Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилотлар турлари ва таснифланиши



Pdf көрінісі
бет27/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   124
Menejment

16-савол. Ташкилотлар турлари ва таснифланиши 
 
1.Ташкилотларнинг таснифланиши 
2.Ташкилотларнинг иш усуллари бўйича турлари 
3.Ташкилотларнинг янги турлари 
 
1.Ташкилотларни  гуруҳлаш  учун  хизмат  қиладиган  кўплаб 
мезонлар  (белгилар,  ёндашувлар)  мавжуд.  Бу  формализация, 
мулкчилик  шакли,  муносабатлар  ва  фойда,  ҳуқуқий  шакллар,  ҳажм, 
иқтисодиёт  секторларига  мансублик  мезонларидир.  Ташкилотларни 
қуйидагилар бўйича тақсимлаш мумкин: 
 формализация  мезони  бўйича  формал  ва  ноформал 
ташкилотлар; 
 мулкчилик  шакли  мезони  бўйича  хусусий,  давлат  ва  бошқа 
турдаги ташкилотлар; 
 ташкилий-ҳуқуқий  шакли  бўйича  тижорат  ва  нотижорат 
ташкилотлари. 
Тижорат 
ташкилотлари 
хўжалик 
ўртоқчиликлари  (акциядорлик  жамиятлари,  ишлаб  чиқариш 
ширкатлари,  унитар  давлат  корхоналари)  шаклида  фаолият 
кўрсатади. 
Нотижорат 
ташкилотлари 
истеъмолчилар 
ширкати,  жамоатчилик  ёки  диний  ташкилотлар,  турли 
жамғармалар,  юридик  шахслар  бирлашмалари  –  ассоциация 
ва иттифоқлар шаклида  бўлиши мумкин; 
 ҳажми  бўйича  йирик,  ўртача  ва  кичик  ташкилотлар.  Бундай 
тақсимлаш  персонал  сони,  сотув  (айланма)  ҳажми  ва  бошқа 
айрим белгилар бўйича амалга оширилади; 
 иқтисодиёт  секторларига  мансублик  бўйича  учта  сектор  – 
бирламчи  цикл  тармоқлари  (хомашё  қазиб  олиш,  қишлоқ 
хўжалигида  ишлаб  чиқариш,  ўрмон  хўжалиги,  балиқ 
хўжалиги ва б.), иккиламчи цикл тармоқлари (машинасозлик, 
металлни  қайта  ишлаш,  автомобилсозлик  ва  б.)  ва  учламчи 
цикл 
тармоқлари 
(чакана 
савдо, 
банклар, 
таълим 
муассасалари,  туристик  агентликлар  ва  турли  хизматлар 
кўрсатувчи бошқа муассасалар) ташкилотлари. 
2.Иш  усуллари  ҳамда  ички  ва  ташқи  муҳитнинг  ўзгаришларига 
мослашувчанлик  бўйича  ташкилотларнинг  икки  хил  тури  (икки 
модели) мавжуд: 
 механистик ташкилотлар;  
 органик, ёки адаптив ташкилотлар. 


25 
 
Механистик  (ёпиқ  турдаги)  ташкилотлар  формал  қоидалар  ва 
жараёнларга  таянган  ҳолда  фаолият  кўрсатади.  Ташкилотларнинг 
ушбу  бюрократик  тури  қарорларни  марказлашган  тарзда  қабул 
қилиш, 
тор 
ихтисослашув, 
ҳокимлик 
иерархияси 
билан 
тавсифланади.  У  ташкилот  барқарор  ташқи  муҳитда  фаолият 
кўрсатаётган  ҳолларда  мақсадга  мувофиқ.  Менежментнинг  бош 
функцияси — ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришдир. 
Органик  (адаптив)  ташкилотлар  бу  —  формал  қоидалар  ва 
жараёнлардан  ўртача  фойдаланувчи,  иерархия  поғоналари  сони 
кичик,  қарор  қабул  қилишда  ходимлар  ҳам  иштирок  этадиган  очиқ 
турдаги 
ташкилотлардир. 
Адаптив 
ташкилотлар 
мураккаб 
вазифларни 
ҳал 
қилиб, 
«ташқи 
дунё» 
(таъминотчилар, 
истеъмолчилар,  инвесторлар,  рақобатчилар,  бутун  жамият)  билан 
кенг  алоқада  бўлади.  Менежментнинг  асосий  функциялари  — 
стратегик  режалаштириш,  ички  жараёнларни  бошқариш,  «кирувчи» 
ресурсларни бошқариш. 
3.Охирги  ўн  йилликларда  ахборот  технологияларининг  жадал 
суръатлар  билан  ривожланиши  ташкилотларнинг  қатор  янги  ва  энг 
янги мустақил турларини аниқлаш учун туртки бўлиб хизмат қилди. 
Янги ахборот технологиялари туфайли механистик ташкилотлар каби 
айрим 
анъанавий 
ташкилот 
турларининг 
самарадорлик 
кўрсаткичлари паст эканлиги яққол кўзга ташланиб қолди. 
Менежмент  тадқиқотчилари  ташкилотларнинг  янги  турлари 
қаторига  қуйидагиларни  киритадилар:  кўп  ўлчамли  ташкилотлар; 
интеллектуал  ташкилотлар;  бозорга  йўналтирилган  ташкилотлар; 
тадбиркорлик ташкилотлари ва бошқалар. 
Бу ташкилотларнинг айримларига қисқача тавсиф бериб ўтамиз.  
Кўп ўлчамли ташкилот — бозор ўзгаришларига таркибий қайта 
қуришларсиз  мослаша  оладиган  ташкилот.  Унинг  таркибий 
бўлинмалари ўзини зарур ресурслар билан таъминлай олиши сабабли 
мустақил  ҳисобланади,  маълум  бир  истеъмолчилар  учун  маҳсулот 
ишлаб  чиқаради  ёки  хизматлар  кўрсатади.  Кўп  ўлчамли  ташкилот 
меҳнат  тақсимотига  асосланади.  Бундай  ташкилотлар  раҳбарлари  ўз 
функцияларини амалга оширишда кенг ҳуқуқларга эга бўлади. 
Интеллектуал  ташкилот  —  бошқарувнинг  демократик 
тамойилларига  асосланган  ташкилот,  келажак  айнан  шундай 
ташкилотларга тегишли бўлади деб ҳисобланади. 
Интеллектуал 
турдаги 
ташкилотларда 
тузилма 
бўлинмаларининг  чегараси  ва  рангидан  қатъи  назар  эркин  алоқа 


26 
 
қилиш  ҳуқуқи,  уларнинг  бажарилиши  учун  мос  келувчи 
жавобгарликни  зиммасига  олган  ҳолда  муҳим  қарорлар  қабул 
қилишда  мустақиллик  ҳуқуқи  таъминланади.  Бундай  ташкилотларда 
асосан  уддабурон  шахслар  ва  ижодкор  ходимлар  гуруҳлари  меҳнат 
қилади.  Бу  ташкилотларда  марказнинг  роли  жамоаларнинг  самарали 
меҳнат  қилиши  учун  шароитлар  яратиб  беришдан  иборат  бўлиб 
қолади.  Ташкилот  ходимлари  уни  бошқаришда  фаол  иштирок 
этадилар, бу эса уларинг меҳнат мотивациясини таъминлайди. 
Бозорга  йўналтирилган  ташкилот  —  органик  турдаги, 
тузилмаси  бўйича  дивизионал  ёки  матрицали  ташкилот.  Бундай 
ташкилот  бозорга  тез  мослаша  олади,  унинг  таркибий  қисмлари 
(ишлаб  чиқариш,  маркетинг,  молия,  кенгаш,  илмий  ишланмалар) 
бозор  ёки  унинг  сегментлари  атрофида  гуруҳланади.  Бозорга 
йўналтирилган  ташкилот  маҳсулот  ёки  хизматга  талабдан  келиб 
чиққан ҳолда бошқарувда асосий эътиборни ишни ташкил қилишнинг 
гуруҳ  шаклларига  қаратади.  Ташкилотда  бошқарув  поғоналари  сони 
камайтирилган,  жавобгарлик  иерархиянинг  қуйи  поғоналарига 
ўтказилади.  Гуруҳ  натижаси  ташкилотда  индивидуал  натижадан 
муҳимроқ  ҳисобланади.  Ходимларда  профессионализм  ва  бошқарув 
қобилияти  каби  хислатлар  устунлик  қилади.  Раҳбариятнинг  асосий 
вазифаси  ташкилий  маданиятни  шакллантиришда  сиёсатни  ишлаб 
чиқиш 
ва 
ташкилотнинг 
ижтимоий 
инфратузилмасини 
ривожлантиришдан иборат. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет