Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилот персоналини бошқариш методологияси



Pdf көрінісі
бет82/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   124
Menejment

 
57-савол. Ташкилот персоналини бошқариш методологияси 
 
1.Персонални бошқариш концепцияси 
2.Персонални бошқариш тизими 
 
1.Ташкилот  персоналини  бошқариш  —  бошқарувнинг  барча 
поғоналаридаги  раҳбарлар,  шунингдек,  персонални  бошқариш 
тизими  бўлинмалари  ходимларининг  мақсадли  йўналтирилган 
фаолияти  бўлиб,  ташкилотнинг  кадрлар  сиёсатини  ишлаб  чиқиш, 
персонални бошқариш тамойиллари ва усулларини қамраб олади. 
Ҳозирги  пайтда  назарий-методологик  қарашлар,  тамойиллар  ва 
усуллар  тизими  сифатида  персонални  бошқариш  концепциясининг 
асосини  ходим  шахсининг  тобора  ўсиб  бораётган  роли,  унинг 
мотивацион  кўрсатмаларини  билиш,  ташкилот  олдида  турган 
вазифаларга  мувофиқ  уларни  шакллантириш  ва  йўналтира  олиш 
қобилиятини  кўрсатиш  мумкин.  Персонални  бошқариш  бундай 
шароитларда  алоҳида  аҳамият  касб  этади.  Бозорга  ўтишда  иерархик 
бошқарув  ва  маъмурий  таъсир  кўрсатиш  тизимидан  аста-секинлик 
билан бозор муносабатларига, мулкчилик муносабатларига ўтиш рўй 
беради. 
Персонални  бошқаришнинг  бозор  концепцияси  қадриятларни 
қайта  баҳолаш,  ходимлар  онгини  истеъмолчи,  фойда,  ташаббус 
кўрсатиш  томон  қаратиш,  ишнинг  ахлоқий  томонларини  эсдан 
чиқармаган  ҳолда  соғлом  иқтисодий  фикрга  асосланган  ижтимоий 
меъёрларга ўтиш талаб қилинади. 
Анъанавий  хизматлар  (ходимлар  бўлими,  меҳнатни  ташкил 
қилиш ва  б.) асосида ташкил  қилинадиган  янги хизматлар вазифаси 
бозор  шароитларида  ташкилотда  меҳнат  ресурсларини  бошқариш 
фаолиятини  мувофиқлаштириш  ва  кадрлар  сиёсатини  амалга 
оширишдан  иборат.  Шу  сабабли  улар  ўз  функциялари  доирасини 
кенгайтириб,  фақат  кадрлар  билан  боғлиқ  масалалардан  меҳнат 


87 
 
фаолиятини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, можароларнинг 
олдини  олиш,  меҳнат  ресурслари  бозорини  ўрганиш  ва  ҳоказоларга 
ўтмоқдалар. 
2.Ташкилот  персоналини  бошқариш  тизими  -  персонални 
бошқариш  функциялари  амалга  ошириладиган  функциядир.  Тизим 
бир хил функцияларни бажаришга ихтисослашган қатор функционал 
қуйи тизимлардан ташкил топган. Бу қуйи тизимлар қуйидагилардан 
иборат: 
 персонал маркетинги, режалаштириш ва башорат қилиш қуйи 
тизими; 
 персонални ишга ёллаш ва ҳисобга олиш қуйи тизими; 
 меҳнат шароитлари қуйи тизими; 
 меҳнат  муносабатлари  қуйи  тизими  (гуруҳ  ва  шахслар 
ўртасидаги  муносабатларни  тартибга  солиш,  можаро  ва 
стрессларни бошқариш ва ҳ.к.); 
 меҳнатни  рағбатлантириш  воситаларини  таҳлил  қилиш  ва 
ривожлантирши қуйи тизими; 
 персонални ривожлантириш қуйи тизими; 
 жамоани 
ижтимоий 
ривожлантириш 
қуйи 
тизими 
(саломатликни  сақлашни  таъминлаш,  маданият  ва  жисмоний 
тарбияни ривожлантириш, умумий овқатланиш ва ҳ.к.); 
 бошқарувнинг  ташкилий  тузилмаларини  ишлаб  чиқиш  қуйи 
тизими  (амалдаги  тузилмани  таҳлил  қилиш,  янги  тузилма 
лойиҳалаштириш, штатлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва б.); 
 юридик хизматлар қуйи тизими; 
 ахборот  таъминоти  қуйи  тизими  (илмий-техник  ахборот 
билан  таъминлаш,  патент-лицензия  фаолиятини  ташкил 
қилиш, матбуот билан ишлаш ва ҳ.к.). 
Санаб  ўтилган  қуйи  тизимларнинг  вазифалари  персонал  билан 
ишлаш  бўйича  турли  бўлинмалар  томонидан  ташкилотнинг  умумий 
ва чизиқли раҳбарлиги остида амалга оширилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет