«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа



бет13/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17

Дт 9010 Кт 6410

  • Дт 4010 Кт 6410

  • Дт 4410 Кт 6410

  • Дт 6410 Кт 4010


    2. Аудитор солиқ ставкаси нотўғри қўлланилган бўлса. . .
    1. Солиқ суммасини тўғрилайди

    2. Солиқ суммасини тўғриламайди

    3. Балансни қайта тузишни талаб қилади

    4. Солиқ органлари фойдасига пеня ҳисоблайди



    3. Аудитор солиқ ставкаси нотўғри қўлланилган бўлса. . .
    1. Солиқ суммасини тўғрилайди

    2. Солиқ суммасини тўғриламайди

    3. Балансни қайта тузишни талаб қилади

    4. Солиқ органлари фойдасига пеня ҳисоблайди



    4. ҚҚС солиғи ҳисоблаш тўғри амалга оширилганлигини билиш учун аудитор қайси ёзувни тасдиқлайди?
    1. Дт 9810 Кт 6410

    2. Дт 6410 Кт 9810

    3. Дт 6410 Кт 5110

    4. Дт 4410 Кт 6410





    6 - мавзу

    РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ ВА ТЎЛОВЛАРИНИНГ АУДИТИ


    6. 1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.


        1. Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси



    Машғулот шакли

    Мавзу бўйича маъруза

    Дарс вақти: 2 соат

    Талабалар сони: 35-40 нафаргача

    Маъруза режаси

    1. Мол-мулк солиғини аудити

    2. Ер солиғи аудити




    Ўқитиш мақсади: Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш

    Педагогик вазифалар:

    Ўқув фаолияти натижалари:

    Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради

    Мол-мулк ва ресурс солиқлари раудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар

    Мол-мулк ва ресурс солиқлари аудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш

    Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитининг режаси ва дастурини тузадилар

    Мол-мулк солиғини аудити

    бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади



    Мол-мулк солиғини аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради

    Ер солиғи солиғини тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради

    Ер солиғини аудитини тартиби тушунтириб беради

    Ўқитиш усуллари

    Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси

    Ўқитиш шакллари

    Фронтал, жамоавий иш

    Ўқитиш воситалари

    Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска

    Ўқитиш шароити

    Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория

    Мониторинг ва баҳолаш

    Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари




        1. Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси



    Машғулот шакли

    Мавзу бўйича маъруза


    Дарс вақти: 2 соат

    Талабалар сони: 35-40 нафаргача


    Маъруза режаси

    1. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ аудити

    2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ аудити

    Ўқитиш мақсади: Ресурс солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш


    Педагогик вазифалар:

    Ўқув фаолияти натижалари:

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ аудити бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради


    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ аудити моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради


    Ўқитиш усуллари

    Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси


    Ўқитиш шакллари

    Фронтал, жамоавий иш


    Ўқитиш воситалари

    Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска


    Ўқитиш шароити

    Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория


    Мониторинг ва баҳолаш

    Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари




    6. 1. 3. Маъруза машғулотининг технологик харитаси


    Иш босқичлари

    Фаолият мазмуни


    Ўқитувчи


    Талаба

    1-босқич.

    Мавзуга кириш қисми

    (5-10 дақиқа)


    1. 1. Маъруза мавзусини айтади ва ушубу мавзуга тегишли бўлган маъруза матни таркатилади.

    1. 2. Ушбу мавзуга оид асосий саволлар, таня сўз ва ибораларга изох берилади.

    1. 3. Мавзу бўйича баҳолаш мезонлари билан таништиради. Мустақил тайёрланиш учун асосий адабиётлар руйхати такдим этилади.

    1. 4. Биринчи мавзу, ўқув фаолиятининг мақсади ва натижаларини айтади.




    Тинглайди
    Тинглайди ва ёзиб олади.
    Тавсия этилаётган адабиётлар руйхати ва интернетдаги сайтларни ёзиб оладилар.

    Тинглайди ва мавзуни ёзиб олади.



    2-босқич.

    Асосий қисм (60-65 дақиқа)



    2. 1. Дарснинг мақсади, педагогик вазифалари ва ўқув фаолиятининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу мавзуни жонлантириш учун саволлар беради (1-илова) ва жавоб бериш таклиф қилинади.

    2. 2. Мавзу бўйича маъруза матни тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўз ва иборалар билан танишиш тавсия этилади.

    2. 3. Мавзу режасининг оид назарий асослар powerpoint режимида ёки слайд (2-илова) кўринишида кўрсатилади ва изоҳланади.

    Ҳар бир банд бўйича хулоса қилинганда, муҳим жиҳатларига эътиборни жалб қилади.




    Талабалар қўйилган саволларга жавоб беради ва ёзиб борадилар.

    Ўқийди

    Тинглайди ва схема ва жадвалларни ёзиб борадилар
    Саволлар беради


    3-босқич.

    Якуний қисм

    (5-10 дақиқа)


    3. 1. Мавзунинг биринчи қисми бўйича хулоса қилинади.

    3. 2. Талабаларнинг фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда кўзланган мақсадга эришилганлик даражаси аниқланади.

    3. 3. Талабаларнинг саволларига жавоб берилади.

    3. 4. Мустақил ишлаш учун топшириқлар берилади (3-илова). Мавзунинг давомини Инсерт усулидан фойдаланиб ўқиш ва керакли белгиларни белгилаш вазифаси берилади.




    Саволлар беради

    Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади.




    ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЪЛУМОТЛАР

    1. ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАР

    1. 1. ҚИСҚА МАЪРУЗА МАТНИ
    Мол-мулк солиғини текшириш. Бу солиқ корхоналарни мавжуд активлардан самарали фойдаланишга ва кераксиз мулклар тўпланиб қолишига йўл қўймасликни рағбатлантириш учун жорий қилинган. Бу солиқни солиққа тортиладиган мулки, банкда муддатсиз депозит счёти бўлган ва мустақил балансдаги ҳуқуқий шахслар тўлайди.

    Янги Солиқ Кодексига мувофиқ ҳуқуқий шахслар учун мол-мулк солиғи у қайси манбадан олинганидан қатъий назар, корхона балансида турган барча асосий воситалар ва номмоддий активларнинг йиллик ўртача қийматига нисбатан ҳисобланади. Бунда аудитор солиққа тортиладиган объектларнинг суммасини ва ҳар чоракликда йил бошидан ўсиб борувчи жами билан ҳисобланадиган солиқ суммасининг тўғрилигини текшириши лозим. Жисмоний шахслар учун эса, уларнинг мулки ҳисобланган квартиралар, чорбоғ ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар қиймати, шунингдек автомобиллар, моторли қайиқлар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари двигателларининг қуввати солиқ объекти ҳисобланади. Аудитор жисмоний шахсларнинг мол-мулкини солиққа тортишни текширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган солиқ ставкаларига риоя қилинишига алоҳида эътибор бериши лозим.

    Солиқ ставкаси корхонанинг балансидаги асосий воситалар (лизинг шартномаси бўйича олинганлари ҳам қўшилган) ва номоддий активларнинг эскириши айрилмаган ўртача йиллик қийматига нисбатан қўлланилади. Мулк суммаси унинг ўтган ҳар ойнинг 1санасига бўлган қолдиғи бўйича ҳисобланади.

    Аудитор ҳуқуқий ва жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқлар бўйича белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини текширади. Аудитор ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартибига қандай риоя қилинаётганлигига ҳам алоҳида эътибор бериши зарур. Бунда у Солиқ кодексига мувофиқ ҳуқуқий шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар бюджетга ҳар ойнинг 20-кунидан кечиктирмасдан, йиллик тўлов суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўланиб келинаётганлигини аниқлаши керак. Шу билан бирга солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича ҳисоблаш варақаларини солиқ органларига йилнинг чораклари бўйича ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатида топширилишини ҳам ўрганиш зарур.

    Жисмоний шахсларнинг иморат, бино ва иншоатлари учун мол-мулк солиғи уларнинг ҳар йил 1 январдаги ҳолати юзасидан коммунал хизмат кўрсатиш идоралари берадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида, бундай маълумотлар бўлмаган такдирда эса мазкур объектларнинг мажбурий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун қўлланиладиган баҳолар асосида ҳисобланиши текширилади.

    Аудитор, агар корхонадаги мол-мулклар бир неча мулкдорларнинг улушбай асосида умумий мулки бўлган ҳолатларни текширганда мол-мулк солиғи ҳар бир мулкдор томонидан умумий мулкдаги улушига мутаносиб равишда тўланганлигини аниқлаши лозим. Янги қурилган иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ улар барпо этилган ёки олинган йилдан бошлаб тўланишини эътибордан чиқармаслик керак.

    Табиий офат ёки бошқа сабабларга кўра йўқолган мол-мулклар бўйича солиқ ундириш улар йўқ қилинган ёки бутунлай вайрон бўлган ойдан бошлаб тўхтатилади.

    Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши ва тўлов муддатларига риоя қилиниши ҳам текширилиши зарур.



    Ер солиғи аудити

    Аудитор маҳаллий солиқлар бўйича бюджетга қарздорликни текширганда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериши лозим: мавжуд меъёрий ҳужжат ва йўриқномаларга асосан солиқ солинадиган базанинг тўғри аниқланганлигига; маҳаллий солиқлар бўйича белгиланган солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланилганлигига; ўрнатилган солиқ имтиёзлари ва суммаларининг тўғрилигига; бюджетга тўловлар бўйича ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ва ишончлилигига.

    Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар фақат ҳар бир ҳудуддаги маҳаллий бюджетларга тушади, бошқа бюджетларга ажратмалар берилмайди.

    Аудит ўтказиш манбалари бўлиб ҳисоб-китоб қайдномалари, тўлов қайдномалари, касса чиқим ордерлари, банк кўчирмалари, жорий ой учун ички баланс ҳисоблашишларни ҳисобга олиш қайдномаси, тўлов топшириқномалари, 10-сонли журнал ордер, Бош дафтар кабилар ҳисобланади.

    Ер солиғи ва мол-мулк солиғи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан киритилади ва унинг барча ҳудудларида ундириб олинади, бунда ушбу солиқлар ва йиғимларнинг миқдорлари Ҳукумат томонидан белгиланади. Бошқа маҳаллий солиқлар Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Tошкент шахрининг давлат ҳокимияти органлари томонидан киритилади. Республика Вазирлар Маҳкамаси фақатгина ушбу маҳаллий солиқларни чегара миқдорларини белгилайди. Янги маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг киритилиши Республика Вазирлар Маҳкамаси билан келишилиши лозим.

     Солиқ солинадиган базани аниқлаш учун, эскириш чиқариб ташланган ҳолда баланснинг активида акс эттириладиган суммалар бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги счётлари бўйича олинади:

    0100- “Асосий воситаларни ҳисобга олиш”счёти; 0800-“Капитал қўйилмалар” счёти; 0400- “Номоддий активларни ҳисобга олиш” счёти.

    Жорий тўловларни бюджетга тўлаш ҳар ойнинг 20 санасидан кечиктирмай, йиллик тўлов суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади. Бюджетга тўланадиган тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш учун солиқ тўловчи тегишли йилга мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва тегишли шаклдаги маълумотномасини давлат солиқ хизмати органларига жорий йилнинг 10- январигача бўлган муддатда топширадилар.

    Мол-мулк солиғининг ҳисоб-китобига корхонанинг мол-мулкини ўртача қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби хамда солиқ солинмайдиган мол-мулк руйхати, унинг қиймати ва имтиёз тақдим этилган муддат кўрсатилган ҳолда ҳисобланади.

    Бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ҳисоби бюджетга қарзлар бўйича тўловлар счётида олиб борилади.

    Ҳисобланган солиқ суммаси қуйидагича акс эттирилади:

    Дебет 9430 – “Бошқа операцион харажатлар” счёти, Кредит 4510 - “Солиқлар бўйича бўнак тўловлари” счёти.

    Бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси қуйидагича акс эттирилади:

    Дебет 4510-“Солиқлар бўйича бўнак тўловлари счёти”, Кредит 5110 –“Ҳисоб-китоб” счёти.

    Мулк солиғи бўйича тўловларни амалга оширилишини текшираётганда аудитор 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” счётининг “Мулк солиғи” номли аналитик счёти маълумотларидан, мулк солиғини ҳисоблаш ведомостидан ҳамда 0100 “Асосий воситалар ҳисоби”, 0300 “Молиявий лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар”, 0400 “Номоддий ауктивлар ҳисоби”, 1000 “Материаллар”, 2800 “Tайёр маҳсулот” каби счётлар маълумотларидан фойдаланади.

    Ер солиғи тўловчилари бўлиб, ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланадилар. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ер солиғи ўрнига бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар. Лекин, бу ҳақ ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги керак. Шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига белгиланган ставкаларнинг 2 баравари миқдорида ундирилади. Берилган ерлардан 2 йил давомида фойдаланмаган жисмоний шахслардан ер солиғи 3 баравар миқдорида ундириб олинади.

    Корхонанинг ер солиғи аудитини ўтказишда аудитор махсус жадвал тузади ва ушбу жадвални корхонанинг ҳисоб-китоби билан солиштириб чиқади.

    3-жадвал.



    Ер солиғи аудити

    Т/р

    Кўрсаткичлар


    Ўлчов бирлиги

    Корхона маълумотлари бўйича

    Аудитор маълумотлари бўйича

    Ер майдони

    Суммаси

    Ер майдони

    Суммаси



    Ер участкасининг умумий майдони,


    га

    12. 4

    х

    12. 4

    х



    Солиқ солинмайдиган ер майдони -


    га

    4. 8

    х

    4. 8

    х



    Солиқ солинадиган база


    га

    7. 6

    х

    7. 6

    х



    Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси

    сўм

    х

    25947. 7

    х

    25947. 7



    I чорак учун 15 февралгача

    сўм

    х

    6486. 9

    х

    6486. 9



    II чорак учун 15 майгача

    сўм

    х

    6486. 9

    х

    6486. 9



    III чорак учун 15 августгача

    сўм

    х

    6486. 9

    х

    6486. 9



    IV чорак учун 15 ноябргача

    сўм

    х

    6486. 9

    х

    6486. 9

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ аудити

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни текширишда, аудитор аввало, солиқ солиш объектларининг тўғрилигини аниқлаш зарур. Бунда солиқ солиш объектларининг Солиқ Кодексига мувофиқ келишини текширади. Сўнгра ушбу солиқ ставкаларининг тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ер остидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига мувофиқ аниқланади. Бунда аудитор ушбу солиқ бўйича белгиланган имтиёзларни ҳам назарда тутиши керак.

    Сўнгра аудитор ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилигини ҳам аниқлаши лозим. Бунда у солиқ тўловчилар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига тақдим этиш тартибига риоя қилинганлигини Солиқ Кодексининг IX бўлим. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар (42-46-боблар, 242-256-моддалар) мувофиқ текширади.

    Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги солиқлар ва махсус тўловларни тўлайдиларчилари бўйича алоғида текширувдвн ўтказади:



    • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

    • қўшимча фойда солиғи;

    • бонус (имзоли ва тижоратбоп топилма бонуслар).

    Аудитор қўшимча фойда солиғини текширишда қуйидагиларга алоҳида эътибор беради:

    • айрим фойдали қазилмаларни (фойдали компонентларни) кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;

    • фойдали қазилмалардан ишлаб чиқариладиган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар бўйича қўшимча фойда солиғини текширади.


    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ аудити

    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи ҳуқуқий шахслар тўлайдилар. Бу солиқни текширишда солиқ солиш объектининг Солиқ Кодексининг 258-моддасига мувофиқлиги аниқланади. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган амалдаги солиқ ставкалар ва Солиқ Кодексининг 261-моддасига мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши текширилади. Аудитор сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ҳисоб-китобларни солиқ органларига тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.

    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ юридик шахслар томонидан тасдиқланган ставкалар бўйича солиқ солинмайдиган сув хажмларини ҳисобга олган ҳолда, олинган сувнинг хажмидан келиб чиқиб ҳисобланади. .  Солиқ бўйича ҳисоб-китоблар йил бошидан ўсиб борувчи якунга ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўланади.  Йилнинг чораги давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлайдиган солиғининг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган юридик шахслар солиқни йилнинг хар чорагида бир марта, йил чораклари бўйича молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар.  Солиқ тўловчилар (ўишлоў хўжалик корхоналаридан ташўари) жорий йилнинг 15 январига ўадар сувдан фойдаланаётган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўлагани ҳаўидаги билдиришномани хар ойда ёки йилнинг хар чорагида ўрнатилган лимитдан келиб чиўиб ёҳуд сувни етказиб бериш бўйича шартномага мувофиў равишда юборадилар.  Ўишлоў хўжалик корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ни бир йилда бир марта — жорий йилнинг 15 декабрига ўадар тўлайдилар.

    Юридик шахсларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларининг бухгалтерлик ҳисоби бюджетга қарзлар бўйича тўловлар (турлари бўйича) счётида олиб борилади.

    Ҳисобланган солиқ суммаси ўуйидагича акс эттирилади:

    9400-«давр харажатлари ҳисоби» счётининг дебети;

    6410- «бюджетга қарзлар бўйича тўловлар ҳисоби» счётининг кредити.

    Бюджетга оид ўтказиладиган солиқ суммаси ўуйидагича акс эттирилади:

    6410- «бюджетга қарзлар бўйича тўловлар ҳисоби» счётининг кредити;

    5110- «пул воситаларининг ҳисоб» счёти кредити.

    Бюджет билан ҳисоб-китоблар турлари бўйича алоҳида аналитик ҳисоб регистрларида акс эттирилиб борилади. Tекшириш натижалари аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига киритилади.
    6. 2. Таянч иборалар асосидаги визуал маълумотлар

    6. 2. 1. Биринчи машғулот

    1-илова (6. 2. )


    Мавзуни жонлантириш учун саволлар

    1. Мол-мулк ва ресурс солиқларни ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобида қайси счётлар тайинланган?

    2. Мол-мулк солиғи нима учун жорий этилган?

    3. Белгиланган муддатда ишга туширилмаган ускунанинг қандай аниқланади?

    4. Ресурс солиқлари деганда нимани тушунасиз?

    5. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ объектларига нималар киради?

    6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи нима учун жорий этилган?






    2-илова (6. 2. )

    Маърузанинг мазмуни бўйича кўргазмали слайдлари

    1-слайд

    Мол-мулк ва ресурс солиқлари солиқлар аудити қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:


    Солиқ ларнинг тўғри ҳисобланиши

    текшириш.







    Солиқ ларнинг бюджетга муддатида ва тўлиқ

    ўтказилишини текшириш.







    Солиқ лар ҳисобининг тўғрилигини текшириш.





    Tекшириш натижаларини расмийлаштириш.

    1-слайд

    Аудиторлик далилларини олиш амаллари. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларини қуйидаги аудиторлик амалларининг бир ёки бир нечтасини бажариш йўли билан олади:



    2-слайд

    Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

    аудити натижалари.

    Т/р

    Кўрсаткичлар

    Ўлчов бирлик

    Корхона маълумот-лари бўйича


    Аудитор маълумот-лари бўйича


    Фарқи

    (+;-)



    Асосий воситалар, шу билан биргаликда молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва солиқ солинадиган номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати

    Минг сўм

    7291494. 0


    7291494. 0



    -



    Солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши


    Минг сўм

    3109686. 6

    3109686. 6

    -



    Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база


    Минг сўм

    4181807. 6


    4181807. 6


    -



    Белгиланган солиқ ставкаси


    %

    3. 5

    3. 5

    -



    Тузатилган ставка


    Минг сўм

    -

    -

    -



    Солиқ суммаси


    Минг сўм

    146363. 2

    146363. 2

    -



    Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати


    Минг сўм

    -

    -

    -



    Солиқ ставкаси


    %

    -

    -

    -



    Солиқ суммаси


    Минг сўм

    -

    -

    -



    Белгиланган муддатда ишга туширилмаган ускунанинг ўртача йиллик қиймати

    Минг сўм

    417958. 6

    417958. 6

    -



    Солиқ ставкаси, %да


    %

    7

    7

    -



    Солиқ суммаси


    Минг сўм

    29257. 1

    29257. 1

    -



    Бюджетга тўланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси


    Минг сўм

    175620. 3

    175620. 3

    -



    3-слайд

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун

    солиқ аудити натижалари



    Т/р

    Тайёр маҳсулотлар номи

    Солиқ солина-

    диган база


    Солиқ ставкаси, %

    Ер қаъридан фойдаланган-лик учун солиқ суммаси


    Аудитор маълумо-лари бўйича

    Фарқи

    (+;-)



    Нефть ва

    конденсати




    7331452. 69

    20

    1506290540

    1506290540






    Табиий газ

    37901238. 66

    30

    11370371600

    11370371600

    -










    12876662140

    12876662140

    -


    4-слайд

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун

    солиқ аудити натижалари



    Тайёр маҳсулотлар номи

    Қазиб олиш ҳажми, т, куб. м

    Сотиш ҳажми

    жами

    шу жумладан

    натурада ифодаланган сотиш ҳажми

    (т, куб. м)

    пулда ифодаланган сотиш ҳажми (сўм)

    ўртача сотиш баҳоси

    (060-устун / 050-устун)

    сотиш учун

    ўз эҳтиёжи учун

    010

    020

    030

    040

    050

    060

    070

    Нефть ва

    конденсати




    52898. 0

    52898. 0

    -

    52255. 85

    7440022. 3

    142. 38

    Табиий газ

    1109017. 5

    1109017. 5

    -

    1061250. 1

    36268769. 0

    34. 18


    5-слайд


    Тайёр маҳсулотлар номи

    Ўз эҳтиёжи учун ишлатилган тайёр маҳсулотнинг таннархи

    Солиқ солинадиган база

    Жами

    шу жумладан

    реализация

    қилиш учун

    ўз эҳтиёжи

    учун




    080

    090

    100

    110

    Нефть ва

    конденсати




    -

    7331452. 69

    7331452. 69

    -

    Табиий газ

    -

    37901238. 66

    37901238. 66

    -


    6. 1. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
    6. 1. 1. Амалий машғулотни олиб бориш технологияси



    6-мавзу

    Мол-мулк ва ресурс солиқлари аудити


    Дарс вақти: 2 соат

    Талабалар сони: 20 нафаргача


    Машғулот шакли

    Амалий машғулот


    Амалий машғулот режаси

    1. Мол-мулк солиғини текшириш

    2. Ер солиғи аудити




    Ўқитиш мақсади: Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш


    Педагогик вазифалар:

    Ўқув фаолияти натижалари:


    Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради


    Мол-мулк ва ресурс солиқлари раудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар

    Мол-мулк ва ресурс солиқлари аудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш


    Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитининг режаси ва дастурини тузадилар

    Мол-мулк солиғини аудити

    бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади




    Мол-мулк солиғини аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради

    Ер солиғи солиғини тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради

    Ер солиғини аудитини тартиби тушунтириб беради

    Ўқитиш усуллари

    Суҳбат, блиц-сўров, мунозара методи


    Ўқитиш шакллари

    Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш


    Ўқитиш воситалари

    Маъруза матни, компьютер слайдлари,

    доска, ЎУМ


    Ўқитиш шароити

    Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория


    Мониторинг ва баҳолаш

    Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари



    6. 1. 2. Амалий машғулотни олиб бориш технологияси


    6-мавзу

    Мол-мулк ва ресурс солиқлари аудити


    Дарс вақти: 2 соат

    Талабалар сони: 20 нафаргача


    Машғулот шакли

    Амалий машғулот


    Амалий машғулот режаси

    1. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ аудити

    2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ аудити

    Ўқитиш мақсади: Мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида мол-мулк ва ресурс солиқлар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш


    Педагогик вазифалар:

    Ўқув фаолияти натижалари:

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ аудити бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради


    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ аудити моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради


    Ўқитиш усуллари

    Суҳбат, блиц-сўров, мунозара методи


    Ўқитиш шакллари

    Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш


    Ўқитиш воситалари

    Маъруза матни, компьютер слайдлари,

    доска, ЎУМ


    Ўқитиш шароити

    Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория


    Мониторинг ва баҳолаш

    Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари



    6. 1. 2. Ўқув машғулотининг технологик харитаси

    Иш босқичлари

    Фаолият мазмуни

    Ўқитувчи

    Талаба

    Тайёрлов босқич


    Ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ўқув топшириқларини ишлаб чиқади (1-илова).




    1-босқич.

    Машғулот-нинг кириш қисми

    (10 дақиқа)


    1. 1. Машғулот мавзуси, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни айтади, уларнинг аҳамияти ва долзарблигини асослайди.

    1. 2. Талабаларнинг билимларини суҳбат шаклидаги саволлар бўйича жонлаштиради (2-илова).




    Тинглайди. Қаранг ЎУМ

    Саволларга жавоб берадилар



    2-босқич.

    Асосий қисм (60 дақиқа)



    2. 1. Ўқув топшириқларни беради, уларни бажариш йўлларини талабалар билан муҳокама қилади.

    Ишнинг якуни бўйича қандай натижалар кутилаётганлигини айтади.

    Гуруҳларда ишларни бажариш натижаларини қандай шаклда тақдим қилишни айтади.

    Ҳар бир талаба ва гуруҳни баҳолаш мезонларини тушунтиради (3-илова).

    2. 2. Талабаларни мини-гуруҳларга бўлади.

    Гуруҳларга топшириқларни тарқатади. Топшириқларни бажариш учун яна қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлигини тушунтиради.

    2. 3. Гуруҳ топшириқларини бажариш бўйича йўриқномани доскада намойиш қилинади ва талабалар билан муҳокама қилинади.

    2. 4. Гуруҳда ишлашни ташкил қилади. Назоратчи сифатида иштирок этади. Бунда:

    -гуруҳ ишларини назорат қилади, бироқ уларни бошқармайди;

    -аниқ топшириқни бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш мақсадида якка ишлашга эътиборни қаратади.

    2. 6. Презентацияни бошлашни айтади. Бажарилган иш натижаларини эълон қилиш ва баҳолаш учун гуруҳ вакилларини тайинлайди.

    2. 7. Гуруҳ ишларининг натижаларини ўзаро текширишни ташкил қилади.



    Топшириқларни муҳокама қиладилар
    Ўқув материаллари билан танишадилар

    Мини-груҳларга бўлинадилар


    Гуруҳда ишлашни режалаштиради.


    Гуруҳ ичида саволларни тақсимлайдилар. Уларни якка тартибда бажарадилар.

    Гуруҳ вакиллари иш натижаларини эълон қилади

    Ўзаро билимларни текшириш учун ҳар бир гуруҳ саволларни тайёрлайди ва беради.


    3-босқич.

    Якуний қисм

    (10 дақиқа)


    3. 1. Гуруҳ ишларининг натижалари таҳлил қилади. Бажарилган ишларга якунловчи хулосалар қилади.

    3. 2. Мавзу мақсадига эришишдаги талабаларнинг фаолияти баҳоланади.

    3. 3. Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун адабиётлар ва мустақил ишлаш учун тестлар (4-илова) беради.


    Саволлар берадилар

    Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади. Қаранг ЎУМ




    Ўқув-услубий МаЪЛУМОТЛАР

    6. ўқув топшириқлар

    6. 1. Биринчи машғулот

    1-илова (6. 1. )
    1-Гуруҳ
    Корхона мол-мулкининг ўртача қолдиқ қиймати 8004 минг сўмни ташкил этади, бундан:

    Меъёрий муддатларда тугатилмаган қурилишнинг қиймати –2000 минг сўм;

    2035 минг сўмни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига биноан консервация қилинган.

    Жорий давр учун умумий тушум 25300 минг сўм, бундан 5400 минг сўмлиги корхона ўз маҳсулотини эркин валютага сотган.

    Жорий давр учун мол-мулк солиғи неча сўмни ташкил этади?
    2-илова (6. 2. )

    Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар


    1. Солиқ объектлари, базаси, ставкаси ва имтиёзлар. Солиқ даври ва солиққа тортишнинг бошқа элементларини тавсифланг?

    2. Дастлабки бухгалтерия ҳужжатлари тавсифланг?

    3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни тўғри қўлланилганлиги ва ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлигини текшириш. Аванс ва даврий тўловларни амалга оширилганлигини қандай аниқланади?



    3-илова (6. 3. )
    Гуруҳ ишларини баҳолаш жадвали

    Гуруҳ

    Жавобнинг тўлиқлиги, аниқлиги (1,0)

    Тақдим қилинган ахборотнинг кўргазмалиги (0,5)

    Ҳар бир гуруҳ аъзосининг фаоллиги (0,5)

    Умумий балл суммаси

    Баҳо

    1
















    2
















    3
















    4















    Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».




    4-илова (6. 3. )

    Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар
    1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисобланганда қайси ёзувни аудитор тасдиқлайди?


    1. Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет