Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет124/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   177
1- (1)

инсон борлиғи – инсоннинг нарсалар дунёсидаги борлиғи ва махсус инсоний борлиқдан иборат (мас. Тарбияланган, маданиятли инсон);

  • маънавий борлиқ – индивидуаллашган ва объективлашган (индивидуалликдан ташқаридаги) маънавий борлиқдан иборат (фикр, ғоя ва шу кабилар);

  • социал борлиқ – айрим одамнинг жамиятдаги ва тарих жараёнидаги борлиғи ҳамда жамиятнинг борлиғи – ижтимоий борлиқ (кишининг дунёқараши, ахлоқи, мафкураси, диди, эътиқоди, маънавияти).

    Борлиқни шунингдек, вақтнинг оқимига нисбатан қаралганда «ўтмишдаги борлиқ»,«ҳозирги борлиқ» ва «келажакдаги борлиқ» қисмларига ажратиш мумкин.
    Борлиқнинг рўй бериб ўтган қисми ўтмишдаги борлиқ бўлиб, уни тарихий борлиқ дейиш ҳам мумкин.
    «Тарихий борлиқ – борлиқнинг ўтмишда бўлиб ўтган ва тарихий хотирага айланган қисми. Борлиқнинг ўтмиши»1. Бу бўлиб ўтган борлиқ, унинг бўлганлигини инкор этиш мумкин эмас. Аммо у ҳозир йўқ бўлсада, унинг излари, қолдиқлари, у ҳақдаги маълумотлар, хотиралар кишилар хотирасида, уни қайд этган асбоблар хотирасида қолаверади.
    Борлиқнинг ҳозирги замондаги қисмини актуал борлиқ дейиш мумкин.
    «Актуал борлиқ – (ингл. aktualзамонавий, ҳақиқий, амалда мавжуд) борлиқнинг ҳозиги замонда, шу пайтда мавжуд бўлган, рўй бераётган, субъект билан ҳамнафас, ҳозирги вақтдаги қисми. Актуал борлиқ мавжудлик ҳам дейилади»1.
    Борлиқнинг ҳали рўй бермаган, лекин, рўй бериши эҳтимоли бор, рўй бериши кутилаётган, рўй бериши муқаррар бўлган қисми ҳам бор. Борлиқнинг бундай қисмини келажакда рўй бериши мумкин бўлган эҳтимолий борлиқ, виртуал борлиқ ёки имкониятдаги борлиқ дейиш мумкин.
    «Виртуал борлиқ (лот. virtualis – эҳтимолий) – борлиқнинг рўй бериш эҳтимоллиги бор қисми, ҳаёлий борлиқ»2. Келажакдаги борлиқ синергетика методологиясида бугунги ҳодисаларнинг йўналишига таъсир қилиши мумкин, чунки келажакнинг муртаклари ҳозирдан бошланади. Ота-оналар фарзандларининг келажакдаги борлиғини, бўлажак невараларини олдиндан ҳис қилиб, улар учун зарур бўлиши мумкин бўлган маблағларни бугундан тўплашга ҳаракат қилади. «Фалончи бешигидаги қизига сеп йиғишни бошлабди» қабилидаги гаплар ўзининг реал асосига эга. Ёки, сиз қиш келмасдан туриб, қишда кийишингиз мумкин бўлган кийимларингизни куздаёқ тайёрлаб қўйишга ҳаракат қиласиз, ҳали келмаган меҳмонларингиз учун таомларни тайёрлашга киришасиз ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларингиз виртуал борлиқнинг келишига олдиндан тайёргарлик кўришга мисолдир. Бу эса борлиқнинг келажакдаги шаклининг бугунги борлиққа таъсирининг намоён бўлишидир. Бунинг механизми синергетика концепциясида яхши очиб берилган. Синергетик тамойилларда келажак бугунга таъсир кўрсатади дейилган.
    Борлиққа ёндашув концепциялари

    Оламда нимаики мавжуд бўлса, уларнинг ҳаммаси биргаликда кенг маънода «яхлит дунё”ни ташкил этади ва уни баъзан «ҳақиқий борлиқ» деб ҳам аташади. Яхлит холда бутун дунёнинг асосида нима ётади? Бу саволга жавоб беришда файласуфлар турли хил нуқтаи назарларни илгари суришган. Бундай нуқтаи назарларни концепция сифатида олсак, мазкур қарашларда асосан уч хил йўналишдаги концепциялар мавжудлигини кўрсатиш мумкин. Буларга монистик, дуалистик ва плюралистик концепциялар киради.
    Монизм (юнон. monos – битта) концепцияси вакиллари дунёнинг асосида битта манба (битта субстанция) ётади деб ҳисоблашади. Материалистик монизм тарафдорлари бу манба моддий манбадир деб айтишса, идеалистик монизм тарафдорлари дунёнинг асосида битта ғоявий негиз, ғоявий, маънавий, илоҳий субстанция ётади дейишади.
    Дуализм (лот. dualis – иккиланган) вакилларининг фикрича, дунёнинг асосида иккита мустақил негиз: ҳам моддий, ҳам ғоявий (маънавий, илоҳий) негиз ётади деб ҳисоблашади. Арасту дуалист бўлган, унинг фикрича дунёнинг асосида ҳам материя, ҳам шакл ётади, материя пассив ва инерт негиз бўлса, шакл эса фаол, актив, яратувчан негиздир. Пассив материяни актив шакл белгилайди ва етаклайди. Материя эса унга эргашади, шаклнинг мазмунини тўлдиради.


    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   177




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет