«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа



бет14/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17

Дт 9430 Кт 6410

  • Дт 9810 Кт 6410

  • Дт 4410 Кт 6410

  • Дт 6410 Кт 9810



    2. Мол-мулк солиғи ҳисобланганда асосий воситаларнинг қайси баҳоси солиқ ҳисоблаш учун асос қилиб олинади?
    1. Бошланғич баҳо

    2. Қолди баҳо

    3. амортизация баҳо

    4. бозор баҳоси



    3. Мол - мулк солиғи ҳисобланганда аудитор қайси ёзувни тасдиқлайди?
    1. Дт 6410 Кт 0110

    2. Дт 9810 Кт 6410

    3. Дт 6410 Кт 5110

    4. Дт 9430 Кт 6410



    4. Ресурс солиқларини тўғри ҳисоблаш амалга оширилганлигини билиш учун аудитор қайси счётлар маълумотларидан фойдаланади?
    1. 2010 ва 9400

    2. 2010, 2310 ва 9400

    3. 2010, 2310, 9400 ва 9600

    4. 9430 ва 6410



    5. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиги ставкалари

    1. А)4%

    2. Б)3,5%

    3. В)10%

    4. Г)2%


    6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этишдан мақсад нима?

    1. Давлат бюджетини молиявий ресурс билан таъминлаш

    2. Давлат бюджетини молиявий ресурс билан таъминлаш ва сув ресурсларидан самарали ва окилона фойдаланишни рагбатлантириш

    3. Сув ресурсларидан самарали ва окилона фойдаланишни рагбатлантириш

    4. Махаллий бюджет даромадларини молиявий ресурс билан таъминла


    7. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчиларни аниқланг.

    1. Юридик шахслар

    2. Жисмоний шахслар

    3. Юридик ва жисмоний шахслар

    4. Фойдали казилмалар казиб олувчи юридик

    6. 2. Иккинчи машғулот

    1-илова (6. 1. )
    1-Гуруҳ
    Тошкент шаҳар «Сувоқава» трестининг берган маълумотига кўра шаҳар водопровод тармоғига сув 72% ер юзасидаги ва 28% ер ости манбаларидан келиб тушади. Фараз қилайлик, корхона бир ой давомида 10 минг куб. м. сув олган.

    Корхона давлат бюджетига сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун ўтказиши лозим бўлган солиқни ҳисобланг?


    2-илова (6. 2. )

    Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар


    1. Солиқ объектлари, базаси, ставкаси ва имтиёзлар. Солиқ даври ва солиққа тортишнинг бошқа элементларини тавсифланг?

    2. Дастлабки бухгалтерия ҳужжатлари тавсифланг?

    3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни тўғри қўлланилганлиги ва ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлигини текшириш. Аванс ва даврий тўловларни амалга оширилганлигини қандай аниқланади?



    3-илова (6. 3. )
    Гуруҳ ишларини баҳолаш жадвали

    Гуруҳ

    Жавобнинг тўлиқлиги, аниқлиги (1,0)

    Тақдим қилинган ахборотнинг кўргазмалиги (0,5)

    Ҳар бир гуруҳ аъзосининг фаоллиги (0,5)

    Умумий балл суммаси

    Баҳо

    1
















    2
















    3
















    4















    Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».


    4-илова (6. 3. )

    Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар
    1. Юридик шахс ўз фаолиятида рўйхатдан ўтган тумандан бошка тумандаги сув ресурсларидан фойдаланганида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби

    1. Рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига

    2. Сув етказиб берувчига

    3. Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиниш жойидан катъий назар сувдан фойдаланиш жойидаги солиқ хизмати органига

    4. Рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органи билан сувдан фойдаланиш жойидаги солиқ хизмати органига келишувига мувофиқ


    2. Қайси жавобда мол-мулк солигининг солиққа тортиш объекти берилган?

    1. Асосий воситалар, номоддий активлар, узок муддатли ижрага олинган воситалар

    2. Номоддий активлар

    3. Капитал кўйилмалар

    4. Пул маблаглари


    3. Ер солигини жорий этишдан максад нима?

    1. Давлат бюджетини молиявий ресурс билан таъминлаш

    2. Давлат бюджетини молиявий ресурс билан таъминлаш ва ер ресурсларидан самарали ва окилона фойдаланишни рагбатлантириш

    3. Ер ресурсларидан самарали ва окилона фойдаланишни рагбатлантириш

    4. Махаллий бюджет даромадларини молиявий ресурс билан таъминлаш


    4. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни кимлар тўлайди?

    1. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар хамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар

    2. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар

    3. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар

    4. Барча юридик ва жисмоний шахслар



    3-илова (7. 3. )

    Гуруҳ ишларини баҳолаш жадвали

    Гуруҳ

    Жавобнинг тўлиқлиги, аниқлиги (1,0)

    Тақдим қилинган ахборотнинг кўргазмалиги (0,5)

    Ҳар бир гуруҳ аъзосининг фаоллиги (0,5)

    Умумий балл суммаси

    Баҳо

    1
















    2
















    3
















    4















    Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».




    7 - мавзу

    ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ФОНДЛАРИГА АЖРАТМАЛАР ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИ




      1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.


    8. 1. 1. Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси


    Машғулот шакли

    Мавзу бўйича маъруза

    Дарс вақти: 2 соат

    Талабалар сони: 35-40 нафаргача

    Маъруза режаси

    1. Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар ва уларни текширишнинг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари.

    2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар аудити

    3. Республика Йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар аудити.

    Ўқитиш мақсади: Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш

    Педагогик вазифалар:

    Ўқув фаолияти натижалари:

    Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради

    Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар

    Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш

    Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитининг режаси ва дастурини тузадилар

    Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

    Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради

    Республика Йўл жамғармаси тўловлар тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради

    Республика Йўл жамғармаси тўловлар аудитини тартиби тушунтириб беради

    Мактаб таълимини ривожлантириш мақсадли давлат жамғармасига тўловлар аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

    Мактаб таълимини ривожлантириш мақсадли жамғармасига тўловлар аудити моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради

    Ўқитиш усуллари

    Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси

    Ўқитиш шакллари

    Фронтал, жамоавий иш

    Ўқитиш воситалари

    Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска

    Ўқитиш шароити

    Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория

    Мониторинг ва баҳолаш

    Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари


    8. 1. 2. Маъруза машғулотининг технологик харитаси


    Иш босқичлари

    Фаолият мазмуни

    Ўқитувчи

    Талаба

    1-босқич.

    Мавзуга кириш қисми

    (5-10 дақиқа)


    1. 1. Маъруза мавзусини айтади ва ушубу мавзуга тегишли бўлган маъруза матни таркатилади.

    1. 2. Ушбу мавзуга оид асосий саволлар, таня сўз ва ибораларга изох берилади.

    1. 3. Мавзу бўйича баҳолаш мезонлари билан таништиради. Мустақил тайёрланиш учун асосий адабиётлар руйхати такдим этилади.

    1. 4. Биринчи мавзу, ўқув фаолиятининг мақсади ва натижаларини айтади.




    Тинглайди
    Тинглайди ва ёзиб олади.
    Тавсия этилаётган адабиётлар руйхати ва интернетдаги сайтларни ёзиб оладилар.

    Тинглайди ва мавзуни ёзиб олади.



    2-босқич.

    Асосий қисм (60-65 дақиқа)



    2. 1. Дарснинг мақсади, педагогик вазифалари ва ўқув фаолиятининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу мавзуни жонлантириш учун саволлар беради (1-илова) ва жавоб бериш таклиф қилинади.

    2. 2. Мавзу бўйича маъруза матни тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўз ва иборалар билан танишиш тавсия этилади.

    2. 3. Мавзу режасининг оид назарий асослар powerpoint режимида ёки слайд (2-илова) кўринишида кўрсатилади ва изоҳланади.

    Ҳар бир банд бўйича хулоса қилинганда, муҳим жиҳатларига эътиборни жалб қилади.




    Талабалар қўйилган саволларга жавоб беради ва ёзиб борадилар.

    Ўқийди

    Тинглайди ва схема ва жадвалларни ёзиб борадилар
    Саволлар беради


    3-босқич.

    Якуний қисм

    (5-10 дақиқа)


    3. 1. Мавзунинг биринчи қисми бўйича хулоса қилинади.

    3. 2. Талабаларнинг фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда кўзланган мақсадга эришилганлик даражаси аниқланади.

    3. 3. Талабаларнинг саволларига жавоб берилади.

    3. 4. Мустақил ишлаш учун топшириқлар берилади (3-илова). Мавзунинг давомини Инсерт усулидан фойдаланиб ўқиш ва керакли белгиларни белгилаш вазифаси берилади.



    Саволлар беради

    Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади.




    ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЪЛУМОТЛАР

    1. ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАР

    1. 1. ҚИСҚА МАЪРУЗА МАТНИ


    1. Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар ва уларни текширишнинг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари.

    Давлат молияси давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизмининг муҳим бўғинидир. Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари жамғармалар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.

    Бюджетдан ташқари жамғармалар – умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган. Пул жамғармалари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, давлат ҳукуматининг юқори органларини тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар. Бюджетдан ташқари жамғармалар ўз мақсадлари йўналиши бўйича иқтисодий ва ижтимоийга бўлинади. Бошқариш даражаси бўйича эса давлат ва маҳаллий жамғармаларга бўлинади.

    Бюджетдан ташқари жамғармалар:

    Консолидациялаштирилган бюджетга қўшиладиган жамғармалар;

    Консолидациялаштирилган бюджетга қўшилмайдиган жамғармаларга ажратиш мумкин.

    Бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этилишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим фактор – бу бюджет тақчиллигидир. Шунинг учун бюджетдан ташқари жамғармалар: Инвестиция жамғармаси, Tраст жамғармалари, Пенсия жамғармасинининг шаклланиш жараёнини, тўловларни амалга оширилиш тартибининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш зарурияти туғилади. Чунки бюджет маблағларидан фойдаланишни ҳукумат органлари қонун асосида қатъий тасдиқлаб берса, бюджетдан ташқари жамғармалар эса ижроия органлари орқали белгиланади. Қонун асосида тасдиқланган бюджет парламент томонидан назорат қилинади, бюджетдан ташқари жамғармалар эса қонун чиқарувчи органлар томонидан назорат қилинмайди. Бу эса аудиторлик текширувининг аҳамиятини оширади.

    Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли миграцияси тендецияси тез ошиб бормоқда. Шунинг муносабати билан мабалағларни тез орада аниқ бир ҳудудга зарур бўлади. Tижорат фаолиятининг ҳисобида жамғармага қўшимча маблағ топишга ҳам рухсат берилади. Маошларнинг ўсиб бориши ва яшаш шароити қимматлашиб бораётганлиги муносабати билан пенсияларнинг миқдори ҳам ўзгариб боради.

    Пенсия жамғармаси – бу пенсия билан таъминловчи давлат молия бошқарувининг органидир. Бу жамғарма мустақил молия институти ҳисобланиб, бу жамғарманинг маблағлари давлат бюджети таркибига кирмайди.

    Пенсия жамғармаси билан давлат бюджетининг фарқли томони шундан иборатки, ўз ресурсларнинг ҳиссаси баландлиги ва марказлаштирилган манбалардан катта маблағ ва дотацияларни рад этади. Махсус пенсия тўловлари ижтимоий суғурта доирасида шахсий функционал вазифага эга бўлиб, тушумлар ва маблағлар билан қўшилмаган ҳолда пенсия жамғармасида тўпланади.

    Пенсия жамғармасининг функциялари:

    -давлат ижтимоий суғуртасининг бадаллар миқдорини аниқлашда қатнашади;

    -суғурта бадалларини ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини ҳамда тўғри сарфланишини назоратини таъминлайди;

    -пенсия таъминотини ривожлантириш ва ижтимоий режаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашиш;

    -жамғармаларга қарашли вазифалар компенсациясига халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.



    Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар ва уларни текширишда қуйидагиларни билиш мумкин;

    • Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитини мақсад ва вазифалари аниқлаш,

    • Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитини ўтказишда мавжуд бўлган асосий хужжатлар

    • Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитиниишини текширишдаги кетма-кетлик,

    • Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитини ўтказиши жараёнида аниқланган хуқуқбузарликларнинг турлари,

    • Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар текширишдан мақсад қонунда белгиланган талабалар асосида амалга оширилади.

    Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудити қилишда қуйдагилардан боҳолаш мумкин:


    • Солиқлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб тизими;

    • Солиқ базасини шакллантириш ва ноқонуний тўловларни йўқлиги;

    • Ягона ижтимоий тўлов бўйича белгиланган суммани тўланмаслиги;

    • Солиқ мажбуриятларини бюджет бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларида кўрсатиш

    • Солиқ базасини шакллантириш жараёнида солиқ қонунчилигига риоя қилиш.

    • Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ ўз вақтида мажбурий тўловларни тўлаш.

    Аудитор бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловларнинг амалга оширилишини текширганда пенсия жамғармасининг шаклланиш манбалари ҳамда белгиланган фоиз ставкаларининг тўғри ҳисобланганлигига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Аудиторлик текшириши жараёнида бюджетдан ташқари жамғармаларга тушумларнинг қонунийлиги, амалдаги меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатларга мос келиши текширилади.

    Суғурта бадалларининг ҳисоблаш ижтимоий суғурта жорий қилинган ишловчиларини барча категорияларини иш ҳақи жамғармасига белгиланган тарифдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

    Бундан ташқари аудиторлик текшируви жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: тўланиши лозим бўлган бадалларнинг ҳисоблаб ёзилиши учун солиққа тортиш базасининг тўғри аниқланганлигини; бадалларнинг пенсия жамғармасига ўз вақтида ҳисоблаб ўтказилаётганлигига; бадалларнинг жамғармаларга ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши ҳисоби тўғри юритилаётганлигига; аналитик ҳисоб маълумотларининг 6530 – “Бюджетдан ташқари жамғармалар” счёт маълумотларига мувофиқлигига.

    Аудит ўтказиш манбалари бўлиб ҳисоб-китоб қайдномалари, тўлов қайдномалари, касса чиқим ордерлари, банк кўчирмалари, жорий ой учун ички баланс ҳисоблашишларни ҳисобга олиш қайдномаси, тўлов топшириқномалари, 10-сонли журнал ордер, Бош дафтар кабилар ҳисобланади.

    Амалдаги қонунчиликка мувофиқ суғурта қилдирувчилар ҳисобланган суғурта бадалларини нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шаклида тегишли суммаларини ўзларининг банк муассасаларидаги жорий ҳисобварақларидан пенсия жамғармаси бўлимлари ҳисоварақларига ўтказиш йўли билан тўлайдилар. Бунда пенсия жамғармасига бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар бадалларини ойда бир марта ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлаш учун белгиланган муддатда тўлаши лозим.

    Tекширув жараёнида аудитор регресс даъволари бўйича маблағлар пенсия жамғармаси бўлимларига ҳар ойнинг 10-чи кунигача ўтказилишини, банк муассасалари тақдим этиладиган бадалларни суғурта қилдирувчилар тўлиқ тўлаши лозим бўлган суммада ёзиб олишлари шартлигига эътибор қаратиши лозим.





    1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар аудити

    Пенсия жамғармасига тўловларга оид ҳисоб-китоблар 6530-“Бюджетдан ташқари жамғармалар” счётининг 6531 “Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида олиб борилади.

    Tекшириш чоғида аудитор Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича содир бўладиган қуйидаги муомалаларни тўғрилигини текшириши лозим:

    1)Пенсия жамғармасига тегишли бўлган ва маҳсулот таннархига киритиладиган суммаларни, шу жумладан солиқларни, тўловларни ва ҳоказоларни акс эттириш:

    Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 9410 “Сотиш харажатлари” счётлари

    Кредит 6531 “Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

    2)Tижорат харажатларига, ҳамда муомала чиқимлари (савдода) ҳисобига кирадиган, пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар суммасини акс эттириш:

    Дебет 9410 “Сотиш харажатлари” счёти

    Кредит 6531 “Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

    3) Пенсия жамғармасига тўланадиган бадаллар, маҳсулот, хизмат кўрсатувчи бўлинмалар ва хўжаликларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари харажатларига қўшиладиган, ҳамда келгуси давр харажатларининг таркибида ҳисобга олинадиган суммаларнинг акс эттирилиши:

    Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 3190 “Бошқа олдиндан тўланадиган харажатлар” счётлари

    Кредит 6531 “Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб- китоблар” счёти.

    4) Олдиндан ҳисобланган ажратмаларнинг суммаларини Пенсия жамғармасига ўтказиш:Дебет 6531 “Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти. Кредит 5110 “Ҳисоб -китоб” счёти

    Суғурта қилдирувчининг пенсия жамғармаси бюджетига белгиланган муддатига ўтказмаган тўловлари қарз ҳисобланади ва ўз муддатида тўланмаган тўловлар ҳамда солиқ бўлмаган тўловларнинг ундириб олиниши учун белгиланган тўловлар сўзсиз тартибда пеня ҳисобланиб, ундириб олинади. Пеня қарз суммасини муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида ҳисобланади.

    Аудитор шунга эътибор бериш керакки, пеня бадалларини тўлаш мудати ўтган кундан кейинги кундан бошлаб, тўлов кунини ҳам қўшиб ҳисобланади. Масалан, агар бадаллар 5 майда тўланиши керак бўлсаю, 15 майда тўланган бўлса пеня 10 кун (6 майдан 15 майгача) учун ҳисобланади.

    Tўлов муддати дам олиш ёки байрам кунга тўғри келса пеня дам олиш ёки байрам кунидан кейинги 2чи иш кунидан ҳисобланади.

    Ижтимоий суғурта ва таъминот жамғармаларига тўловлар ҳисобланиши ҳамда тўланишини аудиторлик текширувидан ўтказишда қуйидагилар бажарилади:



    • ҳар бир жамғарма тури бўйича ва суғурта тури бўйича тўлов (бадал) ҳисоблаш учун қабул қилинган базанинг ишончлилигини аниқлаш;

    • тегишли жамғармалар бўйича суғурта бадаллари ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини текшириш;

    • ҳисоблашларни текшириш;

    • суғурта бадалларини ҳисоблаш манбаларини текшириш.

    Маълумотларда тафовутлар бўлган ҳолларда жамғармалар ва дебет ёки кредит оборотлари текширилиб, тафовутлар кўлами аниқланади. Кейинчалик ушбу тафовутларнинг сабаблари аниқлаштирилиши лозим.

    Молиялаштириш манбаидан қатъий назар барча асослар бўйича ходимлар фойдасига ҳисобланган, пул ва (ёки) натура шаклдаги тўловларнинг барча турлари ушбу жамғармаларга суғурта бадалларини ҳисоблаш учун объект бўлиб ҳисобланади.

    Суғурта бадалларини ҳисоблаш учун қўлланиладиган базанинг ишончлилигини текширишда қуйидагиларни бажариш зарур:


    • ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган меҳнат ҳақи ҳамда бошқа тўловлар турларини аниқлаш;

    • ҳақиқатда суғурта бадаллари ҳисобланган тўловлар турларини, тегишли ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар рўйхатига мувофиқ улар ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги лозим бўлган тўлов турлари билан таққослаш;

    • тегишли жамғармалар бўйича суғурта бадалларининг тўлиқ тўланмаган (ёки ошиқча тўланган) миқдорини аниқлаш.

    Олдин ҳисобланмасдан, корхона кассасидан берилган ҳар хил тўловларни (моддий ёрдам, мукофот) махсус эътибор билан текшириш керак.

    Маълумотларда тафовутлар бўлган ҳолларда жамғармалар ва дебет ёки кредит оборотлари текширилиб, тафовутлар кўлами аниқланади. Кейинчалик ушбу тафовутларнинг сабаблари аниқлаштирилиши лозим.

    Молиялаштириш манбаидан қатъий назар барча асослар бўйича ходимлар фойдасига ҳисобланган, пул ва (ёки) натура шаклдаги тўловларнинг барча турлари ушбу жамғармаларга суғурта бадалларини ҳисоблаш учун объект бўлиб ҳисобланади.

    Суғурта бадалларини ҳисоблаш учун қўлланиладиган базанинг ишончлилигини текширишда қуйидагиларни бажариш зарур:



    • ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган меҳнат ҳақи ҳамда бошқа тўловлар турларини аниқлаш;

    • ҳақиқатда суғурта бадаллари ҳисобланган тўловлар турларини, тегишли ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар рўйхатига мувофиқ улар ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги лозим бўлган тўлов турлари билан таққослаш;

    • тегишли жамғармалар бўйича суғурта бадалларининг тўлиқ тўланмаган (ёки ошиқча тўланган) миқдорини аниқлаш.

    Бизнинг фикримизча, аудитор ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китобларни текширишда касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларини ҳам жалб қилиши мақсадга мувофиқ.

    Шунингдек, олдин ҳисобланмасдан, корхона кассасидан берилган ҳар хил тўловларни (моддий ёрдам, мукофот) махсус эътибор билан текшириш керак.

    Сўнгра ҳисобланган ва тўланган суғурта бадалларининг ҳисобда тўғри акс эттирилишини аниқлаш зарур. Бунда ходимларга тўланган тўловларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаш молиялаштириш манбаси ҳисобидан акс эттирилаётганлигига эътибор қаратилади. Текширув натижалари ишчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

    Текширув якунида аудитор аниқланган тафовутларнинг ҳисобот кўрсаткичларига (таннарх ва молиявий натижага, ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича қарзлар миқдорига), муҳимликлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, қандай таъсир кўрсатишини аниқлайди.

    Сўнгра ҳисобланган ва тўланган суғурта бадалларининг ҳисобда тўғри акс эттирилишини аниқлаш зарур. Бунда ходимларга тўланган тўловларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаш молиялаштириш манбаси ҳисобидан акс эттирилаётганлигига эътибор қаратилади. Текширув натижалари ишчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

    Текширув якунида аудитор аниқланган тафовутларнинг ҳисобот кўрсаткичларига (таннарх ва молиявий натижага, ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича қарзлар миқдорига), жиддийликлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, қандай таъсир кўрсатишини аниқлайди.

    Tўловларнинг пенсия жамғармаси бюджетига кредит муассасаларининг айбига кўра ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун кредит муассаси муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда пеня тўлайди. Суғурта қилдирувчилардан бу кунлар учун пеня олинмайди.

    Аудитор шунга эътибор бериши керакки, суғурта бадаллари қуйидаги турдаги тўловларга ҳисобланмайди:фойдаланмаган таътил учун компенсациялар; ишдан бўшаш чоғидаги чиқиш пенсияси; моддий ёрдам кўринишида бериладиган пул пенсияларини ҳар хил турларига; компенсация тўловларига; бепул овқатлар қийматларига;товон тўловларини (хизмат сафари бўйича суткалик пуллари ва суткалик пуллар ўрнига тўловлар, меҳнатчиларга уларнинг иши билан боғлиқ ҳолдаги шикаситланиши ёки саломатлигига бошқача зарар етганлиги натижасида кўрилган зарарни қоплаш тўловлари) ва бошқаларга; берилган махсус кийим-бош, махсус пояфзал ва бошқа ҳимоя воситалари, совун, сут ва даволаш-профилактика овқатлар қиймати; тушлик овқатлар учун дотациялар, санаторий-курортларда даволаниш, дам олиш уйларига йўлланмалар қиймати, стационарларда ва амбулаторияларда даволаниш учун ҳақ тўлаш; бошқа жойга ишга ўтишдан ёки кўчиб ўтишдан йўлда юриш, мулкни ташишга доир харажатларнинг қопланиши; доимий иши йўлда ўтадиган ёки йўлда юриш тусига эга бўлган ёхуд хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳолларда суткалик пулларни ўрнига иш ҳақига қўшимчалар ва устамалар; иш ҳақи жамғармасидан амалга ошириладиган юбилей саналари, туғилган кунлар муносабати билан узоқ муддатли, бенуқсон меҳнат фаолияти, фаол ижтимоий иши учун ва бошқа шунга ўхшаган ҳолларда бериладиган рағбатлантириш тўловлари (мукофотлар);мусобақаларда, кўриклар, танловлар ва шу кабиларда ютуқли ўринлар учун бериладиган пул мукофотлари; корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун юборилган ўқувчиларган тўланадиган стипендиялар;давлат ижтимоий суғуртаси бўйича пенсиялар, ижтимоий пенсиялар, пенсиялар.

    Пенсия жамғармаси идоралари пенсия жамғармаси бюджетининг ижро этилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган бюджетдаги корхона ва ташкилотлар учун бухгалтерлик ҳисобварақалари режасини қўллаган ҳолда ҳисоб юритадилар ва йилнинг ҳар чорагида пенсия жамғармаси бюджетининг ижро этилиши ҳақида молиявий ҳисоботларни тузадилар.



    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет