Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилотнинг мақсадлари ва уларнинг



Pdf көрінісі
бет28/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   124
Menejment

17-савол. Ташкилотнинг мақсадлари ва уларнинг 
шаклланиши 
 
1. «Ташкилотнинг мақсади» тушунчасига таъриф 
2. Ташкилотнинг мақсадларини таснифлаш 
3. Ташкилотнинг мақсадларини шакллантириш 
 
1.Ташкилотнинг  мақсади  бу  –  меҳнат  жамоаси  эришишга 
интиладиган  якуний  ҳолат  ёки  кутилаётган  натижадир.  Ташкилот  ўз 
олдига  қанчалик  кўп  мақсад  қўйса,  у  бошқарувчанлик  ва  тузилма 
бўйича  шунчалик  мураккаб  бўлади.  Мақсадлар  доимо  башоратлар 
асосида шаклланади. қанчалик узоқ муддат кўриб чиқиладиган бўлса, 
башоратнинг аниқлик даражаси шунчалик паст, мақсадлар шунчалик 
умумий  шаклда  бўлади.  Бироқ  мақсадлар  муайян  ва  эришса 


27 
 
бўладиган бўлиши, шунингдек, бир-бирини қўллаб-қувватлаб туриши 
(ўзаро мувофиқлаштирилган бўлиши) лозим. 
Мақсадлар ривожланиш учун бошланғич нуқта бўлиб, ташкилий 
тузилмалар қуришнинг асосида ётади, мотивация тизими мақсадларга 
асосланади ва ниҳоят мақсадлар бу – меҳнат натижаларини баҳолаш, 
назорат 
жараёнида 
ҳисоб-китоб 
бошланадиган 
нуқтадир. 
Мақсадларга  эришиш  бошқарув  функциялари  орқали  амалга 
оширилади. 
2.Мақсадларни  амалга  ошириш  учун  зарур  бўлган  вақт 
оралиғига  қараб,  уларни  стратегик  (истиқболли)  ва  тезкор  (тактик, 
қисқа  муддатли);  уларни  қўйишнинг  комплекслилигига  қараб  — 
комплексли  ва  хусусий;  асослаб  бериш  даражаси  бўйича  —  илмий 
асосланган  ва  эмпирик  (тажриба);  аниқлик  даражаси  бўйича  — 
режалаштириладиган  ва  башорат  қилинадиган  турларга  тақсимлаш 
мумкин. 
Мақсадларни оралиқ ва якуний мақсадларга ажратиш ҳам катта 
аҳамиятга  эга  бўлиб,  бу  ташкилот  фаолиятининг  оёққа  туриши, 
ривожланиши  ва  якунланишига  оид  муайян,  ўзига  хос  шароитларни 
ҳисобга олиш зарурати билан боғлиқ. 
3.Ташкилотнинг  мақсадлари  барча  бошқарув  поғоналарида 
раҳбариятнинг 
ҳоҳиш-истакларидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 
шакллантирилади.  Уларга  олий  менежерлар  амал  қиладиган 
кўрсатмалар ва қадриятлар тизими таъсир кўрсатади. Хусусан, ишлаб 
чиқариш  соҳасида  мақсадлар  сифатида  маҳсулот  сифати  ва 
самарадорликни  ошириш;  персонални  бошқаришда  –  ходимларнинг 
меҳнат  натижаларидан  манфаатдорлик  даражасини  ошириш;  молия 
соҳасида  –  молиявий  ресурслардан  оқилона  фойдаланиш;  иш 
юритишда  -  ҳужжатларни  тезкорлик  билан  ўтказиш  ва  ҳоказолар 
намоён бўлиши мумкин. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет