33
таъсир кўрсатади. Хусусан, солиқларни пасайтириш аҳоли қўлидаги
пул массасини оширади ва шу тариқа бизнеснинг ривожланишига
хизмат қилади.
Ҳар қандай ташкилот уларнинг таъсирига учрайдиган
ижтимоий-маданий омиллар қаторига анъаналар, кишиларнинг хулқ-
атвор стереотиплари, маълум бир савдо маркасига мойиллик ёки
аксинча, бирон-бир товарга салбий муносабат ва ҳоказоларни
киритиш мумкин.
Ташкилотлар фаолиятида сиёсий омилнинг роли ҳам ўзига хос
ўринга эга. У ижтимоий-маданий омил ва халқаро муҳит билан узвий
боғлиқ. Сиёсий омил кўп жиҳатдан ташкилот фаолият кўрсатаётган
вазиятни белгилаб беради. Бу ерда гап фуқаролар ва бизнеснинг
ҳуқуқларини, хусусий мулкни ҳимоя қиладиган маъмурий, қонун
чиқарувчи ва суд органлари ҳақида, жамиятдаги манфаатлар
тузилмаси ва нисбати ҳақида боради.
Агар ташкилот ўз ишларини ички бозор доирасидан ташқарида
олиб борадиган бўлса, у ўз бизнесини ташкил қилган мамлакат ташқи
муҳити хусусиятлари билан ҳисоблашишига тўғри келади. Халқаро
бизнес муҳитида маданият, иқтисодиёт, қонунчилик, давлат
томонидан тартибга солиш ва сиёсий вазият каби омиллар ажратиб
кўрсатилади. Халқаро муҳитда фаолият юритадиган ташкилот бу
омилларнинг барчасини ҳисобга олиши зарур.
Достарыңызбен бөлісу: