Кимёгар домла Мурод: Ҳазрат Улуғбек фалаккиёт илмини кўп саъй-
ижтиҳод билан тадқиқот қилибдурлар. Ҳазрат ҳақиқий олимдурларки, бу
илмда кашфиёт нуқтасига етубдурлар, риёзиётда камолот кашф этмиш бир
инсондурлар. Давлат ишини хўп аъло билурлар, лекин мушкулотлар, ғоят
беҳад.
(Шу пайт тўрт ёшлар чамасида шўх Алишер тўнининг этакларини ҳилпиратиб югуриб киради). Алишер: Ассалому алайкум!
Мажлис аҳли: Ва алайкум ассалом.
Сипоҳлардан бири: (Кулимсираб) Отни яхши кўрурмисен, Алишербек?
Алишер: Кўп яхши кўрурмен, лекин (отасига термула туриб) от
чоптиришдан фикр югуртириш яхшироқдур.
Кекса барлос: Офарин, офарин, ўқитинг ўғлонни, мулла қилинг!
Илмнинг чўққисига арзийди ўғлингиз.
Ғиёсиддин Кичкина:Ниятимиз худди шундай, ўқитмоқ орзу қилурмиз.
Зийрак бола, пича шўхлиги бор.
Домла Мурод:Боланинг шўхи яхши, Зероки, фикри ҳам югурик бўлур.
Фикрнинг чақноғи илмнинг чақмоғи.
Сипоҳлардан бири: Э, э, баҳодирликка не етсин! Жангчи баҳодир бўлғай
ўғлон! Кучи бўлган эр йигит ҳар нарсага етгусидир. Эгар-жабдуқ, ўқ-ёй
билимидан сабоқ беринг, жаноб бек!
Шоир Мирсаид(Алишернинг тоғаси): - Қани, жиян, бир ғазал ўқиб
юбор, биласан-ку (Алишер одоб билан отасига қаради). Ғиёсиддин Кичкина: Ўқи ўғлим, ўқи, ихлос билан ўқи!
(Алишер оёқларини йиғиб, дарров чўкка тушади ва соф тиниқ товуш билан мулойим оҳангда шеър ўқийди) Алишер: Кўкарди чаман, гулузорим қани?
Зиҳи сарви бўйлиқ нигорим қани?
58
Топибдур бу кун васли гул андалиб,
Дариғо, менинг навбаҳорим қани.
Мавлоно Лутфий ҳазратлари айтмишлар, бу шеърни. Мен жуда
ёқтурамен, ота, сиз не дейсиз?