90
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятининг
ривожланиши сабабли персонал сонини ошириш эҳтиёжи.
Кадрларни режалаштириш ташкилот ривожланишининг умумий
режасига киритилган ҳолларда айниқса самарали бўлади.
2.Кадрларни режалаштириш тезкор режада персонал билан
ишлашга бирлаштирилган ўзаро боғлиқ чора-тадбирлар мажмуини
амалга ошириш воситасида бажарилади. Тезкор режа қуйидаги
асосий бўлимларни қамраб олади:
персоналга эҳтиёжни режалаштириш (ички ва ташқи
манбалар ҳисобидан персонални излаш, танлаш ва ишга
ёллаш);
персоналнинг мослашувини режалаштириш (янги ишга қабул
қилинган, ишни ўзгартирган ва б.);
персоналдан фойдаланишни режалаштириш (малака ошириш,
ёш кўрсаткичлари, технологик жараёнларнинг ўзгариши,
меҳнат шароитлари ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда);
персонални ўқитиш ва
малака оширишни режалаштириш;
ишбилармонлик карьераси, хизмат пиллапояси бўйлаб
ҳаракатланишни режалаштириш (ишга қабул қилинган
пайтдан то ишдан бўшатилгунга қадар);
персонални
ишдан
бўшатиш
ёки
қисқартиришни
режалаштириш (ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш,
маҳсулот чиқариш ҳажмини қисқартириш ва ҳ.к.);
ташкилот
персонали,
жумладан,
кадрлар
хизмати
харажатларини режалаштириш.
Достарыңызбен бөлісу: