14
меҳнатга ҳақ тўлашнинг адолатлилиги.
Мактабнинг
асосий
мақсади
универсал
бошқарув
тамойилларини ишлаб чиқиш эди.
А.Файоль бошқарувнинг 14 та асосий тамойилларини ажратиб
кўрсатди:
1)меҳнатни тақсимлаш;
2)ҳукумат
ва масъулият;
3)интизом;
4)яккабошчилик (биргина бошлиқ қўлидаги раҳбарлик);
5)раҳбарликнинг умумийлиги;
6)хусусий манфаатларнинг умумий манфаатларга бўйсуниши;
7)меҳнатга қараб мукофотлаш;
8)марказлашув ва номарказлашув;
9)раҳбарият иерархияси;
10)тартиб;
11)адолат;
12)персонал таркибининг асосийлиги;
13)ташаббус;
14) персоналнинг бирлашуви (корпоративлик).
2.Классик бошқарув мактаби тадқиқотчиларнинг замонавий
менежментга қўшган асосий ҳиссаси бошқарувни ўзаро боғлиқ
бўлган функциялардан иборат жараён сифатида кўриб чиқиш,
бошқарувнинг асосий тамойилларини баён қилиш, шунингдек,
«персонал менежменти» концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
Классик мактаб жаҳон бошқарув фанининг пайдо бўлиши ва
ривожланишига тамал тошини қўйди.
Достарыңызбен бөлісу: