Тошкент молия институти


Аудиторлик текширувининг дастури



бет120/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Аудиторлик текширувининг дастури

Аудит бўлими:

Ишлаб чиқариш харажатлари

Текширилаётган ташкилот

ТЕҲ-КОМПУТЕР ПЛУС корхонаси

Аудит даври

14.03.15 - 25.03.15

Киши-соатлар сони

16

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

Каримов Х.

Аудиторлик гуруҳи таркиби

Каримов Х,.Салимов Д.Г.

Режалаштирилаётган аудиторлик риски

5 %

Режалаштирилаётган муҳимлик даражаси

5 %



Аудит бўлимлари бўйича аудиторлик тадбирлари рўйхати

Ўтказиш
даври

Бажарувчи

Аудиторнинг иш
ҳужжатлари

1



Ишлаб чиқариш ҳаражатлари таркибидаги ажратмаларни текшириш



13.01. 2015й.



Каримов Х.



Корхона сарф-харажатлари ҳақида маълумот



2



Ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги тўловларни текшириш

13.01. 2015й.

Каримов Х

Корхона сарф-харажатлари ҳақида маълумот



3



Давр харажатлари таркибидаги солиқларни текшириш

14.01. 2015й.

Салимов Д.Г.

Корхона сарф-харажатлари ҳақида маълумот



4



Ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги ажратмаларни текшириш



14.01. 2015й.

Каримов Х.



Корхона сарф-харажатлари ҳақида маълумот



5



Ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги тўловларни текшириш

14.01
2015й.



Салимов Д.Г.

Корхона сарф-харажатлари ҳақида маълумот



Назорат қилиб туриш назорат муҳитининг мухим елементи ҳисобланади. Корхонада ҳисоб функциялари ва назорат амалларини корхона ходимлари ва компютер тизими бажариши мумкин. Менежерлар томонидан бу функциялар бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминлаш еътиборга молик. Кредитлаш бўйича менежерлар иши устидан назоратни амалга оширувчи назоратчи, масалан, дебиторлар счётларидаги салдоларни назорат счёти маълумотларига вақти-вақти билан таққослаб туриши мумкин. Бўлинмалар раҳбарлари ёки назоратчилари хизматчилар томонидан топилган хатоларни тузатишлари, шунингдек, корхонадаги ҳисоб тизимига тааллуқли қарорлар қабул қилиши ва рухсат етиши мумкин. Назорат ўрнатиш бошқарув назоратининг муҳим воситаси ва бутун ички назорат тизими фаолият кўрсатишининг шарти ҳисобланади.
Дастур аудитор ассистентлари учун батафсил йўриқнома бўлиб хизмат қилади ва бир вақтнинг ўзида аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳининг раҳбарлари учун иш сифатини назорат қилиш воситаси ҳисобланади.
Маҳсулот таннархини текширишда аудитор аудит дастурини ҳужжатли расмийлаштириши, ҳар бир бажариладиган аудиторлик русум-қоидасини рақам ёки код билан белгилаши керак, токи аудитор иш жараёнида ўзининг иш ҳужжатларида уларга ҳавола қилиш имкониятига ега бўлсин.
Моҳиятига кўра аудиторлик русум-қоидалари ўз ичига бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақлар бўйича оборотлар ва салдо тўғри акс еттирилганлигини батафсил текширишни олади.
Шунингдек аудиторлик русум-қоидалари дастури ана шундай аниқ батафсил текширишлар учун аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади.
Шу билан маҳсулот таннархини аудит қилиш бўйича режалаштириш ишлари ниҳоясига етади.


14.4. Корхона фаолиятида ишлаб чиқариш харажатлари аудитини ўтказиш тартиби


Ишлаб чиқариш харажатлари гуруҳи иқтисодий мазмунига кўра маҳсулот (иш,хизмат)лар таннархининг таркибини ташкил етувчи қуйидаги елементларга бўлинади:

  1. Ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қиймати чегирилиб ташланган ҳолда);

  2. Ишлаб чиқариш хусусиятига ега бўлган меҳнат ҳақи харажатлари;

  3. Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари;

  4. Ишлаб чиқариш аҳамиятига ега бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар ескириши;

  5. Ишлаб чиқариш аҳамиятига ега бўлган бошқа харажатлар.

Шунинг учун аудитор ҳар бир харажат елементи таркибининг «Низом»га мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Ишлаб чиқариш моддий харажатлари елементи таркибига ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил етувчи ёки маҳсулотни тайёрлаш (ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш)да зарур таркибий қисм ҳисобланган, четдан сотиб олинган хом-ашё ва материаллар,бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар,иш ва хизматлар ҳамда Низомда белгиланган бошқа харажатлар киради.
Аудитор қайтариб олинадиган чиқиндилар қиймати ва идиш ҳамда ўраш материаллари қиймати уларни сотиш,фойдаланиш ёки омборга кирим қилиш мумкин бўлган нархда баҳоланиб,маҳсулот таннархига киритиладиган моддий ресурслар харажатларидан чегириб ташланганлигини аниқлаши зарур.. Шунингдек,мазкур елемент бўйича акс еттириладиган моддий ресурслар қиймати уларни сотиб олиш нархидан, шу жумладан қўшимча нарх(устама)дан,таъминловчи,ташқи иқтисодий ташкилотларга тўланадиган воситачилик тақдирлашларидан, товар биржалари хизматлари қийматидан,шу жумладан брокерлик хизматлари билан бирга,божлар ва йиғимлардан, юклаш-тушириш ҳамда ташишга ҳақ тўлашдан, ташқи юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган сақлаш ва етказиб беришга ҳақ тўлашдан келиб чиқиб шаклланишини ҳам назарда тутиши зарур.
Булардан ташқари аудитор маҳсулот(иш,хизмат)лар таннархига олиб борилган моддий ресурсларни баҳолашнинг тўғрилигини ҳам текшириши керак. №4-«Товар-моддий заҳиралар»номли БҲМСга мувофиқ ҳар бир хўжалик юритувчи субъект материалларни баҳолаш усулларидан (ФИФО, АВЕCО)бирини танлайди ва ҳисоб юритиш сиёсатида акс еттиради.
Аудитор томонидан ҳисоб сиёсатига мос равишда материал харажатлари таннархга олиб борилишини ҳам текшириш лозим. Масалан, ТЕҲ-КОМПУТЕР ПЛУС корхонаси томонидан компютер деталлари бўйича қуйидагича маълумотлар келтирилган (корхонада ФИФО усулидан фойдаланилади):


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет