31
Ташқи муҳит менежментда ташкилотга бевосита таъсир
кўрсатадиган омиллардан иборат бўлган
ишбилармонлик муҳити ва
билвосита таъсир омилларини қамраб оладиган
фон муҳитига
тақсимланади.
Санаб ўтилган омиллардан бевосита таъсир этувчи омиллар
қаторига таъминотчилар, харидорлар (мижозлар), бизнес бўйича
ҳамкорлар, рақобатчилар, давлат ўзининг қонулари ва муассасалари
билан биргаликда киради. қолган омиллар — билвосита таъсир
омиллари ҳисобланади. Гарчи улар бевосита таъсир кўрсатмасада,
ташкилот фаолияти самарадорлигида сезиларли акс этади.
Барча омиллар ўзаро алоқада ва боғлиқликда амал қилади.
2. Ташқи муҳит мураккаблиги, ҳаракатчанлиги ва ноаниқлиги
билан тавсифланади.
Ташқи муҳитнинг
мураккаблиги ташкилот жавоб қайтариши
лозим бўлган омиллар сони, шунингдек, уларнинг вариантлилиги
билан белгиланади. Ташқи муҳит омиллари бошқарув қарорлари
тайёрлашда эътиборга олинадиган кўплаб маълумот тоифалари билан
тавсифланади.
Ташқи муҳитнинг
ҳаракатчанлиги атроф-муҳит омилларининг
ўзгариши рўй берадиган тезлик билан тавсифланади. Энг кўп
ўзгаришлар фан-техника тараққиётига йўналтирилган тармоқларда
рўй беради.
Ташқи
муҳитнинг
ноаниқлиги
омиллар
ҳақидаги
маълумотларнинг етарли эмаслиги ва кўпинча уларнинг ишончлилик
даражаси пастлиги билан изоҳланади. Ташқи муҳит омилларини
тавсифловчи маълумотлар қанчалик ноаниқ бўлса, самарали
бошқарув қарорлари қабул қилиш шунчалик қийинлашади.
Достарыңызбен бөлісу: