57
1-бошловчи: Буюк шоир ҳақида унинг дўсти, маслакдоши Ҳусайн
Бойқаро ўзининг «Рисола» китобида бундай деган эди:
(саҳнага Ҳусайн
Бойқаро қиёфасидаги ўқувчи чиқиб келади)
- “Мир Алишер турк тилининг ўлган жасадига Масиҳ нафаси билан руҳ-
жон киргизди... У ҳар бир шеър тури майдонига топқир отини сурар экан, ўша
мамлакатни тил қиличи билан ўзига тобе этди. Унинг назмини мақташга тил
нуқсонли ва қалам ожиздир ва бу кун назм дунёсининг рубоий маскунида
қаҳрамон удур ва уни бу мамлакатни қўлга киритган соҳибқирон деса
бўлади”,
(секин аста саҳнадан чиқади).
2-бошловчи: Алишер Навоийнинг комил инсон, шеърият мулкининг
султони бўлиб етишишида у яшаган муҳитнинг таъсири катта бўлди.
(Саҳна кўриниши. Саҳна хона кўринишида безатилган. Алишернинг отаси
Ғиёсиддин Кичкина, тоғаси шоир Мирсаид, кимёгар домла Мурод ва бир неча
сипоҳлар давра қуриб давлат ишлари юзасидан баҳс юритиб ўтирибдилар.)
Достарыңызбен бөлісу: