Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилот тушунчаси



Pdf көрінісі
бет25/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   124
Menejment

 
14-савол. Ташкилот тушунчаси 
 
1.«Ташкилот»  тушунчасининг  тавсифи  ва  ташкилотни 
ажратиб турувчи белгилар 
2.Ташкилот тизим сифатида 
3.Ташкилотнинг умумий тавсифномаси 
 
1.Ташкилот  бу  –  фаолияти  барча  гуруҳ  аъзолари  учун  умумий 
мақсадларга 
эришиш 
мақсадида 
онгли 
равишда 
мувофиқлаштириладиган кишилар гуруҳидир. 
Кишиларнинг  бирлашуви  қуйидаги  белгилар  кузатилган 
ҳолларда ташкилот деб ҳисобланиши мумкин: 
 гуруҳга  бирлашган  ва  ўзини  гуруҳнинг  бир  қисми  деб 
ҳисоблайдиган камида икки кишининг мавжудлиги
 гуруҳ  аъзолари  томонидан  умумий  мақсадлар  сифатида  тан 
олинадиган битта ёки бир нечта мақсаднинг мавжудлиги; 
 барча  гуруҳ  аъзолари  учун  аҳамиятли  бўлган  бир  ёки  бир 
нечта  мақсадга  эришиш  учун  онгли  равишда  биргаликда 
меҳнат қиладиган гуруҳ аъзоларининг мавжудлиги. 


22 
 
2.Ташкилот  бу  доимо  тизимдир.  Тизим  ўзаро  боғлиқ  бўлган 
таркибий қисмлардан иборат маълум бир бутунликни ифодалайди. 
Тизимлар  очиқ  ва  ёпиқ  бўлади.  Очиқ  тизим  бу  —  ташқаридан 
биронта  энергия  ёки  ресурслар  оладиган  тизимдир.  Ёпиқ  тизим  ўз 
ичида энергия (ресурслар) манбасига эга бўлади. 
Барча  хўжалик  юритувчи  ташкилотлар  очиқ  тизимлар 
ҳисобланади.  Улар  мустақил,  ёпиқ  ҳолда  мавжуд  бўла  олмайди.  Ўз 
фаолиятини амалга ошириш учун уларга таъминот, сотув, моддий ва 
энергетика ресурслари, персонал ва ҳоказолар керак бўлади. 
3.  Барча  ташкилотлар  бир-биридан  фарқ  қилади  (миқёси, 
ташкилий-ҳуқуқий  шакли,  бошқарув  усули,  технологияси  ва 
ҳоказолар бўйича). 
Шу  билан  бирга  улар  барча  ташкилотлар  учун  хос  бўлган 
белгиларга (жиҳатларга) ҳам эга: 
 ташкилотнинг  энг  муҳим  жиҳати  унинг  ички  ва  ташқи 
муҳитга  боғлиқлиги  ҳисобланади.  Ҳеч  қайси  ташкилот 
ресурслар ва  энергия таъминотисиз, кадрларсиз,  маҳсулот ва 
хизматлар  истеъмолчиларисиз  алоҳида  бўлиб  олган  ҳолда 
фаолият  кўрсата  олмайди.  Ички  муҳит  деганда  бошқарув 
қарорларининг  натижаси  ҳисобланган  омиллар  йиғиндиси 
тушунилади.  Бу  ташкилотнинг  мақсадлари,  технология, 
меҳнат  ресурслари  ва  уларни  жойлаштириш,  ташкилотнинг 
ихтисослашуви ва ҳоказолардир; 
 ташкилотнинг  иккинчи  муҳим  жиҳати  меҳнат  тақсимоти, 
яъни  ташкилотнинг  барча  ишларини  горизонтал  бўйича 
тақсимлашдир.  Бу  ерда  гап  корхона,  фирма,  муассаса 
бошқарувининг  ташкилий  тузилмасини  ташкил  қилувчи 
турли  бўлим  ва  хизматларнинг  фаолият  кўрсатиши  ҳақида 
боради.  Бўлим  ва  хизматлар  фаолиятини  мувофиқлаштириш 
ташкилотни бошқаришни ифодалайди; 
 ташкилотнинг учинчи муҳим жиҳати ресурслар ҳисобланади. 
Ресурслар бу - одамлар (меҳнат ресурслари), ташкилотнинг ўз 
тактик 
ва 
стратегик 
вазифаларига 
эришиш 
учун 
фойдаланиладиган асосий ва айланма воситалар, ахборотдир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет