Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-масала. Ташкилотнинг ички муҳити



Pdf көрінісі
бет30/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124
Menejment

 
19-масала. Ташкилотнинг ички муҳити 
 
1.Ташкилотнинг  ички  муҳити  шакл  ва  жараёнлар 
йиғиндиси сифатида  
2.Ички муҳит омиллари 
 
1.Ташкилот,  унинг  вазифаларидан  қатъи  назар,  унга  ички  ва 
ташқи  омиллар  (кўрсаткичлар,  ўзгарувчилар)  таъсири  билан 
тавсифланиши  мумкин  бўлиб,  уларнинг  сони  ва  таркиби  тавсифлаш 
мақсадларига боғлиқ бўлади. 
Ташкилотнинг  ички  муҳити  ҳақидаги  энг  умумий  тасаввурни 
ташкилотнинг  мақсадли  вазифалари,  меъёрий  асослари,  ресурслари, 
яратилиш ва ривожланиш тарихи ва ҳоказолар билан танишиб чиқиш 
беради.  Бошқарув  нуқтаи  назаридан  тамойиллар,  жараёнлар,  меҳнат 
тақсимоти,  ролларни  тақсимлаш,  унинг  ташкилий-бошқарув 
маданиятини  акс  эттирувчи  ички  ижтимоий  ва  иқтисодий  алоқа  ва 
муносабатлар тизими қизиқиш уйғотади. 
Умумий  ва  функционал  бошқарувга  бевосита  ёки  билвосита 
таъсир  кўрсатадиган  ички  муҳитнинг  асосий  омиллари  бу  — 
мақсадлар,  тузилма,  вазифалар,  технология,  одамлар  (меҳнат 
ресурслари). 
Ташкилот  бирон-бир  мақсадга  эришиш  учун  бирлашган 
кишилар гуруҳи, йиғиндиси сифатида кўриб чиқиладиТашкилотлар 
жамиятнинг  турли  эҳтиёжларини  қондириш  учун  яратилади, 
мақсадларнинг  ранг-баранглиги  ҳам  шундан  келиб  чиқади. 
Мақсадлар бу — ташкилот персонали эришишга интиладиган якуний 
ҳолат ёки кутилаётган натижадир. 
2.Ташкилот 
тузилмаси  ички  муҳитнинг  муҳим  омили 
ҳисобланади. 


30 
 
Ташкилот тузилмаси деганда унинг ташкилот мақсадларига энг 
самарали  эришишни  таъминловчи  умумий  ўзаро  боғлиқ  тизимдаги 
бошқарув поғоналари, бўлинмалар сони ва таркиби тушунилади. 
Ташкилот  тузилмаси  элементларининг  муваффақиятли  фаолият 
кўрсатишига ихтисослашган меҳнат тақсимоти хизмат қилади. 
Учинчи муҳим омил вазифа ҳисобланади. Вазифа бу – олдиндан 
белгиланган  усулда  ва  муддатда  бажарилиши  лозим  бўлган  иш 
(операция, жараён) ёки унинг бир қисмидир. 
Вазифалар  лавозимни  ташкил  этувчи  элементлар  ҳисобланади. 
Ташкилот 
тузилмасига 
мувофиқ 
вазифалар 
ташкилотнинг 
мақсадларига  эришиш  учун  қўшиш  зарур  бўлган  ҳиссанинг  бир 
қисми сифатида кўриб чиқилади. 
Технология  —  ички  муҳитнинг  яна  бир  муҳим  омили.  Бу 
ҳолатда  технология  деганда  бошланғич  хомашёни  маҳсулот  ёки 
хизматга  айлантириш  учун  ташкилот  воситаларини  тушуниш  лозим. 
Технология  материаллар,  ахборот  ёки  одамларда  кўнгилдаги 
ўзгаришларни  амалга  ошириш  учун  асбоб-ускуналар,  инфратузилма, 
воситалар,  ходимларнинг  малакали  тажриба  ва  кўникмаларини 
назарда тутади. 
Одамлар, ходимлар (меҳнат ресурслари) — ички муҳитнинг энг 
муҳим  омилидир.  Ташкилот  мақсадларига  одамларнинг  меҳнати 
орқали  эришилади.  Ўз  навбатида,  одамларнинг  муваффақиятли 
фаолият  кўрсатиши  кўплаб  омиллар  билан  боғлиқ.  Бу  омиллар 
орасидан  эҳтиёжлар,  дунёқарашлар,  даволар,  ақлий  ва  жисмоний 
қобилиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет