Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет27/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   177
1- (1)

Фазонинг топологик хусусиятлари – фазонинг нисбатан барқарор, барча ҳисоб системаларида бирдай намоён бўлувчи, ички, фундаментал хусусиятлари бўлиб, уларга фазонинг ўлчамлилиги, узлуксизлиги, боғланганлиги, тартибланганлиги, чегарасизлиги ва чексизлиги сингари сифатий хусусиятлари киради.
Вақтнинг топологик хусусиятлари – вақтнинг нисбатан барқарор, барча ҳисоб системаларида бирдай намоён бўлувчи, ички, фундаментал хусусиятлари бўлиб, уларга вақтнинг бир ўлчамлилиги, узлуксизлиги, орқага қайтмаслиги, чизиқли боғланганлиги, тартибланганлиги сингари сифатий хусусиятлари киради.
Ҳаракат – борлиқнинг ажралмас хусусияти бўлган ўзгарувчанликни ифодаловчи фалсафий категория. Оламдаги ҳар қандай жараён ҳаракат туфайли содир бўлади. Ҳар қандай ўзгаришлар ҳаракатдир. Ўзгаришлар ҳам моддий, ҳам маънавий жараёнларга бирдай хосдир. Ҳар қандай моддий ва маънавий объектларнинг мавжудлиги ундаги ўзгаришлар, яъни ҳаракатлар туфайли намоён бўлади. Шу сабабли ҳаракат борлиқнинг асосий мавжудлик шаклидир.
Ҳаракат шакллари деб классик фалсафада механик, физик, химиявий, биологик ва ижтимоий ҳаракатларни кўрсатишган. Ижтимоий ҳаракат ўз ичига моддий ва маънавий ҳаракат шаклларини қамраб олади.
Онтология – борлиқнинг тузилиши, ривожланиши ва хусусиятларини ўрганувчи фан.
Оламнинг табиий-илмий манзараси – оламнинг мавжуд табиий фанларнинг кашф этган қонуниятлари асосида тасвирланиши. Унда оламнинг таркибий тузилиши, элементлари, бу элементлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликлар, ҳамда мазкур алоқадорлик билан боғлиқ қонуниятлар ўз аксини топади.
Борлиқнинг ташкилий тузилиш даражалари – бир-биридан ташкилий жиҳатдан уюшганлиги ва активлиги билан фарқ қилувчи ташкилий системалар бўлиб, уларга анорганик даража – жонсиз табиат, органик даража – тирик табиат ва социал даража – жамият киради.
Анорганик даража – бу анъанавий адабиётларда «жонсиз табиат» деб аталиб, бу даражада объектлар механик, физик ва химиявий ҳаракат шакллари орқали ўзини намоён этади. Бу даражада ўзини-ўзи ташкиллаш механизми такомиллашмаган бўлади. Борлиқнинг анорганик даражасини, одатда, нисбатан содда тузилган даража деб ҳисоблашади. Аммо бу соддалик бир ёқлама ёндашишда шундайдек туюлади, аслида, микро ва субъмикродунё ичига кириб борган сари бу даражанинг ниҳоятда мураккаблигига тушуниб етиш мумкин.
Органик даража – бу даража ҳаётий жараёнлар билан боғланган бўлиб, унда юқоридаги ҳаракат шаклларига биологик ҳаракат ҳам қўшилади. Унда ўз-ўзини ташкиллаш механизми, генетик ахборот алмашув, сезиш, ҳиссиёт сингари инъикос шакллари такомиллашган бўлади. Бу даражада ахборотларнинг сақланиши, бир субъектдан бошқа субъектга узатилиши, хотирада сақланиши ва хотирадан қайта жонлантириш механизми анча такомиллашган бўлади.
Социал даража (жамият) – ўзини-ўзи юқори даражада ташкилловчи, мураккаб ва тафаккур билан бошқарилувчи, юксак даражада фаол ва уюшган даража. Бу даражадаги ҳаракат шаклларига социал ҳаракат шакли ҳам қўшилади. Бу даражанинг таркибий элементи фикрловчи, онгли инсон. Ижтимоий инъикос, субъектларнинг бир-бирига фикр узатиш хусусиятлари бу даражада юксак ривожланган бўлади. Бу даража элементи инсон бутунлай янги табиатни – иккинчи табиатни вужудга келтирди, табиий ҳолда мавжуд бўлмайдиган химиявий бирикмаларни вужудга келтирди, ҳайвонот олами ва ўсимликларнинг янги турларини яратди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет