Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги



бет17/18
Дата12.07.2016
өлшемі1.71 Mb.
#192886
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18

Шундай қилиб, машгулот машғулотимизда умумий ишлаш вақти 60 дақиқани ташкил этди. Ҳар бир иштирокчининг ўртача ЮҚЧни ва машқни бажаришга сарфланган вақтни аниқлаймиз. В.А. Сарванов жадвалига мувофиқ машғулот машғулоти жадаллигини аниқлаймиз. Масалан, чигилёзди машқлари 15 дақиқа давом этди, ўртача ЮҚЧ 132ни ташкил этди, жадвалга мувофиқ у 4 баллга тенг. Энди формулага асосан биз юкламанинг ўлчамини аниқлаймиз, унга кўра машғулотни бажаришга сарфланган вақт интенсивликка кўпайтирилади.

17.9-жадвал Машғулотлар юкламасини умумий ўлчамини аниқлаш.





Тузилиши

Бажарилиш вакти ва балларда интенсивлик

Машғулотлар

юкламасининг

ўлчами

1

Чигил бЗИШ

15x4

60

2

Усулларни гиламда такомиллаштириш

10x6

60

3

Тик туриш ҳолатида

усулларни такомиллаштириш



10x8

80

4

Тезкор суратда

улоктиришларни тик

туришда

такомиллаштириш



5x14

70

5

Гиламда карши

хужумни


такомиллаштириш

10x5

50

6

Укув-машғулот беллашуви

6x21

126




Бўйин мушакларини







7

чиниқтириш учун

махсус машклар



4x3

12




Жами:

-

458

Машғулот юкламасини ушбу машғулотда спортчи организмига таъсирини йўналиши бўйича ҳам аниқлаш мумкин. Одатда ишлаш вакти интенсивлигини уч худудда ҳисоблаб чиқилади:

I - асосан аэроб ЮҚЧ - 114-150; II - худуд - аралаш аэроб -анаэроб ЮҚЧ - 156-180 ва III - худуд анаэроб ЮҚЧ 180 дан ва кжори (17,10 - жадвал).

17.10 -жадвал Машғулотлар юкламасини уч гуруҳ бўйича тақсимланиши.



Туздлиши

Бяжариш

вакти


1 д&кнкадя

К)ҚЧ

Машгулотлар

ўдчами


Бажариладиган

ншларнинг худудлари

1

Чигил езиш

15

132

60

биринчи

2

Усулларни гиламда такомиллаштириш

10

144

60

биринчи

3

Тик туриш холатида

усулларни такомиллаштириш



10

156

80

иккинчи

4

Тезкор суратда

улоктиришларни гик

туриш холагида

гакомиллаштнриш



5

!74

70

иккинчи

5

Гиламда карши

чужумни


такомиллаштириш

10

138

50

биринчи

6

Укув-машгулот беллашуви

6

186

126 учинчи

7

Бўйин

мускулларини

чиниктириш учун

махсус машклар



4

126

12 бнринчи

Шундай килиб, биринчи худудда умумий иш вақти 39 дақиқани ёки умумий вақтнинг 65 % ни. юкламалар ўлчами эса 182 шартли бирликларни ташкил этди. Иккинчи худудда иш вақти 15 дақиқа ёки умумий вактнинг 25%ни ва юклама ўлчами 150 шартли бирликларни ташкил қилди. Учинчи худудда спортчи 6 дақиқа ёки умумий вактнинг 10% да шувдлланди, юклама ўлчами 126 шартли бирликни ташкил этди.

Машғулотлар юкламаларининг бундай тахлили, бажарилган ишнинг ўлчамини микро, мезо ва макроциклларда аникдаш имконини беради.



18. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (БУСМ) ўқувчиларининг машғулотларни эрта ташлаб кетиш сабаблари. 18. 1. Спортмиларни саралашнинг ташкилий-услубий сабаблари характери

1. Спорт натижаларини ўсишининг гўхтаб қолиши. Спорт натижалари ўсишининг тўхтаб колиши сабабли БУСМни кўпроқ ўгил болаларга карагандя қиз болалар. шунингдек. оммавий разрядли спортчиларга караганда ўсмир ёшидаги спортчилар кўпрок тарк этади.

Сўровнома маълумотларига кўра, ёш ва квалификациянинг ўсиши, шунингдек ўта юқори натижаларни намойиш қилиш ёшига яқйнлашган сари, спортчиларнинг маълум бир қисми маҳорат бобида ўсмай қўядилар. Бунинг сабаблари танлашдаги хатоликлар, спортчиларни тайёрлаш услубиётининг нотўғри йўлга қўйилган-лигидадир.

Шундай маълумотлар мавжудки, уларга кўра, иш фаолияти ва спорт маҳоратининг ўсиши генетик омилларларга боғлиқ бўлиб, спортчиларнинг истиқболи, мехнатга лаёкати ва шуғулланганлиги спорт натижаларининг баҳолаш мезонлари бўлиб хизмат қилади. Спорт натижаларининг ўзгармаслиги ёки пасайиши, спорт билан шуғулланишни ташлаб кетишга сабаб бўлади, бу эса БУСМ га истикболи йўк спортчиларни танлаб олинганлигидан далолат беради. Танловда юкори спорт маҳоратига эриша олиш эҳтимолини прогноз (олдиндан айта олиш) қилиш тўғри ҳисобга олинмаган-лигидан деб биламиз.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, спортда ҳали ҳам ёш спортчиларни умумий жисмоний тайёргарликсиз тайёрлашни жадаллаштириш ҳолатлари учраб туради. Тезкор чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган жадал машгулот машғулот-ларида ёш спортчилар дастлаб юқори натижаларни қўлга киритадилар, лекин кейинчалик уларнинг спорт натижаларининг ўсиши тўхтаб қолади.



2. Ўқув жараёни билан спортни биргаликда олиб боришдаги

қийинчиликлар.

Спорт билан ўқишни биргаликда олиб бориш, спортчиларда маълум қийинчиликларни ҳосил қилади. Ёшнинг ўсиши ва спорт квалификация.сининг ўсиб бориши машғулот юкламалари ва вақт ҳажмининг ўсишига олиб келади. Бу ҳолат спортчиларнинг мактабда ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли спорт билан шуғулланишни ташлаб кетишлар танловни тўғри йўлга кўйилмаганлигидан далолат беради. Спортга мактабда яхши ўзлаштиришга эга бўлган. мактаб ўкув талабларини бажара олиш кобилиятларига эга бўлган спортчилар танлаб олиниши керак. Бундан ташқари, кўплаб мутахассисларнинг фикрича, спортда интелуктуал ривожланган кишилар юқори натижаларга эришадилар.

Ўқув машғулот машғулотлар дастурини кенгайиши спортчиларнинг ёши ва квалификациясининг ўсишига боғлиқ бўлиб, шуғулланувчилар ҳажми ва сонини орттиришни талаб этади, бунга эса кўп вакт зарур, колаверса у мактабни тугаллаш вақтига тўғри келади. Машғулот ва мактабга бориб келиш вакти ҳисобга олинса, спорт ва ўқишни биргаликда олиб боришда қийинчиликларни келтириб чиқариши мукаррар бўлиб қолади. Шунинг учун иш услубини ташкиллашни такомиллаштириш зарур бўлади, истиқболли спортчиларни спорт мактаб-интернатларига ва республика спорт маҳорати мактабларига кўчириш оркали уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш имконини беради.

3. Саломатлик ҳолатининг бузилиши.

Соғлигининг ёмонлашгани сабаб спорт билан шуғулланишни кўпрок ўсмир спортчиларга қаранганда ўспиринлар, умумий спорт разрядига эга ёш спортчилар юкори квалификацияга эга

спортчиларга қараганда ва ўсмир йигитлар қизларга нисбатан кўпроқ ташлаб кетадилар.

Спорт билан шуғулланишни такиқловчи инфекциялар ўчогини ўз вақтида аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки у юрак, буйрак ва бошка органларнинг иш фаолиятини бузилиши сабаб бўлиши мумкин.

Ўспиринлик ёшида саломатликнинг кўплаб бузилиши, бу даврда ёш спортчилар кўп касалликларга чалинишга мойил бўлишдан далолат беради. У спортга боғлиқ бўлмаган равишда ёки спорт сузиши тури билан шуғулланиш жараёнида вужудга келишии мумкин. Успиринлик ёшидаги спортчиларнинг кам ҳолларда касал бўлиб колиши, биринчидан спортда юқори маҳоратга ўта соғлом кишилар эришиши билан тушунилади. Иккинчидан, пубертант даврининг туталланиши спортчи организ-мини турли касалликларга чидамли қилиб қўяди. Бундан ташқари, ёш спортчиларни тайёрлаш жараёнида даволаш-профлактика ишларига кам эътибор берилишидадир.

Спорт мактабларига абсолют соғлом болалар танлаб олиниши керак, чунки мустаҳкам саломатликка эга бўлган спортчиларгина юқори спорт маҳоратига эриша олади. Шундай қилиб, спортчилар соғлиғидаги бузилишлар саломатлик ҳолати бўйича танловнинг нотўғри бўлганлигидан, спортчиларни тайёрлашда услубий тамойилларнинг бузилиши, даволаш профилактика ишларига эътиборсизликда деб билиш мумкин.



4.Машгулот машғулотларининг бир хиллиги (монотонлиги)

Машғулотнинг бир хиллиги туфайли кўп спортчилар шуғулланишни ташлаб кетадилар.

Умумий разрядли ўсмирларни спорт билан шуғулланишни ташлаб кетишининг сабабларидан бири, ёш спортчиларни бошланғич тайёрловнинг ўкув-машғулот жараёнида ўйин формасидаги ишлаш услубининг кам кўлланганлигидандир. Юқори малакали спортчиларга бир хилликнинг (монотонликнинг) таъсири, спорт тайёргарлигида кўлланилаётган тартиб ва машғулот машк серияларининг турли восита ва услубларидан фойдалан-маганлигидан келиб чиқади.

Юртимиз ва чет эллик кучли спортчилар каторига, ўсмирлик ёшида сузишнинг турли усуллари ва турли масофага сузиш бўйича



юқори натижаларни кўлга киритган спортчилар киради, бу уларни тайёрлашда комплекс шуғулланиш кўлланганлигидан далолат беради.

Спортда бир хилликнинг спортчилар руҳий холатига таъсири шунингдек, спортчиларнинг мижози ва асаб тизими хусусиятларининг индивидуаллигига боғлиқ бўлади. Шу нарса маълумки, диққатнинг таъсирланиши доимий ташқи таъсирларига чидамлиликка салбий таъсир кўрсатади. Бир хиллик инерт (ўзгармас) нерв тизимига эга кишиларга унча таъсир кўрсатмайди, уларда ташқи тормозланиш ва ички таъсирланиш инерт бўлади. Асаб жараёни ўзгарувчан бўлган шахелар, яъни ташқи таъсирланиши ва ички тормозланиши юқори бўлган шахсларга бир хиллик кўпроктаъсир кўрсатади.

Сангвиник ва холерик мижозига мансуб кишилар юқори таъсирланишга эга эканлиги маълум, флегматик ва мелонхоликлар кам таъсирланади ва интроверт ҳисобланади. Ташқи муҳит билан фаол мулоқот қилишни хохловчи биринчи мижоз турлилар машғулот машгулотларининг бир хил бўлишлигидан қониқ-майдилар, иккинчи турдагилар ўз диккатини ички эътиборга каратадилар.

Спортга танлашда спортчиларнинг индивидуал асаб тизими хусусиятлари ва мижоз турларини ҳисобга олиш зурур.



5. Бошка тренерга ўтиб кетиш

Спортчиларда ўтказилган сўровномага биноан, спорт такомиллашувчининг тўхтаб қолиши сабабларидан бири, бошқа тренерга ўтиб кетиш билан боғлик эканлиги аниқланди.

Спортчиларнинг спорт такомиллашуви гуруҳларга, спорт мактаб-интернатларига ва сузиш марказларига ўтиши одатда спорт устозларининг алмашинишига олиб келади.

Маълум бўлишича, истикболли спортчиларнинг бошқа тренерга ўтиши. уларнинг спорт билан шуғулланишини тўхтаб қолишга сабаб бўлган.

Битта тренер кўл остида шуғулланиши давомида спортчилар унинг шахс сифатидаги, шунингдек. унинг ўкув-машғулот жараёнини олиб боришнинг профеционал-педагогик ёндашуви таъсири остида бўладилар: техникага муносабати, машғулот

182


услубиёти, тарбияланувчилар билан ўзаро муносабати ва қ.з. Бошка тренерга ўтиш одатий ўкув-машғулот фаолиятини қайта қуриш билан боғлиқ бўлади.

Шундай ҳолатлар бўладики, спортчи ва тренер алоқа ва ўзаро тушунишга эриша олмайдилар, спортда юқори натижаларга эришиш учун бунинг акси бўлиши шарт. Шунинг учун асосий диққат эътиборни спотчиларни у тренердан бу тренерга ўтказиш «механизм»ларини созлашга каратиш керак.

Бошқа тренерга ўтишда ўзаро алоқани тиклаш, ўзаро тушунишга эришиш, спортчини тренер шахсининг психологик тузилишига мослашиши учун бир мунча муддат керак бўлади. Шунингдек, тренерга янги тарбияланувчисини ўрганиб олиши, унинг индивидуал хусусиятлари ва имкониятларини билиб олиши, спортчининг шахс сифатида психологик тузилишини тушуниш учун бир қанча вақт керак бўлади. Бу давр турли ҳолатларда турли давомийликка эга, у ҳар доим ҳам оптимал кечмайди. Агар янги тренер ва спортчи ўртасида ўзаро тушунишга эришилмаса, спорт фаолиятидан кониқиш ҳосил килинмайди ва спорт билан шуғулланиш тўхтатилиб қўйилади.

Янги тренер ҳар доим ҳам спортчининг юқори спорт натижаларига эришиш ҳолатини аниқлай олмайди. Бу ҳолатда . тренерда вужудга келган спортчининг юқори натижаларига эриша олишига ишончсизлик спортчига ўтади. Трениовка ва мусобақа-лардаги бир-икки омадсизлик, спортчининг юқори натижалар кўрсата олишга бўлган ишончини янада кучайтиришга етарли бўлади. Спорт ({>аолиятидан қониқмаслик пайдо бўлади, дастлаб спортни ташлаш фикри кейин эса спортни ташлаб кетиш карори килинади.

6. Машғулотларда толиқиш

Спортчиларнинг маълум бир кисми машғулотларда толиқишни ҳис қилгандан кейин спорт билан шуғулланишни ташлаб кетадилар. Умумий машғулот даврида жисмоний сифатлар ва иш қобилиятининг ўсиш тезлиги спортчиларнинг юқори спорт маҳоратига эриша олиш имконини беради.

Машғулот давомида толиқишнинг вужудга келиши иш қобилиятининг юқори даражада бўлмаслигидан келиб чиқади, бу спортчиларни сифатсиз танлов қилиш билан боғлиқ.

Машғулотларда толикишни вужудга келиши спорт билан шуғулланишни тўхтаб қолишига сабаб бўлади. Қўлланилаётган юкламалар спортчининг ёши, жинси ва квалификацион ўзига хослигига тўғри келиши керак, бу хусусиятларни хисобга олмаган ҳолда бериладиган юкламалар ёш спортчиларни толиктириб кўяди.

Спортчиларнинг маълум қисми субъектив хиссиётларига биноан толиқиш ҳолатини бошидан кечирадилар. Чарчаш хисси толикишни субъектив бошдан кечириш билан боғлиқ, яъни инсоннинг руҳий ҳолати асаб хужайраларининг илк толиқиш белгилари ҳақида сигнал беради.

Машғулотларда тез-тез толиқишларни намоён бўлиши машғулот, услуби ва воситалари спортчиларнинг тайёргарлик ҳолати, ёш хусусиятлари, жинсий ва квалификацион хусусият-ларини ҳисобга олмаган ҳолда ташкил этилганлигидан ва улар мос тушмаганлигидан далолат беради. Ёш спортчиларнинг толиқиши норционал машғулот натижасида вужудга келади, лекин бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади: кун тартибининг бузилиши, спорт соҳасидан ташқари фаолиятда жисмоний ва руҳий зўриқишлар.



7. Снорт кун тартибидаги (режимидаги) қийинчиликлар

Спорт натижаларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган спорт кун тартибидаги кийинчиликлар туфайли спорт билан шуғулланишни ташлаб кетувчи спортчилар сони озчиликни ташкил этади. Лекин шунга қарамай, бу фактга эътибор қаратиш лозим.

Ёш спортчилар шуғулланаётганда қатъий регламент тартибига риоя қилиш билан тўқнаш келадилар, улар мактабда ўқиш, машғулот қилиш, уй вазифаларини бажариш, эрталабки бадан тарбия билан шуғулланиши, ўз вақтида вп мунтазам овқатланиш, дам олиш ва ухлашни ўз ичига олади. Бу катта ташкилотчиликни, фикрни бир ерга тўплаш ва мустакилликни талаб этади. Спорт билан шуғулланиш ва у билан боғлиқ кун тартибига риоя килиш, кўнгилочар томоша ва ўйинлардан воз кечишни ва бошқа қизиқишларни спорт қизиқишлари билан боғлаб, кун тартибига киритишни талаб этади. Буларнинг барчаси спортчи томонидан маълум бир иродавийликни намоён қилишни талаб этади, шунингдек, тренер ва ота-оналар томонидан тарбиявий чора-тадбирларни ҳамда ёрдамни талаб килади.

Иродавий сифатларни тарбиялаш масаласига керакли эътиборнинг, қатъий спорт кун тартибига риоя қилишлик лаёқатининг йўқлиги ёш спортчиларда вужудга келган қийинчиликларни енга олмаслик ҳолатини келтириб чиқаради.

Спорт кун тартиби сабабли спорт билан шуғулланишни тўхтатиб қўйиш махсус тарбиявий ишларни олиб боришликни талаб этади,яъни ташкилотчилик ва мустақиллик, кун тартибига риоя қилишлик, машғулотга, мактабдаги ўқишга, уй вазифаларини бажаришга, шунингдек овкатланиш, ухлашга ажратилган вақтни аниқ тақсимлаш ва онгли равишда турли кўнгилочар ўйин ва тамошалардан воз кечиш каби малака ва кўникмаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган тарбиявий ишларни олиб бориш зарурлигини кўрсатиб беради. Тренер эътибори ва ёрдамисиз энди шуғулланишни бошлаган ёш спорчиларнинг кун тартибига ўзини бўйсундириши қийин кечади. Спортчиларда қатъий спорт кун тартибига риоя қилишлик малакасини тарбиялашга жиддий эътибор бериш керак.

18 2. Спортчиларни саралашнннг ижтимоий-психологик тавснфи сабаблари

1. Бошқа иш билан кўпроқ қизиқиш. Танланган спорт турига қизиқиш бошқа спорт турлари ёки бошқа турли машғулотларга қизикишдан холи бўлишлик дегани эмас. Турли тоифадаги спортчиларда турлича машғулотлар турларига кизиқишнинг бўлишлиги хос бўлади. Қуйидаги: кандай машғулот турлари сизларни кизиқтиради? деган саволга сўровномада катнашган кўплаб спортчилар ўқиш ва бошқа турлар билан шуғулланишни маъқул кўришни маълум килганлар. Қиз болалар ўқишга мажбурий фаолият тури сифатида катта эътибор берадилар.

Шунингдек, техник ёки бадиий ижодкорлик, дўстлар даврасида вақтни ўказиш, маданий кўнгилочар тамошалар (кино, театр, концертлар, ракслар, телевидение ва бошқалар), уй ишлари ва баъзи бир бошқа машғулот турлари қизиқиш сифатида айтилиб ўтилган.

Сўровномада катнашган БУСМ ўқувчиларининг 4/1 қисми техник спорт ва кўнгилочар фаолият билан шуғулланишларини, т

шунингдек дустлар даврасида вақтини утказишини исташларини маълум қилганлар.

Оммавий разрядга эга спортчиларни қизиқишларининг турли-туман бўлишлиги ўсмирларнинг мотивациялари ва қизиқишларини тургун бўлмаслиги билан тушунтирилса, юқори малакали спортчиларнинг бошка спорт турларига ўтиб кетиши, асосан спорт натижаларини ўсишининг тўхтаб колиш сабаби билан тушунтирилади.

Бир фаолиятда малакани ўстириш, ўз-ўзини намоён қилиш ва жамиятдаги ўрнини белгилаб олиш каби эхтиёжлардан қониқмаслик, бошқа фаолиятда бу эхтиёжларни қондиришга бўлган интилишни келтириб чикаради.

Шу билан бир қаторда, спортчиларнинг бошқа машғулотлар турлари билан шуғулланишни афзал кўришлари, тренернинг тарбиявий ишларини олиб боришдаги камчиликлари натижасида юзага келади, яъни спорт билан шуғулланишга бўлган қизиқишнинг турғун бўлиш масаласига зарур дикқат-эътиборнинг камлигидан келиб чикади.

2.Тренер билан ўзаро муносабатнинг бузилиши

Спорт билан шуғулланишни тўхтатиш сабаби тренер билан ўзаро муносабатнинг ёмонлашуви деб, киз болаларга қараганда ўгил ўсмир болаларнинг 10 дан 1 кисми тренер билан ўзаро муносабатдан қоникмаслик спорт такомиллашувининг тўхтаб қолишига сабаб бўлади деб жавоб берганлар.

Тренер билан спортчиларнинг ўзаро муносабат даражасининг пасайиши спорт натижаларининг ўсиши тўхтаб қолиши билан боғлиқдир, бунинг оқибатида спортчилар тренернинг профессионал ва шахсий сифатларига танкидий муносабатда бўладилар.

Тренер ва спортчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар даражаси спортчиларнинг ёши ва малакасининг ўсиши билан боғлиқ равишда пасайиши кузатилади. Бу тренер томонидан спортчиларнинг спорт махоратини ўстириш даражасига қўйилган талабларнинг ортиб бориши ва бу талабларни спортчилар томонидан бажара олмаслиги билан боғлиқ бўлади.

Шунингдек, ўзаро муносабатнинг бузилиши спортчиларни тренернинг касбий ва шахсий сифатларига талабларининг ортиб бориши билан боғлиқ.

3. Мусобақаларда муваффақиятсиз иштирок этиш

Мусобақаларда муваффақиятсиз иштирок этишни ўғил ва қиз болаларнинг тенг қисми кўрсатиб ўтди.'*Мусобақалардаги муваф-факиятсизлик кўплаб спортчилар учун чуқур ва аччик кечинмалар предмети бўлиб хизмат килади, бу кечинмалар тренер ва ота-оналарнинг норозилиги туфайли янада чуқурлашади. Тренернинг норозилигини ўсмир ёшдаги спортчилар ва юқори малакали спортчиларнинг кўп қисми кўрсатиб ўтганлар. Спортчиларнинг ўндан бир қисми мусобақалардаги муваффакиятлик ва спортда ютукларларга эриша олмасликда ота-оналарнинг сўкишларини айтиб ўтганлар.

Мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш, кўп жиҳатдан беллашув фаолиятининг ишончли бўлиши билан боғлиқ бўлади, у спортчиларнинг аниқ бир беллашув вазифасига беллашув кўникмаларини тўғри келишлигида, унинг функционал ва махсус тайёргарлигида намоён бўлишлигида кўринади. Беллашув фаолиятининг ишончлилиги асаб тизимининг кучи ва мутаносиблигига, эмоционал баркарорлигига боғлиқ бўлади.

Асаб тизими ва мижозининг юкоридагиларга қарама-карши хусусиятлари билан бир қаторда яхши ривожланмаган чидамлилик, асаб-руҳий ва жисмоний энергияни (кучни) қайта тиклаш ва тежаб колиш мусобақаларда муваффақиятсиз иштирок этишга олиб келади.

Спортчиларни ёш ва малакасининг ўсиши билан муваффақиятга эришиш ва жамият томонидан тан олиниш эҳтиёжи ортиб боради. Шунинг учун. мусобақаларда муваффақиятсиз иштирок этиш сабабига кўра спорт билан шуғулланишни тўхтаб колиши, омадга эришиш ва жамият томонидан тан олиниш эхтиёжидан қониқмаслик кўп жихатдан спорт беллашувларида муваффақиятга эриша олмаслик кечинмалари билан боғлиқ бўлади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет