Сценарийлар тўплами 2 Кириш



Pdf көрінісі
бет48/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

1-ўқувчи: Навоий қолдирган бой адабий мероснинг катта қисмини 
лирика ташкил этади. Ўзбек дунёвий лирикасини янги тараққиёт поғонасига 
кўтарган улуғ шоир форс-тожик лирикасига ҳам улкан хисса қўшди. У ўзбек 
лирикаси тарақкиёти босқичларида бўлгани каби озарбайжон, туркман, тожиқ 
эрон, турк ва бошқа халқлар шеъриятида ҳам чуқур из қолдирди. 
2-ўқувчи: Алишер Навоийнинг ҳар икки тилдаги шеърлари жаҳон 
адабиёти хазинасига бебаҳо дурдона бўлиб қўшилди. Шоирнинг ўзи туркий ва 
форс тилларидаги шеърларининг бир-биридан қолишмаслигини таъкидлаб, 
«Девони Фоний»да бундай дега 
Маъноин ширину рангинам ба турки беҳад аст, 
Форсий ҳам лаълу дурҳои самин чун бингари. 
Гўйио дар рост бозори сухан бикушодаам, 
Як тараф дўкони қаннодию, як сўзаргар. 
Маъноси: туркий тилда ранг-баранг ширин маъноли шеърларим бехаду
ҳисобдур. Агар қарасанг, форсий шеърларим ҳам лаълу гавҳардур. Гўё
сўз бозорида дўкон очганман, бир томонда қандолат дўконию, бир томонда 
заргарлик. 
3-ўқувчи: Алишер Навоий лирикаси мавзу жиҳатдан жуда бой ва 
ниҳоятда ранг-барангдир. Севги ва садоқат, висол иштиёқи ва ҳижрон 
изтироби, вафо ва дўстлик, шафқат ва марҳамат, ватанга ва халқка муҳаббат, 
инсоф ва адолат, меҳнат ва маърифат, одоб ва тавозе, ҳиммат ва саховат 
ҳалоллик ва тўғрилик, табиатга кўрки ва инсоннинг завқ-шавқи Навоий 
лирикасининг мавзуларидандир. 
(«Кеча келгумдир дебон...» деб бошланувчи ғазалга. басталанган куй 
жўрлигида бир ўқувчи уни ифодали ўқийди). 
1-бошловчи: «Ҳамса» Навоий ижодининг қалбидир. Дунё дурдонаси 
бўлган «Ҳамса» туркий тил гўзаллигининг энг ёрқин намунасидир. 
Эмас осон бу майдон ичра турмоқ 
 Низомий панжасига панжа урмоқ. 
Керак шер оллида шери жанги
Магар шер ўлмаса, бори паланги


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет