89
«Кадрлар салоҳияти» тоифасида кадрлар ташкилотнинг фаол
элементлари сифатида («меҳнат ресурслари»дан фарқли равишда)
кўриб чиқилади. Бу билан таъкидлаб ўтиладики, ташкилотда
асосийси айрим ходимлар салоҳияти эмас, балки уларнинг тизим
таркибида, кадрлар умумий салоҳиятида ўзаро алоқа қилиши
ҳисобланади. Шу сабабли персонал
менежменти ташкилот тузилмаси,
мақсад ва вазифалари билан боғлиқликда кўриб чиқилади.
Кадрлар салоҳиятининг ривожланиши узлуксиз таълим тизими,
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг профессионал ўсиши,
ташкилий тузилмаларни такомиллаштириш ва бошқарув услубига
асосланади. Кадрлар салоҳиятининг шаклланиши ва ривожланиши
билан бирга кузатиладиган янгиланиш жараёнлари захирага чиқиш ва
кадрлар захирасини тўлдириш, шунингдек, танлаш, белгиланган
лавозимларга
тайинлашни
қамраб
олади.
Шундай
қилиб,
ташкилотнинг кадрлар салоҳияти шаклланиши ва ривожланиши
кадрлардан фойдаланишнинг ҳаётийлик даврини ташкил этувчи
босқичлардан ўтади. Бунда кадрлар ривожланиши персонални
бошқаришнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Достарыңызбен бөлісу: