1.В.Врумнинг кутиш назарияси моҳияти кишиларнинг улар
танлаб олган хулқ-атвор тури кўнгилдаги натижаларга олиб келишига
умид қилишдан иборат. Меҳнат мотивациясига нисбатан назария
қуйидаги жараённи кўриб чиқади: меҳнат харажатлари — натижалар
— мукофотланиш ва ишдан қониқиш. Мотивация ҳар бир босқичда
кутилаётган нарсалар ижобий бўлиб чиққан ҳолдагина самарали
бўлади. Агар мукофотлаш (валентлик) миқдори натижаларга
нисбатан паст бўлса, мотивация ҳам сусаяди.
2.С.Адамснинг адолатлилик (тенглик) назарияси мукофотлаш
миқдорини сарфланган кучлар билан таққослаш ва бу нисбатни худди
шундай ишни бажарга бошқа ходимларга берилган мукофот миқдори
билан солиштиришга асосланади.
Амалиётнинг кўрсатишича, агар ходим унга етарлича пул
тўланмаяпти деб ҳисобласа, у ёмонроқ ишлай бошлайди. Агар унга
ортиқча ҳақ тўланадиган бўлса, у қоидага кўра ўзгармайди. Бошқарув
58
амалиёти учун назариянинг асосий хулосаси: ходимлар уларга
адолатли ҳақ тўланмоқда деб ҳисоблай бошламагунча улар ўз меҳнат
шижоатини пасайтиришга ҳаракат қиладилар.