Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Мамлакатимизда бошқарувнинг эски ва янги



Pdf көрінісі
бет24/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   124
Menejment

13-савол. Мамлакатимизда бошқарувнинг эски ва янги 
парадигмалари 
 
1.Бошқарувнинг  эски  ва  янги  парадигмалари  асосий 
қоидалари  
2.Бошқарувнинг  янги  парадигмалари  асосий  қоидалари 
тавсифномаси 
 
1.Мамлакатимизнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
тузимида 
иқтисодиётни  бошқаришнинг  маъмурий-буйруқбозлик  тизимидан 
бозор  иқтисодиётига  ўтишдаги  туб  бурилиш  бошқарувнинг  янги 
қоидалари заруратига олиб келади. 
 
Эски парадигманинг асосий 
қоидалари 
Эски (бозор) парадигманинг 
асосий қоидалари 
1.Умумий иқтисодий 
комплексни бошқаришнинг 
марказлашуви 
1.Ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларни бозор ва давлат 
тартибга солиши асосида 
марказлаштириш  
2.Хўжалик юритишнинг 
моноцентрик тизими 
2.Хўжалик юритишнинг 
полицентрик тизимига ўтиш 
3.Ташкилотларнинг ишлаб 
чиқариш-хўжалик фаолияти 
бевосита давлат бошқаруви  
3.Давлат сектори ташкилоти 
фаолиятини бозор ва маъмурий 
усулларни уйғунлаштириш 
асосида бошқариш 
4.Ташкилотлар хўжалик 
мустақиллигининг 
чекланганлиги, улар ўртасида 
тақсимот тизими ва улар 
ўртасидаги алоқалар 
4.Нодавлат сектори 
ташкилотнинг очиқ, ижтимоий 
йўналтирилган тизимлар 
сифатида ўзини-ўзи бошқариши 
 
2.Мамлакат 
иқтисодиёти 
бошқарувини 
номарказлашувлаштириш  давлат  томонидан  тартибга  солишдан 
тўлиқ  воз  кечишни  англатмайди.  Давлатнинг  роли  шундаки,  у 
қонунчилик, экспорт ва импортни лицензиялаш, кредит ставкаларини 
ўрнатиш,  рақобатни  ҳимоя  қилиш  шакллари,  табиат  ресурсларидан 
оқилона  фойдаланишни  назорат  қилиш  усулларидан  фойдаланиб, 
ходимлар  ваё  фуқароларнинг  ижтимоий  муҳофазасини  таъминлаган 


21 
 
ҳолда бозорнинг фаолият кўрсатиши умумий қоидаларини ўрнатиши 
ва сақлаши лозим. 
Хўжалик 
юритишнинг 
полицентрик 
тизими 
мураккаб 
вазифаларни ҳал этишни минтақаларнинг зиммасига юклаб, мамлакат 
халқ хўжалигини бошқариш тизимини соддалаштиради. 
Давлат сектори ташкилотларини маъмурий ва бозор усулларини 
уйғунлаштириш  асосида  бошқариш  иқтисодий  ва  ижтимоий-
психологик  усулларни  афзал  кўрган  ҳолда  маъмурий-бошқарув 
усулларидан  фойдаланишни  назарда  тутади.  У  ёки  бу  усуллар 
гуруҳини  қўллаш  ташкилотнинг  мамлакат  хўжалик  тизимидаги 
мақомига боғлиқ бўлади. 
Ўзини-ўзи  бошқариш  бу  –  ташкилотнинг  мустақил  фаолият 
кўрсатиши,  унинг  ички  ва  ташқи  масалалар  бўйича  қарор  қабул 
қилиш  ваколати,  ходимларни  ташкилот  фаолиятини  бошқариш 
технологиясига 
жалб 
қилишдир. 
Ташкилотнинг 
ижтимоий 
йўналтирилган тизимида бир томондан, унинг истеъмолчига, жамият 
эҳтиёжларини  қондиришга,  бошқа  томондан  эса  –  меҳнат 
жамоасининг  ижтимоий  муаммоларини  ҳал  қилишга  йўналганлиги 
назарда тутилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет