Фирибгарлик учбурчаги
Мазкур елементлар билан боғлиқ омиллар фирибгарлик ёки қизил байроқлар риски омиллари деб номланади.
Оддий мисол сифатида қурилиш компанияда содир бўлган фирибгарлик кўрсатилади. Компания йўл қопламаси тагидан канализация ва сув оқиш билан боғлиқ ишларни амалга оширди. Дастлаб бу ишлар унча катта бўлмаган суммадан бошланиб, иш якунида бир йилда ундан олинган даромад 30 млн долларни ташкил қилди. Қурилиш ишлари Мичиган ва Колородо штатларининг турли худудларида амалга оширлган. Компаниялар кўп ҳолатларда қурилиш материалларини иш бажарилаётган жойдан сотиб олади. Битимга қурилиш вакилари имзо қўйяди ва тўловни амалга ошириш учун у бухгалтерияга юборилади.
Фирибгарлик учбурчаги мазкур ҳолатда қандай ишлашини кўриб чиқамиз. Фирибгарликнинг моҳияти шундан иборатки, бухгалтер соҳта таъминот учун қалбаки хужжат тайёрлайди. Тўловни амалга ошириш мақсадида ҳисоб ёзувини, квитанцияни ва харидга буюртма тайёрлайди.
Биринчидан, фирибгарлик амалга оширилиши учун қандй рағбатлар мавжуд бўлган? Бухгалтер кўп сонли молиявий муаммолар билан дуч келган. Бу муаммолар қариб қолган ота-оналарини боқиш, уларнинг дори-дормонга кетган харажатларини ўз зиммасига олиш кабилардан иборат бўлган. Иккинчидан, янги президент харажат моддаларини ҳали белгилашга ўлгурмаган. Чунки имконият бу учун мавжуд емас еди. Учинчидан, оқилона ҳаракат қилиш анча муракаб бўлган. Фирибгар бундай фирибгарликда бир марта қўшимча даромад олиш ва у хеч қачон фош етилмаслигига ишонч ҳосил қилган. Бундан ташқари, бу фирибгарлик кейинча янада фойда келтириш мумкинлиги тўғрисида ўйлаган. Бу ишнинг бошқа бир нозик томони шундан иборат едики, янги президент барча вице-президентларни такдим қилгандан сўнг суперрвизорлар янги пикапларга ега бўлган. Бухгалтер еса биттасига ҳам ега бўлмади. У хатто бонус ҳам олмади.
Бухгалтернинг фикрича, у олган пуллар рахбарият ва вице-президентлар олаётган пулдан унча фарқ қилмаган. Бошқача қилиб айтганда у ўз хатти-харакатини оқилона билиб, тўловларни ҳақиқий олаётганлигига ўзини ишонтирди. Агар фирибгарликнинг мазкур уч елементларининг бири ( тиббий мухтожлик, назоратнинг ички воситалариниинг ёмон ҳолатда бўлганлиги, рационализациялаш) бўлмаганда еди, унинг содир етилиш еҳтимоли мавжуд бўлмас еди.
Шундай қилиб, аудитор фирибгарлик содир етилиши еҳтимолини кўриб чиққаётганда –активларни ноқонуний ўзлаштирилиши, молиявий ҳисоботни атайлаб нотўғри кўрсатилиши – фирибгарлик учбурчагининг елементларини ҳисобга олиб, иш бошлаши лозим.
Фирибгар содир етилишига сабабчи бўлган рағбат ёки босим.
Аудиторлик гуруҳ ҳар бир тадбир бўйича фириб содир етилишига бўлган рағбат ёки босимни , шу жумладан фирибгарлик содир етилилши мумкин бўлган еҳтимолий соҳаларни ҳам кўриб чиқиши лозим. Бу рағбатлар қуйидагиларни камраб олади:
компенсациянинг бошқарув чизмаси;
ҳар қандай яхши фойда ёки яхшиланган баланс учун бошқа молиявий босимлар;
қарз шартномалари;
акциялар опциони қўллашининг охиригача ёки муддати тугагунча;
молиявий натижалар , компания фаолиятининг оғир аҳволи ёки компания фаолиятининг давом етилиш билан боғлиқ бўлган шахсий фарофонлик;
Активларни ноқонуний ўзлаштириш рағбатлари қуйидагиларни камраб олади:
жиддий молиявий ишлар каби шахсий омилллар;
шахсий даромад имкон бермаган фаровон ҳаёт кечириш учун оила, дўстлар томонидан кўрсатилган босим;
Қимор ўйинларга ва норкотикларга мойиллик.
Фирибгарликни содир етиш имконияти. Фирибгарликни содир етиш имконияти фирибгарлик тадқиқотларининг асосий ва изчил жиҳатлари ҳисобланади. “Ҳар бир киши фирибгарликни содир етиш мумкин” тушунча ўз ойдинлигига қарамасдан у аслида кўп маъноларни билдиради.
Бу дегани нафақат фирибгарлик содир етиш учун имконият борлигини, балки назорат йўқлигини ёки битимлар билан боғлиқ муракабликлар мавжудлигини ва бундай ҳолатда жиноятчи қўлга тушиш имконнияти паст еканлигини билдиради.
Аудитор кўриб чиқиши керак бўлган фирибгарликни амалга ошириш имкониятлари қуйидагиларни камраб олади:
Иштирокчилар билан катта битимлар тузиш;
Компаниянинг танлаган муносабати таъминотчи ва мижозларга муддат ва шартларни қўйиш имкониятининг мавжудлиги ёки мавжуд емаслигини билдиради. Бу ҳолат шахсларга фирибгарлик операцияларни амалга ошириш учун имкон беради еви бермайди;
Раҳбариятнинг активлар ёки бухгалтерия баҳоларида келиша олмаслиги.
Муракаб ёки нобарқарор ташкилий тузилма.
Назоратнин кучсиз ёки мавжуд бўлмаган ички воситалари.
Достарыңызбен бөлісу: |