18
аниқ фанлар аппаратини жорий қилиш йўли билан қарорларни
асослаб беришнинг замонавий миқдорий усулларини ривожлантириш
ва фойдаланишдан иборат. Бошқарувнинг «янги мактаб»и асосида
бошқарув қарорлари назарияси ўқув фани шаклланди, у ҳозирги
пайтда жамоаларда қарорлар ишлаб чиқиш жараёнлари, статистика
назарияси, ўйинлар назарияси, иқтисодий ҳодисаларнинг миқдорий
амалий ва мавҳум математик моделларини қўллаган ҳолда оптимал
қарорлар ишлаб чиқиш ва математик моделлаштириш билан
шуғулланади.
Ҳозирги пайтда энг катта аҳамиятга эга бўлган бошқарувдаги
тизимли ёндашувнинг негизи бошқарувнинг «янги мактаб»и
қоидалари ташкил қилади.
Достарыңызбен бөлісу: