Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет29/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   177
1- (1)

«Биринчи» табиат – Ернинг табиий экосистемаси.
«Иккинчи» табиатинсон томонидан яратилган, аввало ўзига мос шарт-шаритлар (уй-жой, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқалар), табиий муҳитни ўзгартириш асосида яратилган иншоотлар, каналлар, дарё ва кўллар, сув омборлари, йўллар, ўрмонлар ва бошқалар бўлиб, улар ҳамма вақт ҳам кутилган натижага олиб келавермайди. Кишилик жамияти уюшган ҳолда яратган «иккинчи» табиат баъзан атроф-муҳитнинг, сув, ер ва ҳавонинг ўта ифлосланишига, экологик ҳалокатларга (мас., Орол денгизининг қуриши сингари), ҳосилдор ерларнинг шўрланишига, сизот сувларининг заҳарланишига олиб бориши мумкин. «Иккинчи» табиат инсон томонидан қайта ишланган, лекин узоқ вақт, одам иштирокисиз ўзини-ўзи тиклаб тура олмайдиган экосистема – экинзорлар, боғ-роғлар ва бошқалар.
«Учинчи» табиат – инсоннинг сунъий яратган атроф муҳити шаҳарлар, хоналарнинг ички муҳити, газ, сув, электр тармоқлари таъминоти ва бошқалар бўлиб, улар нисбатан қисқа вақт ичида ҳам ўзини-ўзи тутиб тура олмайди. «Учинчи» табиатни инсон доимий назоратда тутиши лозим.
«Ёввойи» табиат – табиатнинг тўртинчи ҳудуди бўлиб, у табиатнинг табиий борлиқ сифатида мавжуд бўлган ва ҳали инсоннинг ўзгартирувчан таъсирига йўлиқмаган қисми. Айрим одамлар «ёввойи» табиатга фақатгина биологик мавжудод (овчи, озуқа ахтарувчи, сайёҳ, тадқиқотчи) сифатидагина сезиларсиз таъсир этиши мумкин.
Атрофимиздаги муҳит – Ер шари атрофида жонли организмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсон фаолият кўрсатадиган фазо ва улар дуч келадиган табиат кучлари ва ҳодисалари мажмуасини қамраб олган табиатнинг қисми.
Табиий муҳит – атроф муҳитнинг инсон ва бошқа жонли организмлар яшаши учун зарурий шарт-шароитларга эга бўлган қисми.
Жамият – инсониятнинг бутун тарихий тараққиёти мобайнида кишилар (одамлар, инсонлар)ларнинг ўз ҳаётий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ўзаро ва табиат билан киришадиган алоқадорликлари натижасида вужудга келган борлиқнинг ижтимоийиқтисодий фаолиятни амалга оширувчи, онгли фаолият юритувчи одамлардан ташкил топган шаклидир.
Ижтимоий муҳит – инсоннинг яшаши учун хизмат қилувчи, инсон билан табиат ва инсонлар билан инсонлар ўртасидаги алоқадорликларнинг амалга ошишига шароит яратувчи мавжуд вазиятлар, воситалар, омиллар, имкониятлар, энергетик, иқтисодий, психологик, информацион бойлик манбаларини ўз ичига олган реаллик.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет