Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет118/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   177
1- (1)

БОРЛИҚ ФАЛСАФАСИ (ОНТОЛОГИЯ)


«Авесто»да борлиқнинг яхлитлиги, инсон ҳаётининг табиат билан уйғунлиги масаласи одамнинг руҳий оламига чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрсатилгани кўп нарсани англатади.
Ислом Каримов1

ФАЛСАФАДА БОРЛИҚ КАТЕГОРИЯСИ

Борлиқнинг мазмуни


Борлиқнинг ўзи нима?
Бу саволга жавоб бериш учун борлиқнинг инсон ва инсоният ҳаёти билан боғлиқ илдизларига назар ташлашга тўғри келади. Кишилар қадимдан ўзларини қуршаб турган табиат ва жамият, инсон ва инсоният ҳақида ўйлар экан, атрофида содир бўлиб турган нарсалар ва ҳодисаларни, ўзгаришларни кузатишган. Баъзи нарсалар ҳозир мавжуд, кейинчалик эса йўқолиб кетади, кеча йўқ бўлган баъзи нарсалар эса бугун пайдо бўлади. Кеча қандайдир нарсанинг борлигини билмас эдик, бугун эса ўша нарсанинг ҳақиқатдан ҳам бор эканлигини билиб оламиз. Шулар асосида кишиларда мавжудлик, борлиқ ва йўқлик ҳақида тасаввурлар, қарашлар вужудга келган.
Кишилар ўзларининг ҳам дунёга келиши (туғилиши), яшаши ва ниҳоят вафот этиши (ўлиши), «йўқликка» айланиши ҳақида ўйлай бошлашади. Шу асосда кишиларнинг «бу дунё» ва «у дунё» (нариги дунё), яъни одамнинг вафотидан сўнг унинг руҳи кўчиб ўтадиган дунёлар ҳақидаги тасаввурлари пайдо бўлган. Кишилар ўзарининг кундалик тажрибалари асосида атрофидаги дунёнинг ҳозир мавжудлиги, ўзлари туғилмасдан илгари ҳам мавжуд бўлганлигига ва кейинчалик ҳам мавжуд бўлиб қолишига ишонишган. Шу тарзда уларда «борлиқ» ва «йўқлик» ҳақида тасаввурлар шаклланган. Шунингдек, бир киши учун йўқлик бўлган объект бошқа учун борлиқ бўлиши, ёки аксинча бир киши учун борлиқ бўлган объект бошқа учун йўқлик бўлиши мумкин. Борлиқ ва йўқлик масаласининг яна бир жиҳати ижтимоий маънода намоён бўлади. Ўзи бор бўлсада кўпчилик учун йўқ бўлган индивидлар ва гарчи ўзи бўлмаса (яъни вафот этган бўлсада) кўпчилик учун ҳамон бордек, яшаётгандек индивидлар. Бу шу индивид фаолиятининг махсулоти бўлган объектларнинг бошқалар учун ҳам керак бўлаётганлиги ёки аксинча бошқаларнинг фаолиятига халақит бераётганлиги билан изоҳланади. Масалан, И. Ньютон ёки А. Эйнштейн кашф этган табиий-илмий қонунлар оламни ўрганишда тадқиқотчиолимларга хизмат қилиб келмоқда ёки инсониятнинг келажагига таҳдид солувчи биологик, химиявий ва ядровий қуролларни кашф этган олимларнинг кашфиётлари эса инсониятни ҳалокат гирдобига яқинлаштириб, бугунги кунда кишиларни хилмахил муаммоларга дучор қилмоқда. Масалан, айрим давлатлар ўзининг ҳудудида тўпланиб қолган химиявий қирғин қуролларни йўқотишнинг иложини топа олмаётир.
Мабодо бундай қуроллар сақланадиган идишлар (контейнерлар) об-ҳаво ёки ташқи жисмоий таъсирлар оқибатида бузулгудек бўлса борми, бу қирғин келтирувчи қуролларнинг очиқ ҳавога чиқиб кетиши ва унинг оқибатида атроф-муҳит заҳарланиши ҳамда тирик жониворлар, жумладан, инсоният ҳам ҳалокатга учраши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет