31-савол. Бизнес-режа таркиби ва тузилмаси
1. Бизнес-режалаштириш ва бизнес-режа тушунчаси
2. Бизнес-режанинг умумий тавсифномаси
1.Бизнес-режалаштириш
–
бизнес-режа
шаклида
расмийлаштирилган, белгиланган вақт оралиғи учун ишлаб чиқилган,
ташкилотни ривожлантириш, тадбиркорлик ва инвестицион лойиҳани
амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш
жараёнидир.
Бизнес-режа бу – доимий амал қилувчи ҳужжат бўлиб, унга
ташкилот ичида бўлгани каби, ташқи муҳитда ҳам рўй берадиган
ўзгаришлар билан боғлиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб
борилади. Бундай режа стратегик ҳужжат сифатида қуйидаги
вазифаларни бажаради: ташкилотнинг ривожланиш йўналишлари
иқтисодий мақсадга мувофиқлигини асослаб беради; фаолиятдан
кутилаётган молиявий натижалар ҳисоб-китобини ифодалайди
(фойда, сотув ҳажми ва б.); танлаб олинган стратегияни амалга
ошириш
учун
молиялаштириш
манбаларини
аниқлайди;
режалаштирилаётган чора-тадбирларни амалга оширишга қодир
бўлган ходимлар таркибини мўлжаллайди.
Стратегик бизнес-режа бу – ички фойдаланиладиган ҳужжат.
Инвесторлар, кредиторлар ва ўз капитали ёки технологияларини
киритиши мумкин бўлган потенциал ҳамкорлар учун бизнес-режалар
қисқа шаклда (резюме), лекин улар ушбу лойиҳани амалга
оширишнинг реаллиги ва фойдалилигини кўра оладиган қилиб
тузилади. Айнан шу ҳужжат замонавий бозор иқтисодиётида
инновацион фаолият учун кенг қўлланаётган махсус менежмент
воситаси сифатида бизнес-режа деб аталади.
Достарыңызбен бөлісу: |