Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет77/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   124
Menejment

 


77 
 
 
 
52-савол. Можароларни бошқариш 
 
1.Можароларни бошқаришнинг моҳияти 
2.Можароларни  ҳал  қилиш  ва  уларнинг  олдини  олишда 
менежернинг роли 
 
1.Энг  идеал  ҳолатда  менежер  можароларни  ҳал  қилибгина 
(бартараф  этиб)  қолмасдан,  уларни  бошқара  олиши  ҳам  лозим  деб 
ҳисобланади. 
Можароларни  бошқариш  можароли  вазиятни  ўзгартириш, 
зарурат  туғилганда  эса  умуман  бартараф  қилишдан  иборат. 
Можарони  ҳал  этишнинг  ҳал  қилувчи  белгиси  тўқнашувни,  яъни 
можаро 
предмети, 
мақсади, 
объектини 
бекор 
қилишдир. 
Можароларни бошқариш бу — оппонентларни бир-биридан ажратиш 
ёки ички можароли муносабатларни қайта қуриш ҳамдир. 
2.Раҳбарнинг 
саъй-ҳаракатлари 
меҳнат 
жамоаларида 
можароларни ҳал этишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Можарони 
ҳал этиш учун раҳбар қуйидагиларни бажара олиши лозим: 
 юзага  келган  вазиятни  объектив  баҳолаш  ва  агар  ҳақиқатда 
шундай  бўлса,  можаронинг  мавжудлигини  тан  олиш. 
Можаронинг  мавжудлигини  тан  олиш  кўплаб  салбий 
жиҳатларнинг – ходимлар ўртасида гапларнинг чала қолиши, 
«парда  орти»  ҳаракатларининг  олдини  олади  ва  можаронинг 
ҳал этилишига яқинлаштиради; 
 можаронинг  баҳонасини  унинг  предметидан  –  кўпинча 
объектив  ёки  субъектив  яшириладиган  бевосита  сабабидан 
ажрата олиш; 
 можаро 
турини, 
унинг 
босқичини, 
предметини, 
қатнашчиларнинг  (оппонентларнинг)  асосий  мақсадларини 
аниқлаш; 
 қарама-қаршиликлар  предметининг  ишлаб  чиқариш,  меҳнат 
ва  бошқарувни  ташкил  этишга  қай  даражада,  можаро 
томонларининг  шахсий  ва  ишбилармонлик  муносабатларига 
қай даражада тааллуқли эканлигини аниқлаш; 
 одамлар  можарога  йўл  қўйишининг  субъектив  сабабларини 
аниқлаш. 


78 
 
Можароларни бошқариш учун раҳбар қўл остидаги ходимларни, 
уларнинг  ҳаёти,  дунёқараши,  манфаатлари  ва  сўровларини  яхши 
билиши  зарур  бўлиб,  бу  можаролар  натижасини  олдиндан  кўра 
билиш,  можаронинг  боришига  таъсир  кўрсатишнинг  энг  самарали 
усулини танлашга имкон беради. 
Раҳбар жамоадаги можаролардан  ўзини четга олмаслиги лозим. 
Акс  ҳолда  шундай  вазият  вужудга  келиши  мумкинки,  бунда 
можаролар  пайти  кузатиладиган  эмоционал  таранглик  кучаяди, 
можаронинг  сабаби  билан  алоқа  йўқолмайди,  можародан  мақсад  эса 
бир  оппонентнинг  бошқасидан  устунлигини  исботлашга  айланади. 
Шу  пайтдан  бошлаб  раҳбар  можароларни  бошқариш,  вазиятни 
назорат қилиш имкониятини йўқотади. 
Можароли  вазиятнинг  можародан  олдинги  вазият  ва  бевосита 
тўқнашув ўртасида кучли алоқа ҳали бўлмаган босқичида раҳбарнинг 
вазиятни  йўлга  қўйиш  ва  можарони  тўғри  йўлда  йўналтириш: 
можаронинг  айрим  элементлари  характерини  тўқнашувни  йўққа 
чиқариш  йўналишига  ўзгартириш,  оппонентларни  ажратиш,  можаро 
сабабларини  аниқлаш  ва  таҳлил  қилишдаги  ўз  хатоларини  бартараф 
қилиш имкони бўлади. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет