84
мавжуд бўлмаса, қониқмаганлик ҳисси вужудга келади. Расмий
ташкилот, моҳиятига кўра, кишилар ўртасидаги мулоқотни чеклаб
қўяди, бу эса ходимларни норасмий тузилмаларда мулоқот излашга
мажбур қилади. Норасмий жамоа тузилмалари дўстона муносабатлар,
бирон-бир мақсадга эришиш асосида ходимларнинг ўзи томонидан
кўнгилли равишда ташкил қилинади. Айрим норасмий гуруҳлар
раҳбариятдан норозилик ҳисси асосида ўз-ўзидан пайдо бўлиши
мумкин. Одатда жамоада кишиларни уларнинг гуруҳга мансублик,
билимдонлик, ҳимоя ва ҳурматга бўлган эҳтиёжларни қондира
оладиган шахсларга тортади.
Яхши лойиҳалаштирилган ташкилотда ва оқилона ишлаб
чиқилган расмий жамоа тузилмасида ҳам тартибсиз равишда пайдо
бўладиган норасмий гуруҳлар ва норасмий етакчиларни ҳисобга
олмаслик барча ҳисоб-китобларни йўққа чиқариши ва ташкилот
бошқарилмайдиган бўлиб қолиши мумкин.
Жамият миқёсида, ахлоқий йўналганлик, хулқ-атвор услубига
қараб норасмий ташкилотларни учта гуруҳ бўйича таснифлаш
мумкин:
просоциал (ижтимоий) гуруҳлар — ижтимоий жиҳатдан
ижобий ташкилотлар (экологик муҳофаза қилиш, маданият
ёдкорликларини асраш, ҳаваскорлар клуб уюшмалари ва б.);
асоциал (ноижтимоий) гуруҳлар — ижтимоий муаммолардан
четда турадиган ташкилотлар;
антисоциал гуруҳлар — жамиятнинг энг муваффақиятсиз
қатламларини бирлаштирадиган ташкилотлар.
Достарыңызбен бөлісу: