Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет62/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   177
1- (1)

Ҳужайра назарияси – барча тирик организмларнинг тузилиши, ривожланиши ва келиб чиқишидаги умумийликни кўрсатувчи йирик биологик назариялардан бири. Бу назарияга биноан ҳужайра бактериялар, замбуруғлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг энг кичик тузилиш бирлиги. Ҳужайра назарияси тириклик оламининг бирлиги ва унинг тарихий ривожланиши ҳақидаги эволюцион тасаввурни тасдиқлайди. У XIX асрда яратилган учта буюк кашфиётдан биридир. Қолган 2 та кашфиёт Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси ва энергиянинг бир турдан иккинчи турга ўтиши, яъни энергиянинг сақланиши қонуни. Ҳужайра назариясини расмийлаштиришда Т.Шваннинг (1839) хизмати каттадир. Т.Шванн ўзи олган маълумотлар, М.Шлейден ва Я.Пуркине мактаби ва бошқа олимларнинг тадқиқотларига асосланиб, ҳужайра назариясини илмий асослади. Бу назария тирик оганизмларнинг бирлигини исботлайди. Кейинги 150 йил ичида ҳужайрани ўрганиш янада такомиллашиб борди. Ҳужайрадаги барча асосий органоидларнинг маълум вазифани бажаришга мослашганлиги аниқланди; электрон микроскоп ёрдамида ҳужайранинг янада нозикроқ бўлган ультраструктуралари ўрганилди; уларнинг молекуляр тузилиши очиб берилди.
Бактериялар (юн. bakterion – таёқча) – бир ҳужайрали микроорганизмларнинг катта гуруҳи; шаклланган ядрога эга бўлмаган микроскопик организмлар – прокариотлар. Бактерияларда ҳужайра пардаси, кўп миқдорда ДНК, содда ядро бор. Митохондрий ва хлоропластлар одатда, бўлмайди, ядронинг хромосомалари ва қобиғи кўзга кўринмайди.
Вируслар (лот. virus – заҳар) – ўсимликларда, ҳайвонларда ва инсон организмида юқумли касалликларни қўзғатувчи, фақат тирик ҳужайраларнинг ичидагина кўпаювчи микроорганизмлар. Ўтмишда «вирус» термини ҳар хил касаллик қўзғатувчиларга, айниқса номаълум агентларга нисбатан қўлланилган. Француз олими Луи Пастер бир қанча касалликларнинг келиб чиқишида бактерияларнинг ролини исботлаб берганидан сўнг «вирус» тушунчаси «микроб» сўзининг синоними сифатида қўлланила бошланди. Бактериялар билан вирус ўртасидаги фарқни Д.Ивановский 1892 йил аниқлаган. Вируснинг кўпайиши цитоплазмадаги аминокислоталар билан боғлиқ. Масалан, битта полиомиелит вируси зарраси – молекуласидан бир неча соатда миллиардлаб вирус вужудга келади. Миллионлаб вирус молекулалари йиғиндиси микроскоп остида кристаллар ёки Х-таначалар шаклида кўринади.
Ген (юнон. genos – уруғ, келиб чиқиши) – ирсиятнинг элементар бирлиги ва моддий асоси. Ген организм белги ва хусусиятларини наслдан наслга ўтказиш функциясини бажаради. Ген тушунчасини генетикага даниялик олим В.Иогансен (1909) киритган. Ген ДНК, баъзи вирусларда РНК молекуласининг бир қисми бўлиб, тирик ҳужайра оқсилларидан бирининг тузилишини белгилаб беради ва шу оқсиллар орқали айрим белги ёки хоссаларнинг ривожланишини таъминлайди. Организмнинг турга хос ва индивидуал хусусиятлари тўғрисидаги жами генетик ахборот, яъни генлар йиғиндиси – генотипда бўлади. Барча организмлар, жумладан, бактерия ва вирусларнинг ирсияти гендаги нуклеотидларнинг ДНКда жойлашиш тартибига ва уларнинг сонига боғлиқ. Юксак ривожланган организмларда ген махсус нуклеопротеид тузилмалар – хромосомалар таркибига киради. Геннинг асосий функцияси фермент ва бошқа оқсиллар синтезини ҳужайра РНКси иштирокида белгилаб беришдир. Унинг бу функцияси кимёвий тузилишига боғлиқ. Геннинг тузилиши ўзгарганда ҳужайралардаги муайян биокимёвий жараёнлар бузилади, натижада, мавжуд жараёнлар ёки белгилар кучаяди, сусаяди ёки йўқолиб кетади. (Жўра Мусаев).
Ўзбек генетик олими Жўра Мусаевнинг генетикага оид тадқиқотлари бугунги кунда бутун жаҳон олимлари томонидан тан олинмоқда ва унга шогирд тушиш учун ер юзининг барча қитъаларидан ёш олимлар унга мурожаат қилмоқда.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет