48-савол. Ташкилотда менежернинг роли ва характери
1. Бошқарув меҳнати хусусиятлари
2. Ташкилотда менежернинг роли
1.Менежернинг
меҳнати
кўп
функционалли
бўлиб,
комплексли характерга эга. Менежер маълум бир вазиятда техника,
технология, иқтисодиёт, маркетинг соҳасида билимларга эга бўлиши;
одамларга раҳбарлик қилиш санъатини мукаммал ўзлаштириши,
ташкилот олдида турган ижтимоий вазифаларни ҳал эта олиши зарур.
Менежернинг меҳнати ақлий меҳнат бўлиб, учта таркибий қисмдан
иборат: ташкилий-маъмурий ва тарбия, таҳлилий ва конструктив;
ахборот-техник қисмлар. Менежернинг меҳнат предмети ахборот,
меҳнат натижаси эса – бошқарув қарори ҳисобланади.
2.Роль бу – иш белгилаб берадиган хулқ-атвор ёки ҳаракатлар
кутилаётган тўплами. Менежернинг ролларига таснифни менежмент
бўйича машҳур мутахассис Г.Минцберг берган.
Менежернинг роллар тўплами уч гуруҳга тақсимланади:
шахслараро коммуникациялар билан боғлиқ роллар; ахборот роллари;
қарор қабул қилиш билан боғлиқ роллар.
Достарыңызбен бөлісу: |