60
шунингдеқ, дўстлик, вафодорлик, ростгўйлик каби
юксак инсоний фазилатлар
билан бирга ота-онага, умуман, инсонга меҳр ва ҳурмат, илм ва ҳунар
эгаллаш
масалалари ўз ифодасини топган.
Илм, Навоий сенга мақсуд бил,
Эмдики илм ўлди, амал айлагил.
(«Ҳайратул-аброр» асаридан саҳна кўриниши).
Бошловчини гапи: Саҳий бир подшоҳ бор эди. Саҳийлигидан халқи
уни ҳурмат қилар эди. Унинг бир қули бор эди. Хизмат даражаси баковуллик
эди. Кунлардан бир куни... .
(Шох овқатланмоқда. Олдида ноз-неъматлар. Шу пайт шохга овқат
узатаётган хизматкор унинг бошига беҳосдан овқатнинг озгинасини тўкиб
юборади).
Четда турган бошқа хизматкор: Оҳ энди подшоҳ уни ўлдиради.
Гуноҳига лойиқ жазо шудир.
(Хизматкор қўрқувдан титраб туради).
Шох: Сени кечирдим.
Вазир: Эй саҳийликда беғараз шоҳ унга туғдан бошқа нарса лойиқ
эмас эди-ку!
Шох: (завқ билан, лутф қилиб) хижолат ўзи уни ўлдириб бўлди. Ҳеч ким
ўлган ўликни бошқатдан ўлдирмаган, бошига эса жазо туғин тортмаган. Халқ
ичида ким энг гуноҳкор бўлса, ўша авф ва иноятга энг кўп сазовордир.
(Парда
ёпилади).
2-ўқувчи: «Ҳамса»нинг иккинчи достони «Фарход ва Ширин»дир.
Фарход бу достоннинг бош қаҳрамони, у
истеъдодли, илм-маърифатни
севувчи инсондир.
Жаҳонда қолмади у етмаган илм
Билиб таҳқикни касб этмаган илм.
Фарҳод фақат илм-маърифатни
эгаллаш билан чегараланмай, турмушда
керак бўладиган кўп ҳунарларни ўрганишга интилади. Қиличбозлиқ,
чавандозлик каби ҳунарларни ҳам ўрганади. У ўзи
эгаллаган барча илм ва
ҳунарни халқ манфаатлари, бахт-саодати учун сарф қилади.
Ҳунарни асрабон нетгумдир охир
Олиб туфроққаму кетгумдир охир
Бу асар севги ва садоқатни, меҳнат ва ижодкорликни, ватанпаварлик ва
қаҳрамонликни тараннум этади.
Саҳна кўриниши.
(Тахтда Хусрав ўтирибди. Занжирбанд қилинган
Фарҳодни олиб кирадилар. Уни Хусрав сўроққа тутади).
Достарыңызбен бөлісу: