22-савол. Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси ва унинг
элементлари
1. Ташкилий тузилма тушунчаси
2. Ташкилий тузилма элементлари
3. Бошқарув тузилмасининг асосий тавсифномаси
1.Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси деганда бир-бирига
қатъий бўйсунадиган тартибда жойлашган ҳамда бошқарувчи ва
бошқарилувчи тизимлар ўртасида алоқани таъминлайдиган бошқарув
бўғинлари йиғиндиси тушунилади.
Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси одатда схема кўринишида
ифодаланади. Агар схемада бошқарув тузилмаларидан ташқари
таркибий бўлинмалар (цехлар, участкалар) ҳам акс эттирилган бўлса,
бундай схема корхонанинг ташкилий тузилмасини ифодалайди.
Ташкилий тузилма доирасида бошқарув ходимларининг меҳнат
34
тақсимоти ва кооперациясига асосланган бошқарув жараёни амалга
оширилади. Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари шакллар хилма-
хиллиги билан ажралиб туради. қуйида уларнинг айримларини санаб
ўтамиз.
Бошқарувнинг механистик ташкилий тузилмалари: чизиқли;
чизиқли-функционал; чизиқли-штаб; дивизионал тузилмалар.
Бошқарувнинг органик (адаптив) ташкилий тузилмалари:
лойиҳа, матрица, бригада тузилмалари ва б.
2.Ташкилотни бошқариш тузилмасининг схемаси учта асосий
элементдан иборат: бўғин, алоқа, поғона(даража).
Бўғин — бўлинма, ходим ёки бажарилаётган функциянинг
график тасвири.
Алоқа — ходимлар ёки бўлинмалар ўзаро алоқа йўналиш график
тасвири.
Поғона(даража) — ушбу ташкилот учун бошқарув органи ёки
мансабдор шахснинг нисбатан юқори бўғини вертикал жойлашуви.
Бошқарувнинг юқори, ўрта ва қуйи поғоналарини ажратиб кўрсатиш
мумкин.
3.Бошқарув тузилмаси одатда мураккаблик, марказлашув ва
формализация даражаси, мувофиқлаштириш механизми каби
тушунчалар ёрдамида тавсифланади.
Тузилманинг мураккаблиги иерархия поғоналари, юқори
малакали мутахассислар, гуруҳлар, бюро ва бўлимлар сони билан
белгиланади.
Формализация ходимлар хулқ-атворини тартибга солиш
қоидалари ва меъёрларидан фойдаланиш миқёсини тавсифлайди.
Марказлашув ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқарув вертикали
бўйича тақсимлашни тавсифлайди, марказлашув даражаси эса
ташкилот аъзолари бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига
қанчалик жалб этилишини кўрсатади.
Мувофиқлаштириш тақсимланган ресурслар ва ҳаракатларни
интеграциялаш механизмларидан фойдаланишга асосланади. Бундай
механизм сифатида, масалан, истаган менежерга керакли
ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштирилган ҳатти-
ҳаракатлар режасини тузиш ҳуқуқини берувчи вазифаларни
бошқарув иерархияси бўйича тақсимлашга ёндашув кўриб чиқилиши
мумкин.
|