Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги



бет14/18
Дата12.07.2016
өлшемі1.71 Mb.
#192886
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18

.

КатЪ1ег -рус тилидаги оммавий ахборот-излаш тизими. Морфологик таҳлил, мантикий операторлар, метабелгилар (метарамзлар) ва бошқаларни ҳисобга олиб Интернетда қидириш олиб бориш.




Апорт - изловчи машина ва универсал Интернет - ресурс каталоги. Морфологик ва мантиқий операторлар ердамида Интернетда излашлар олиб бориш. Мавзу ва қудудлар бўйича тизимлашган сайтларда аннотациялар ёрдамида излаш. Излаш натижаларини турларга ажратиш имконияти.




Уапс1ех - излаш тизими. Рус морфологиясини ҳисобга олган ҳолда Интернетнинг рус бўлимида излашлар олиб бориш, Интернет - ресурс катологи. Сўровлар, янгиликлар ва бошқалар.




АИег У18(а - излаш тизими. Калит сўзлар, туркумларлар, маълумотлар турлари ва бошқалар бўйича излаш. Аннотациялар юбориш (ссилкалар)нинг бўлимларга оид каталоги. Электрон магазинлар бўйича йўл кўрсатгич. Янгиликлар каналлари ва талқими. Текин хизматлар: е-таП, таржима, уй саҳифалари конструктори ва бошкалар.

ч

Рипто - излаш тизими. Рус морфологиясини ҳисобга олган ҳолда рус тилидаги Интернет - ресурсларда излашлар олиб бориш. Янги сайтлар яратиш имконияти.




Соо§1е - излаш тизими. изепег бўйлаб Интернет - хужжатлар, расмлар. малъу-мотлар излаш тизими. Кўп тиллар бўйича қўллаб - қуватланиш. Интернет - ресурс-лар каталоги (рус ва инглиз тилларида).




Ьусо8 - интернет - ресурслар каталоги. Аннотациялар юборишнинг бўлимларга оид каталоги. Излаш тизими. Янги манзил қўшиш имконияти. Интернет дўконлар (магазинлар): компрютерлар, электроника ва бошқалар. Интернетнинг умумлаштирилган кисқача малъумоти (обзори) (рус ва инглиз тилларида)




МЕТА - украин излаш тизими. Морфологияни ҳисобга олган ҳолда излаш тизими. Интернет - ресурсларнинг бўлимларга б\'линган каталоги. Худудий каталоглар ва излаш.




Тур Поиск - Сайёҳлик (туризм) бўйича излаш тизими. Параметрлар бўйича излаш: сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналар, пансионатлар. визалар, чипталар, паспортлар, темир йўл ва ҳаво йўллари жадваллари ва бошкалар. Сайёҳат каталоги. Эолонлар доскаси.

16. Аёлларнинг спорт билан шуғулланиш

услубиёгишшг ўзига хос томонлари.

16. Аёллар организмининг ёшга оид ўзига хос

характеристикаси (тавсифиомаси).

Аёллар билан ишлашда тренер - ўқитувчидан аёллар организми ҳакида маълум билимларга эга бўлиш талаб қилинади, тренеровка жараёнини ташкиллашда организмнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш зарур.

Аёллар организми эркаклар организмидан морфологик ва функционал ўзига хослиги билан фарк қилади, аввало унинг муҳим биологик функцияси - оналик функцияси билан фарқ қилади. Шунинг учун, аёллар билан машғулотлар }'тказиш ва ташкиллашда уларнинг турли ёш даврларидаги анатомо - физиологик ўзига хослигини ҳисобга олиш лозим (кичик ёш даврлари 7 ёшдан 11 ёшгача, ўрта - 12 ёшдан 15 ёшгача, катта -- 16 ёшдан 18 ёшгача ва етуклик - 19 ёшдан катта).

Аёллар организми турли ёш даврларда нотекис ривожланади. Қиз болаларда 11 ёшгача тананинг ўсиши тана огирлигига нисбатан жадалроқ ривожланади. Иил давомида тана ўртача 3-4 кг.га оғирлашади, 4-5 см.га узаяди.

Уғил болалар ва қизларнинг тана оғирлиги ва тана кисмларининг пропорцияси бу даврда аник фарқ қилмайди.

Урта мактаб ёши даврида киз болалар ўғил болаларга караганда тиришқоқрок. ғайратлирок бўлиб, ҳаракат техникасига диққатини осон қаратади, улар бардошлирок ва жуда харакатчан бўладилар. Бу даврда қиз болаларнинг жисмоний ривожланиши олдинги ёш даврларига қараганда тубдан фарқ қилади, чунки фаол жинсий етилиш даври оошланади.

Жинсий етилиш билан боғлик равишда қиз болаларнинг эндокрин тизимида чуқур ўзгаришлар кузатилади. Жинсий безларнинг ўсиши, калқонсимон безларнинг фаоллиги, гормонал функциянинг орқа гипофиз улушининг ошиши бошланади. Пубертант даврда жинсий безларнинг морфологик ва функционал ривожланиши уларнинг оғирлигини (массасини) катталашиши кузатилади. Иккиламчи жинсий белгилар ривожлана бошлайди. Одатда қиз болаларнинг менструал цикли (хайз келиш даври) 12-15 ёшга тўғри келади, айрим ҳолатларда 16-18 ёшга тўғри келади. Манструация (хайз келиш)нинг намоён бўлишидаги вақт оралиғидаги бундай катта фарқ турли омилларга боғлиқ бўлади: наслий, саломатлик ҳолати, умумий жисмоний ривожланиши, ташки мухит шароитига боғлиқ бўлади. 28 кунлик цикл (давр) (60%) энг кўп учрайдиган цикл ҳисобланади, у 4-5 кун давом этади.

Жинсий балоғатга етиш даврида нафас олиш тизимининг ўсиши ва ривожланиши юкори бўлади. организмнинг аэроб имкониятлари кучаяди. Юрак - кон томир тизимининг мослашувчанлик (адаптацион) механизми бу даврда жисмоний юкламаларга тўлиқ мослашмаган бўлади.

16-18 ёшли ўсмир болалар ва қизларда жинсий фарқлар тана ўлчови ва пропорцияларида аниқ намоён бўлади, шунингдек уларнинг функционал имкониятларида ва умумий иш кобилиятларида аниқ фарқлар кузатилади. Катта ёшли гуруҳларда қиз болалар, ўсмир болаларга караганда ўртача 10-12 см, тана огирлиги бўйича 5-8 кг.га фарқ қилади. Ўсмир кизларнинг мускул оғирлиги тана оғирлигига солиштирганда ўғил болаларга нисбатан

13% кам, танадаги ёғлар қатлами эса тана оғирлигига нисбатан ўртача 10%га кўп бўлади.

16. 2. Аёллар организмининг биологик ўзига хос специфик характеристика (махсус тавсифи)си

Аёллар организмининг ҳаёт фаолияти биоритм конуниятлари асосида рўй беради. Бу шуни англатадики, малъум даврда организмнинг кобилиятлари юқори, бошка даврда паст кўрсатгичга эга бўлади. Аёлларнинг асосий биологик ўзига хослиги - бу организмнинг овариал - менструал даврида (ОМД) функционал имкониятларининг тўлкинсимон ўзгаришида намоён бўлади. ОМДни қуйидагича талқин килиш мумкин, аёл организмининг жинсий балоғат даврида ҳар ойда бўлиб ўтадиган менструал давр характери (тавсифи)нинг ўзгариши тушунилади. намоён бўладиган ички муҳим ҳолат менструация (хайз кўриш) хисобланади.

Бугунги кунда ОМД беш фаза (бўлим, қисм)га бўлинади:

1. менструал; 2. постменструал; 3. овулятор; 4. постовулятор; 5. олдменструал.

Спортчи қизларда менструал фаза ўртача 3-4 кун давом этади. Бу даврда улар тушкунлик еки асабийлашган ҳолатда бўладилар, кўпинча уйкусирашаётганидан, қорнининг пастки қиеми оғриётганидан, яхши ухлай олмаетганидан, иштахаси йў^қлигидан шикоят киладилар. Менструация даврида организмнинг жисмоний юкламаларга, инфекцияларга бардошлиги бузилади, организмнинг иммун ҳимоя функцияси сусайяди, юрак -қон томир тизими фаолиятининг бузилиши кузатилади. Постменструал фаза менструация тугаши биланок бошланади, у 5 кундан 10 кунга қадар давом этади. Бу фазада мураккаб физиологик жараён бўлиб ўтади - фолликулада тухум хужайраларининг етилиши. ундан сўнг фолликула деворларининг бўлиниши ва тухум хужайраларининг чикиши (овуляция) жараёни бўлиб ўтади.

Овулятор фаза - биологик цикл (давр)нинг ўрта фазаси ҳисобланиб, спортчи қизларда бу давр тахминан ўртача 2-3 кун давом этади. Овуляция даври спортчи қизларда ўта индивидуал бўлади. У спортчи қизларнинг физиологик имкониятларида акс



этади ва бу ҳолатни машғулот жараёнини ташкиллашда ҳисобга олиш зарур.

Постовулятор фаза овулятор фазадан сўнг бошланади ва у спортчи қизларда 9-10 кун биологик циклнинг давомийлиги билан боғлиқ равишда давом этади. Бу фазада спортчи кизлар юқори иш кобилиятига эга бўладилар.

Олдменструал фазаси янги менструациядан 3-4 кун олдин бошланади ва у бош оғриғи. асабийлашиш. бош айланиши билан бирга кечади. Ушбу фазада юрак кискариши частотаси (тезлиги) ЮҚЧ (ЮҚТ) ва артериал босим (АБ) юқори бўлишга мойил бўлади. Мисол учун ЮҚТ дакикасига 5-15 марта ошиши ва АБ симоб устуни бўйича 5-1 Омм ўсиши кузатилади. Ҳаракат тезлиги, чидамлилик, спорт натижалари пасаяди.

ОМДни кечиш характери ва аёл организмнинг унга нисбатан реакциясини тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:

1-гуруҳга (55,6%) барча даврий фазаларда ўзларини яхши хис этадиган ва умумий ҳолати яхши бўладиган, юкори спорт натижаларига эриша оладиган спортчи кизларни киритиш мумкин.

2-гуруҳдаги (34.5%) спортчи қизлар менструация даврида гиптоник синдромни бошдан кечирадилар, умумий кучсизлик, тез чарчаш, уйқусираш, машғулот қилиш истагининг йўқлиги билан характерланади.

3-гуруҳдаги спортчи кизлар (5%) гипертоник синдром белгиларини намоён қиладилар. бундай белгилар одатдан ташқари асабийлашиш, баозида ҳаракатларнинг эркин эмаслиги ва жисмоний бўшашишга эришишнинг қийинлиги билан харакатерланади. Баозиларда корин паст қисмининг оғриши, кам ҳолларда бел оғриши, бош оғриғи, нотинч уйқу намоён бўлади.

4-гурухдаги спортчи кизлар (4,9%) менструал фазада умумий лоҳаслик, иштаха йўколиши, кўнгил айниш. мушак ва пайларда оғриқ. уйкусизлик. нафас ва кон томирлари уришининг тезлашишини бошидан кечирадилар.

Менструал даврлардан спортчи қизларнинг машғулот ёки мусобакада иштирок этиши дифферянциаллашган ҳолда тренер ва врач томонидан ҳал этилади. Кам тайёргарлик кўрган спортчи қизлар ОМДнинг олдменструал ва менструал фазаларида мусобақаларда иштирок этиши тақикланади. Менструация даврида машғулотларнинг давомийлиги камайтирилади.

Бу даврда асабийлашаётған. кориннинг пастки қисми, бел соқаси огриётган, бош оғриғи. ва шунингдек ўзини ёмон хис килиш аломатларига эга спортчи қизлар машғулот ва мусобақалардан озод этилади.

Соғлом ва яхши машғулот қилган спортчи қизлар врач руқсати билан менструация даврида ҳа^м мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Аникланишича, бу даврда улар одатдаги, баозида эса яхши натижалар кўрсатадилар.

16.3. Аёлларда ўқув-машгулотлари (тренеровка) жараёниии ташкиллашнинг ўзига хос томонлари.

Аёлларда эркакларда бўлгани сингари спорт натижаларининг ўсиши танланган спорт туридаги кўп йиллик тайёргарликнинг самарали машқ килдирилиши (тренеровка) билан боғлиқ бўлади. Бунда машқ қилдириш жараёнининг энг мураккаб холатларидан бири (ОМД)да юзага келадиган тўлкинсимон ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда юкламаларни режалаштириш қисобланади.

16.1.жадвал ОМД фазалариии ҳисобга олган ҳолда мезоциклнинг (мезо даврнинг) тузилиши.



ОМД фазалари

1У1ашк килдириш юкламаси

(хажми ва интенсивлиги

бўйича)


Менструация фазасининг 1-2-кунлари

Унча катта бўлмаган

Менструация фазасининг 3-5-кунлари

Уртача

Паст менструал фаза

Катта (юкори)

Овулятор фаза

Уртача

Паст овулятор фаза

Катта (юкори)

Менсруал фазанинг бошланиши

Урта



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет