Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет123/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   177
1- (1)

БОРЛИҚ ШАКЛЛАРИ


ер юзида қанча инсон, қанча тақдир бўлса, ҳар бирининг ўз маънавий олами бор. Ислом Каримов3
Моддий ва ғоявий борлиқ

Атрофимизни ўраб турган дунё икки хил реалликдан ташкил топгандир. Улар объектив реаллик ва субъектив реаллик деб аталади. Онгимиздан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган реаллик объектив реаллик дейилади. Бу тушунчани материалистлар материя тушунчаси билан айнан бир маънода ишлатишади. Реалликнинг инсон онги билан боғлиқ бўлган ва онгнинг маҳсули ҳисобланган қисми субъектив реаллик дейилади. Объектив реаллик моддий борлиқ тушунчасига мос келса, субъектив реаллик эса, борлиқнинг ғоявий, маънавий шаклига мувофиқ келади. Материализм вакиллари борлиқнинг ғоявий шаклини моддий шаклининг махсули деб ҳисоблашади. Идеалистик концепция тарафдорлари эса моддийлик ғоявийликнинг ижодий хосиласи ёки ғоявийликнинг намоён бўлиш шаклидир деб ҳисоблайдилар. Аслида ҳар иккала реаллик ҳам мавжудлик сифтида борлиқнинг мустақил кўринишларидир. Улар бир-бирлари билан чамбарчас боғланган ва бир-бирини тақозо қилади. Шу сабабли уларни бирламчи ёки иккиламчи моҳиятга эга деб бир-биридан ажратиб қўйиш, бир-бирига қарама-қарши қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Борлиқнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг ўзгарувчанлиги, ривожланувчанлиги, такомиллашувчанлиги. Бу хусусият моддий ва маънавий борлиқнинг бирлиги оқибатида намоён бўлади.
Актуал ва потенциал борлиқ
Актуал борлиқ борлиқнинг айни пайтда ва шу жойдаги воқеликда намоён бўлиб турган ва шу воқелик билан алоқадорликдаги қисми. Бу объектив реаллик тушунчасига мос келади, чунки объектив реаллик борлиқнинг шу жойда берилган ва шу онда амал қилаётган қисмидир. Дунёнинг ҳамма томони бирдан берилган эмас. Биз борлиқнинг ҳозирги замонга тегишли қисми билангина алоқадамиз. Бу қисми ўтмишга айланиб, унинг ўрнини келажакдаги қисми эгаллайди. Ҳозирги замонда келгуси воқеликнинг куртаклари мужассамлашган бўлади. Актуал бор-лиқнинг ҳали воқеликка айланмаган ва келгусида воқеликка айланадиган муртак ҳолидаги қисми потенциал борлиқ дейилади. Потенциал борлиқ ҳали воқеликка айланишга улгурмаган актуал борлиқдир.
Реал ва виртуал борлиқ

Борлиқнинг биз учун мавжуд қисми реал борлиқ дейилади. Реал борлиқни нақд борлиқ ҳам дейиш мумкин. Аммо борлиқнинг шундай қисми ҳам борки, унинг бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Борлиқнинг бундай қисми эҳтимолий мазмунга эга. У ҳали реалликдан узоқда. Мана шундай мазмундаги борлиқ виртуал (лот. virtuales – эҳтимол) борлиқ дейилади. Масалан компьютерда ёзилган, лекин уни доимий хотирада сақлашга улгурмаган матнларингиз ҳам виртуал борлиқнинг бир шакли бўлиши мумкин. Уни принтер воситасида қоғозга туширсангиз, ёки лазерли дискка кўчирсангиз, қоғоздаги реал матнга, ёки шу матннинг дискка кўчирилган реал электрон макетига эга бўласиз. Виртул борлиқнинг реал борлиққа айланиши учун у имкониятдан воқеликка айланиши лозим. Виртуал борлиқ ҳақида яна 2.4. бандни синчиклаб ўқиб чиқинг.
Табиий ва ижтимоий борлиқ

Табиий борлиқ деганда одатда атрофимиздаги жисмоний нарсалар (жисмлар), жараёнлар, табиатнинг ҳолатлари назарда тутилади. Табиий борлиқ икки қисмга ажралади: биринчисиазалий табиий борлиқ, яъни табиатнинг табиий борлиғи. У инсондан илгари инсоннинг иштирокисиз мавжуд бўлган. Буни бирламчи табиат деб ҳам аташади; иккинчиси – инсон иштироки билан вужудга келган нарсалар (жисмлар), ҳодиса ва жараёнларни ўз ичига олувчи хосилавий табиий борлиқ. Уни «иккиламчи табиат» деб ҳам аташ мумкин.
Иккиламчи табиат доирасида борлиқнинг қуйидаги шаклдаги кўринишларини кузатиш мумкин:



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет