Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет38/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   177
1- (1)

Электрон (юн. elektron – қаҳрабо, қатрон) – физика фанида биринчи кашф қилинган, энг кичик электр зарядига эга бўлган элементар зарра. Белгиси – е, е-. Электронни 1897 йилда инглиз физиги Ж. Томсон кашф этган. Электрон ҳар қандай атом таркибидаги манфий зарралардан иборат. Нейтрал атомда электронлар сони ядродаги протонлар сонига тенг. Электроннинг заряди (е) ва массаси (ме) қуйидагига тенг: е=1,60219⋅10-19К; ме=0,91095⋅10-30 кг= 0,51100 МэВ/с2. Электрон ўз-ўзидан бошқа зарраларга айланмасдан сақланиб қолувчи зарра бўлиб, лептонлар гуруҳига киради.
Элементар зарралар – материянинг энг кичик заррачалари. Дастлабки маъносига кўра, элементар зарралар материя тузилишининг бошланғич бўлинмас элементларидир. Ж.Томсон 1897 йили биринчи бўлиб, манфий зарядли элементар зарра – электронни кашф этди. 1919 йили Э. Резерфорд мусбат зарядли протонни кашф этди. 1932 йили Ж.Чедвик нейтрал заррача нейтронни кашф этди. П.Дирак электроннинг антиподи мусбат зарядли позитронни кашф этди. М.Планк электромагнит нурланишлари – ёруғлик нурларини ташувчи зарра – фотон тушунчасига асос солди. Япон физиги Х.Юкава пи-мезонларни, К.Андерсон ва С.Недермейер мюонларни кашф этди. ХХ асрнинг 50-йилларида К-мезонлар ва гиперонлар кашф этилди. Ҳозиргача 350 дан ортиқ элементар зарра ва антизарралар кашф этилган.
Зарра-антизарра жуфти – зарралар билан антизарраларнинг бир вақтда биргаликда (жуфт ҳолда) ҳосил бўлиши. Бу жараён энергия, импульс ва бошқа катталикларнинг сақланиш қонунларига бўйсунади. Зарра-антизарра жуфти ҳосил бўлиши ядро билан тўқнашувчи зарра энергиясига ва жараёнда иштирок этувчи бошқа зарраларнинг хоссаларига боғлиқ. Элементар зарраларнинг емирилиши, уларнинг ўзаро ёки ядролар билан тўқнашуви натижасида турли зарра-антизарра жуфти ҳосил бўлади. Масалан, протон билан протон тўқнашуви натижасида протон ва антипротон, фотон билан протон тўқнашуви натижасида мусбат мюон ҳосил бўлади. Емирилиш натижасида нейтрал каон (Ко –мезон)дан мусбат пион (мусбат p-мезон, p+) ва манфий пион (манфий p-мезон, p-), нейтрал пион (pо)дан электрон (е-) ва позитрон (е+) ҳосил бўлади. Одатда, зарра-антизарра жуфти ҳосил бўлиши деганда фотондан электрон ва позитроннинг γ→ (е-+) вужудга келиши тушунилади. Бирор зарядли зарра (масалан, атом ядроси) майдонидаги фотон электрон-позитрон жуфтлигини ҳосил қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет