88
таъминланган ҳолдагина энг юқори мақсадлар ва муносиб фойдага
эришиши мумкин. қўйилган мақсадларга эришиш учун хизмат
қиладиган
кадрлар сиёсати қуйидаги вазифаларни ҳал этиши лозим:
ҳар бир ходимнинг потенциал имкониятлари ва маҳоратидан
самарали фойдаланиш;
ташкилотни тажрибали, юқори малакали ва меҳнат
натижаларидан манфаатдор ходимлар билан таъминлаш;
ташкилотда ходимларнинг шахсий камол топишига максимал
даражада имкон берадиган ўз иш натижаларидан энг тўлиқ
қониқиши учун шароитлар яратиш;
ҳар бир ходимнинг жамоадаги қулай ахлоқий муҳитни
сақлашга интилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
ходимлар ўртасида жамоанинг, бутун ташкилотнинг умумий
фойдасига эришишга интилишни қўллаб-қувватлаш.
Раҳбар карьерасини бошқариш дастурларига асосланган кадрлар
сиёсатида бошқарув кадрларини ривожлантиршига алоҳида эътибор
қаратилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва унинг натижалари учун маънавий
рағбатлантириш тизими кадрлар сиёсатининг принципиал аҳамиятга
эга бўлган таркибий қисмига айланиши лозим.
Ташкилотнинг кадрлар сиёсатида ташкилот ходимларига қатор
қўшимча тўлов ва хизматларни таъминлаш учун ижтимоий таъминот
ва кафолат тизими кўзда тутилиши лозим. Ходимлар учун
ташкилотнинг хўжалик фаолияти ҳақидаги ахборотларнинг очиқлиги
кадрлар сиёсатининг энг муҳим йўналиши ҳисобланади. Якуний
ҳисобда кадрлар сиёсати бошқарув, инвестицион, молиявий ва ишлаб
чиқариш сиёсати билан интеграциялашган персонални бошқариш
тизимининг муҳим элементига айланиши лозим.
2.«Кадрлар салоҳияти» ва унга маънодош бўлган «персонал
салоҳияти» тушунчасини «шахсий салоҳият» тушунчасидан фарқлай
олиш лозим.
Шахсий салоҳият бу – алоҳида олинган бир ходимнинг
ирода хислатлари мавжудлиги, намоён бўлиши ва аҳамиятидир.
Достарыңызбен бөлісу: