28
Амалиётда бунинг учун мақсадли моделнинг дарахт шаклидаги
кўриниши - мақсадлар дарахтини тузишдан фойдаланилади.
Мақсадлар дарахти бу
— ташкилотнинг тузилмаланган,
иерархик тамойил бўйича тузилган (ранг бўйича тақсимланган)
мақсадлар йиғиндиси бўлиб, унда асосий мақсад (дарахтнинг танаси)
ва унга бўйсунадиган иккинчи, учинчи ва ҳоказо даражали мақсадлар
(дарахт шохлари) ажратиб кўрсатилади. Мақсадлар дарахтининг
асосини ташкил қилувчи вазифалар белгиланган муддатда
кўрсатилган усул билан бажариш лозим бўлган ишларни ифодалайди
(1-расм).
Асосий мақсад
Мақсадлар
Қуйи-
мақсадлар
Вазифалар
1-расм.
2.Мақсадлар дарахтини қайта тузишда қуйидаги тамойилларга
риоя қилинади:
асосий мақсад якуний натижани ифодалаб
бериши лозим;
ҳар бир кейинги поғонадаги қуйи мақсадни амалга ошириш
бундан олдинги поғонадаги мақсадга эришиш учун зарур ва
етарли шарт ҳисобланади;
қайта тузиш поғоналари сони қўйилган мақсадлар кўлами ва
мураккаблигига боғлиқ бўлади;
турли поғонадаги мақсадларни ифодалашда кутилаётган
натижаларни тавсифлаш лозим, уларга эришиш усулларини
эмас;
ҳар бир поғонадаги қуйи мақсадлар бир-биридан мустақил
бўлиши ва бир-биридан
келиб чиқмаслиги лозим;
мақсадлар дарахтининг асосини олдиндан белгиланган
муддатда ва кўрсатилган усуллар билан бажарилиши мумкин
бўлган вазифалар ташкил этиши лозим.
29
Мақсадлар
дарахти
ташкилотнинг
барча
бўлинмалари
ҳаракатларини аниқ мувофиқлаштириш; мансабдор шахсларнинг
мажбуриятларини мувофиқлаштириш ва уларнинг жавобгарлигини
ошириш; муайян вазифалар, ижрочилар ва амалга
ошириш муддатини
белгилаш; ижрочилик интизомини қаттиқ назорат қилиш; барча
жараёнларнинг
бошқарилувчанлик
даражасини
ошириш;
ташкилотнинг кутилмаган ўзгаришларга янада тайёрроқ бўлишини
таъминлашга имкон беради.
Достарыңызбен бөлісу: