Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет39/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   177
1- (1)

Антидунё – антимоддадан ташкил топган гипотетик объект. Антимодда ва антидунёнинг бўлиши тўғрисидаги гипотеза 1933 йилда П.Дирак томонидан айтилган. Бироқ уларнинг борлиги кузатишларда тасдиқланмаган ва инкор этилмаган. Масалан, юлдуз нейтрино, антиюлдуз эса антинейтрино сочиши керак; демак уларни нейтрино телескопи ажратиши мумкин. Бироқ нейтрино телескопининг сезгирлиги жуда паст бўлганлиги сабабли улар ҳали қайд қилинмаган.
Антизарралар – электр заряди ва магнит моменти зарраларга нисбатан қарама-қарши қийматга эга бўлган элементар зарралар мажмуаси. Анитзарраларнинг мавжудлиги ҳақидаги нуқтаи назарни дастлаб инглиз олими П. Дирак 1931 йил илгари сурган. П. Дирак дастлаб электроннинг мусбат зарядли антиподи – антиэлектрон – позитронни кашф этди. Сўнгра антипротон, антинейтрон ва бошқа антизарраларнинг мавжудлиги аниқланди. Манфий зарядли антиядро ва мусбат зарядли позитронлардан ташкил топган атом – антиатом дейилади, шу тарзда антимолекула, антижисм, антисайёра ва ҳоказо тарзда, антигалактика ва антикоинотларгача экстраполяция қилиш мумкин. Барча элементар зарраларнинг антиподлари бор.
Аннигиляция (лот. annihilatio – йўқолиш) – зарранинг антизарра билан тўқнашиши натижасида бошқа зарраларга айланиш жараёни. Аннигиляциянинг бориши пайдо бўлган зарраларнинг сони ва табиатига, зарра билан антизарранинг қандай ҳолатда бўлишига, уларнинг ўзаро таъсири қандайлигига боғлиқ. Аннигиляция муайян сақланиш қонунларига бўйсунади. Аннигиляция пайтида зарралар тизимининг умумий энергияси (массаси), ҳаракат миқдори, ҳаракат миқдори моменти, электр заряди ўзгармасдан сақланади. Аннигиляцияда жуда кўп энергия ажралиб чиқади. Электрон билан позитрон(антиэлектрон) нинг аннигиляцияси назарий жиҳатдан ва тажрибаларда батафсил текширилган. Зарра билан антизарра учрашганда аннигиляцияланиб, материянинг бошқа шаклига айланади. Масалан, электрон(е-) ва позитрон (е+) аннигиляцияси натижасида улар йўқолиб, фотон g (ёруғлик кванти) ҳосил бўлади. Антипротон (р-) ва антинейтронлар нуклонлар билан аннигиляцияланади, бунда p–мезонлар ҳосил бўлади. Хуллас, аннигиляция ҳодисаси материянинг бир шаклдан бошқа шаклга (модда шаклидан майдон шаклига) ва аксинча, ўтишини исботлашга далил бўлади.
Адронлар (юнонча hadros – катта, кучли) – кучли ўзаро таъсирларда иштирок этувчи элементар заррачалар синфи. Адронлар синфига барча барионлар ва мезонлар (резонанслар ҳам) киради.
Барионлар (юн. barys – оғир) – массаси протон массасидан кичик бўлмаган ярим бутун спинли оғир элементар заррачалар гуруҳи. Барионларга протон ва нейтрон, гиперонлар, «мафтункор» зарралар ва резонансларнинг бир қисми. Барионларнинг энг енгили протон бўлиб, унинг массаси электрон массасидан 1836 баробар оғир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет