Иккинчи давр — индустриал давр (саноат даври) (1776—
1830). Менежмент илмий йўналишлари ва мактабларининг шакллана
бошлаши. Адам Смит (1723—1790) меҳнат тақсимотининг турли хил
шаклларини таҳлил қилди, давлат ва давлат раҳбарининг
мажбуриятларига тавсиф берди. Роберт Оуэн (1771—1858) ишлаб
чиқаришни гуманитарлаштириш ғоясини ишлаб чиқди, ўзини-ўзи
бошқарадиган «ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик шаҳарчалари» яратиш
дастурини илгари сурди, АқШ ва Буюк Британияда коммунистик
колонияларга асос солди, бироқ муваффақиятсизликка дуч келди.
Ч.Беббидж 1833 йилда замонавий ҳисоблаш техникаларини
эслатадиган «таҳлилий машина» лойиҳасини ишлаб чиқди, бу
кейинчалик бошқарув қарорлари қабул қилишда туб ўзгаришларга
сабаб бўлди.
|