Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Менежментга замонавий илмий ёндашувлар (60-70-йй)



Pdf көрінісі
бет23/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   124
Menejment

12-савол. Менежментга замонавий илмий ёндашувлар (60-70-йй) 
 
1. Менежментга тизимли ёндашув 
2. Менежментга вазиятли ёндашув  
3. Энг янги ёндашувлар 
 
1.Тизимли  ёндашув  бу  –  мураккаб  очиқ  тизимлар  тўлиқлиги  ва 
алоқаларини  кўриб  чиқадиган  усулдир.  Ушбу  ёндашув  доирасида 
ташкилот  ўзининг  ранг-баранг  ички  ва  ташқи  муҳитига 
мослашадиган,  ташкилотнинг  ичида  рўй  берадиган  ҳодисаларнинг 
сабабини  эса  ташқаридан  излаш  лозим  бўладиган  мураккаб  очиқ 
тизим сифатида кўриб чиқилади. 
Ижтимоий тизимларда элементлар ўртасидаги алоқалар умумий 
мақсадлар  ёки  бир  хил  қизиқишларнинг  мавжудлиги  билан 
тавсифланади.  Бу  кишиларнинг  биргаликдаги  фаолиятида  ҳал 
қилувчи  омил  ҳисобланади.  Ташкилотнинг  элементлари  (ижтимоий 
тизимлар)  бўлгани  ҳолда,  кишилар  бир-бирининг  иш  натижаларига 
боғланиб  қолади.  Тизимнинг  тўлақонлиги  кишилар  ўртасидаги 
алоқалар ва муносабатларнинг мунтазамлиги билан белгиланади. 
Бошқарув  органи  ёки  тизимнинг  ҳар  бир  элементи  (бўлинма, 
ходим)  умумий  мақсад  ва  вазифаларини  белгилаб  берувчи  орган 
сифатида  тизимнинг  вакили  намоён  бўлади.  Тизимдаги  раҳбар  роли 
меҳнат тақсимоти зарурати билан изоҳланади. 
Бошқарувчи орган ёки раҳбар ташкилотнинг мақсадлари имкон 
қадар кўпроқ кишиларнинг – ташкилот ходимларининг манфаатлари 
ва эҳтиёжларини акс эттиришига интилиши лозим. 


19 
 
2.Вазиятли  ёндашув  шунга  бориб  тақаладики,  ҳар  бир  муайян 
ҳолатда  (ишлаб  чиқариш  вазиятида)  ўзининг  муайян  бошқарув 
усулларини  қўллаш  лозим.  Ташкилотга  кўплаб  ва  ранг-баранг 
(таркиби  ва  интенсивлиги  бўйича)  ички  ва  ташқи  омиллар  таъсир 
кўрсатиши  сабабли  муайян  вазиятда  бутун  ташкилот  ишининг 
оптимал  натижасини  таъминлайдиган  бошқарув  усули  энг  самарали 
ҳисобланади. 
Вазиятли  ёндашувнинг  марказий  омили  вазиятнинг  ўзи,  яъни 
уларнинг ташкилотга таъсири айни пайтда энг кучли бўлган ҳолатлар 
комплекси ҳисобланади. 
Вазиятли  ёндашув  тарихан  бундан  олдинги  мактабларнинг 
илмий 
дунёқарашлари 
ва 
муайян 
бошқарув 
усулларини 
ташкилотнинг  мақсадларига  эришиш  учун  муайян  вазият  билан 
самарали  боғлайди.  Кўпинча  вазиятли  таҳлил  эксперт  баҳолари  ва 
«ақлий ҳужум» усуллари билан ўтказилади. 
3.Нарх  (натижалар)  бўйича  бошқарув,  П.Дракерга  кўра, 
қуйидаги  тамойилларга  асосланади:  бошқарув  тизими  ташкилотнинг 
барча мақсад ва вазифаларига эришишни таъминлаши лозим; ҳар бир 
раҳбар  —  юқоридан  қуйигача  —  ўз  мажбуриятлари  доирасида  аниқ 
мақсадларга  эга  бўлиши  лозим;  барча  менежерларнинг  мақсад  ва 
вазифалари  бир-бирига  мос  келади,  идеал  ҳолатда  юқоридан  қуйига 
қараб 
ҳаракатланишда 
ҳар 
бир 
кейинги 
босқичда 
аниқлаштириладиган мақсадлар иерархияси шакллантирилади.  
«7-S» бошқарув назарияси (Т.Питерс, Э.Атос ва б.) ўзаро боғлиқ 
бўлган  7  та  таркибий  қисм:  бошқарув  стратегияси,  штатлар 
тузилмаси,  ташкил  қилиш  жараёнлари,  раҳбарлик  қилиш  услуби, 
ходимлар малакаси, тақсимланган қадриятлар асосида шаклланади. Z 
назарияси  японча  бошқарув  тажрибасига  асосланади.  Ташкилотнинг 
муваффақият  формуласи  (У.Оучи)  қуйидагича:  кадрларни  узоқ 
муддатга  ёллаш,  бошқарув  қарорларини  гуруҳ  бўлиб  қабул  қилиш, 
шахсий 
жавобгарлик, 
кадрларни 
баҳолаш 
ва 
уларнинг 
ҳаракатланиши, 
қарорлар 
ижросининг 
назорат 
қилинишини 
расмийлаштириш, кишилар ҳақида ҳар томонлама ғамхўрлик. 
 
 
 
 
 
 
 
 


20 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет