2. Педагогик тадқиқотларда самарадорликни аниқлаш.
Бунинг учун тажриба ва назорат гуруҳлари ташкил этилади. Тадқиқотчи ишчи фарази асосида тажриба гуруҳида таълим-тарбия берувчи ва талабалар билан тадқиқот ҳақида қисқача суҳбатлар ўтказилади ва шу каби ишлар амалга оширилиб ТСИ ишлари бошланади ва у уч босқичда амалга оширилади. Уларнинг натижалари бўйича самарадорлик аниқланади. Самарадорликни аниқлаш қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилиши мумкин:
-
айнан бир тушунчани ўрганиш бўйича;
-
айнан бир кўникма ва малакани шакллантириш бўйича;
-
ЯПТ ва ЯАТларни ўзлаштирганлик бўйича;
-
талабаларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш бўйича;
-
талабаларнинг ахборотли-ўқув муҳити бўйича;
-
талабаларнинг муйаян ғоялар билан суғорилганлиги бўйича;
-
талабаларнинг касбга ўргатиш методологиясини эгаллаганлиги бўйича ва ҳ.к.
Бу қайд этилган йўналишларнинг ҳаммаси бўйича ҳам самарадорлик аниқланиши талаб этилса, албатта таққослаш ва умумлаштиришлардан фойдаланилади.
Айтайлик, ушбу дарсликнинг 9.4.-қисмида кўрсатилгандек, тажриба натижаларига турли вариантдаги статистик ишловлар берилиб (мавзу, тушунча, соҳа, йўналиш ёки бирор бир саводхонлик тури бўйича), умумий бир натижа олинган бўлсин ва у қуйидаги жадвалдагидек ифодаланган бўлсин (9.6.1 – жадвалга қаранг): 9.6.1-жадвал.
Савол-лар №
|
Тажриба гуруҳи
|
Назорат гуруҳи
|
Гуруҳнинг ёзма иш бўйича тўплаган бали
|
Гуруҳ бўйича ўзлаштириш фоиз ҳисобида
|
Гуруҳнинг ёзма иш бўйича тўплаган фоизи
|
Гуруҳ бўйича тўп-ланган фоизнинг ўртача қиймати
|
1
|
240
|
96
|
200
|
80
|
2
|
200
|
80
|
185
|
74
|
3
|
245
|
98
|
210
|
84
|
4
|
250
|
100
|
150
|
60
|
5
|
200
|
80
|
140
|
56
|
6
|
210
|
84
|
170
|
68
|
7
|
225
|
90
|
180
|
72
|
8
|
230
|
92
|
185
|
74
|
9
|
235
|
94
|
185
|
74
|
10
|
250
|
100
|
180
|
42
|
жами
|
2285
|
91,4
|
1785
|
71,4
|
Талабалардан олинган ёзма ишларнинг тўғри жавобларининг таққосламаси (ўзлаштириш % ҳисобида талабалар сони 25 нафардан қилиб олинди ҳамда ҳар бир савол тўғри жавобига 10 баллик тизимда баҳо қўйилади).
Ушбу жадвалдан кўринадики, тажриба гуруҳидаги ЯПТ асосида таълим беришда ўзлаштириш 91,4 фоизни ташкил этган бўлса, назорат гуруҳида анъанавий услуб билан таълим берганимизда 71,4 фоизни ташкил этди. Демак,
S 91,4-71,4 20.
Яъни ЯПТ асосида таълим бериш давомида таълим самарадорлиги 20%га кўтарилади. Бу натижаларнинг талабаларнинг ўзлаштиришидаги сифат кўрсаткичлари бўйича ҳам олишимиз мумкин ва ҳ.к. Яна уларни геометрик тарзда ифодалаш мумкин (7.5.1 – шаклга қаранг):
9.6.1-шакл. Талабаларнинг ўзлаштириш диаграммаси.
Бундай натижаларнинг ТСИнинг иккинчи босқичидан бошлаб олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Демак, ўтказилган педагогик тадқиқотимиз натижасини жадвал шаклида ҳам, график шаклида ҳам ифодалаб кўрдик.
Хусусий тасдиқларда ҳар бир топшириқ бўйича ҳам самарадорлик аниқланди, яъни умумлаштириш жараёни ҳам бўлди. Улар назорат ва тажриба гуруҳларидаги талабалар билимини мос равишда солиштириш орқали амалга оширилди.
Энди навбат хулосага ва демак тадқиқотчи томонидан таклиф қилинаётган таълим технологияси анъанавий таълим технологиясига нисбатан самаралироқ экан.
Биз бу ерда педагогик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишнинг энг содда усулани келтирдик. Тадқиқот характерига қараб улар ҳам такомиллашиб бораверади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
таълим самарадорлиги деганда нимани тушунасиз?
-
таълимда инновацион ёндашувда асосан нималар талаб қилинади?
-
хулосалаш таълим самарадорлигини аниқлашда қандай роль ўйнайди?
-
миқдорий солиштириш деганда нимани тушунасиз?
-
талабаларнинг ўзлаштириш диаграммаси қандай маълумотларга асосан қурилади.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
ИТИ нинг самарадорликни аниқлаш жараёни орқали солиштирма тадқиқотлар муаммоси пайдо бўлади. Унинг хусусияти, солиштиришнинг рационал мезонларини қидиришзарурлигини ва мос соҳа бўйича етарли илмий салоҳият талаб этади. Бу илмий салоҳиятнинг ифодаларидан бири умумлаштириш номли тадқиқот методи бўлиб, у илм-фан учун хусусийдан умумийга ривожланишни ифодалайди ва уни индукция усули, деб юритилади;
-
умумлаштириш тадқиқот усулининг борлиги шуғулланаётган илмий йўналиш тараққиётининг юқори эканлиги белгиси бўлади. Хусусий илмларни умумлаштириш – ИТИ нинг энг муҳим хусусиятларидан (методларидан) биридир;
-
умумлаштириш номли тадқиқот методи тажриба-синов ишларининг натижаларини таҳлил қилишда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмйди ва айниқса ИТИ ни хулосалашда, улар бўйича тавсиялар беришда умумлаштиришнинг аҳамияти катта;
-
хусусий тасдиқларда ҳар бир топшириқ бўйича ҳам самарадорлик аниқланади, яъни умумлаштириш жараёни ҳам бўлади. Улар назорат ва тажриба гуруҳларидаги талабалар билимини мос равишда солиштириш орқали амалга оширилади.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
солиштирма тадқиқотлардан кўзланган мақсад нималардан иборат бўлади?
-
самарадорликни аниқлаш қандай йўналишлар бўйича олиб борилгани маъқул?
-
педагогик ИТИ да тажриба-синов ишларини ўтказиш бўйича натижаларнинг жадвал ва график усулида тасвирланишидан мақсад нима?
-
тажриба ва назорат гуруҳлари бўйича олинган натижалар қайси асосларга нисбатан таққосланади?
-
Хулосалаш ИТИ да нима учун керак?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
Ҳозирги пайтда таълимни технологиялаштиришга эътибор кучайганлиги сабабли таълим самарадорлигини аниқлашга ҳам турли хил ёндашувлар бўлмоқда ёки бир хил муаммонинг ечимини топишда турли хил ёндашувлар қилинмоқда, яъни бир хил вазифани ҳал қилиш учун турли усуллар таклиф қилинмоқда. Шунинг учун бу усулларнинг тадқиқот муаммоси, мақсад-вазифалари, ишчи фарази ва айниқса, тажриба-синов ишларининг босқичларига нисбатан муносабатлари, имкониятлари ва афзалликлари ўрганилиб чиқилиши керак. Ушбу ўрганилиш жараёнида белгиланган кўрсатгичларнинг табиати тадқиқот мазмунига мос келиши танланган услубга эквивалент услуб борлиги ва у мавжуд услублар ичида режалаштирилган тадқиқотга энг муқобил эканлиги аниқланмоғи лозим.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
-
Тўрақулов Х.А. Математика (ўқув қўлланма). – Жиззах: 2004. – 125 б.
-
Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
X боб. диссертация ва уни ҳимояга тайёрлаш
10.1. илмий тадқиқот иши натижаси ҳақида маълумотлар
Таянч иборалар ва атамалар: дастлабки натижалар, оралиқ натижалар, якуний натижалар, мавзу долзарблиги, мақсад-вазифалар, тадқиқот объекти, ишчи гипотеза, тўпланган маълумотлар, тизимларга ажратиш, қурилмалар, дастурлар, алгоритмлар, модель, илмий ишланмалар, техника, технология, метод, методология, тезис, реферат, мақолалар, потент, муаллифлик гувоҳномаси, даврий ахборотлар, магистрлик диссертацияси, ҳисоботлар, тавсияномалар, мезонлар, тамойиллар, илмий-амалий анжуманлар.
Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот иши натижаси ҳақида
маълумотлар.
Ҳар қандай ИТИ да, унинг амалда ўз ифодасини топиш учун турли хил ҳужжатлар юритилади. Муълумки, ИТИ нинг дастлабки босқичларида тадқиқот йўналиши (соҳа), мавзу аниқлангандан кейин, унинг долзарблиги ва мақсад-вазифалар белгилаб олинади. Бу муаммо қўйилишидаги вазифаларни тадқиқотнинг методологик асоси, ишчи фаразлар ёрдамида амалга оширилади ва шу тариқа илмий тадқиқот олиб борилиб, муайян босқичларни босиб ўтгандан кейин бирин-кетин натижалар (дастлаки, оралиқ ва якуний) қўлга киритила бошлайди.
Дастлабки натижалар қуйидагилар:
-
тадқиқот объекти ҳақида маълумотлар;
-
мавзу долзарблигини асословчи маълумотлар;
-
ишчи гипотезани ифодалаш учун тайёрланган маълумотлар;
-
мавзу бўйича йиғилган адабиётлардан олинган маълумотлар ва уларнинг таҳлилини махсус бланкаларда тайёрлаш;
-
адабиётлар асосида тўпланган маълумотларни тизимларга ажратиш ва улардан тадқиқот жараёнида фойдаланишга кўрсатмалар;
-
тадқиқот объекти бўйича олинган маълумотлар ва воситаларни тадқиқотни олиб боришга қулай ҳолга келтириш учун керакли ҳужжатлар (бланкалар, қурилмалар, дастурлар, алгоритмлар ва ҳ.к.);
-
дастлабки натижалар бўйича ҳисоботлар ва тезис ёки реферат ёки мақолалар.
Оралиқ натижалар қуйидагилар:
-
тадқиқот объекти ва методлари бўйича ва улардан ҳосил бўлган фикр, ғоя, қараш орқали илмий тадқиқотни олиб боришда ҳосил бўлган БКМлар асосида дастлабки олинган натижанинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини, логик тартибини, аниқлик, қисқалик ва аҳамиятлилигини ифодаловчи мезонлар, тамойиллар, алгоритмлар, моделлар, услублар ва ҳаттоки услубиятлар;
-
олинган натижаларнинг илмий якунларини ҳосил қилиш ва улар асосида илмий-амалий анжуманларга қатнашиш учун тезислар ёки мақолалар ёки ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда улар асосида тавсияномаларни ифодалаш;
-
илмий ишланмалар асосида тайёрланадиган натижанинг (алгоиртм, модель, техника, қурилма, технология, метод, методология ва ҳ.к.) амалий аҳамиятини ифодаловчи услубий тавсияномалар тайёрлаш;
-
илмий-назарий натижалар бўйича тезис, реферат ва мақолалар тайёрлаш.
Якуний натижалар қуйидагилар:
-
ИТИ асосида ҳосил қилинган натижаларнинг тадқиқот объекти ва мақсадини адекват акс эттиришини текширишга мезонлар ва тамойиллар тайёрлаш;
-
ТСИни ўтказишнинг босқичлари (улар уч босқичдан иборат бўлади) мақсад ва вазифаларини тайёрлаш;
-
натижаларни амалий аҳамиятини кўрсатувчи таққослама материаллар тайёрлаш;
-
илмий натижалар бўйича мақола, услубий тавсиянома ва кўрсатма, ўқув қўлланма ва кўрсатма тайёрлаш;
-
илмий ишланмалар бўйича патент, муаллифлик гувоҳномаси ва шу кабилар олишга буюртмалар тайёрлаш;
-
илмий изланиш ишини ёзиш ва унга муаллиф томонидан шакллантирилган, ривожлантирилиган фикрларни баён қилиш (олинган натижанинг илмий янгилигини) ва унинг мантиқий кетма-кетлиги алгоритмлик тарзда ифодалаш ҳамда тўпланган ашёларни ўз ичига олган илмий натижаларни тизимларга ажратиш, таҳлил қилиш ва ниҳоят яхлит ИТИни барпо қилиш. Бу диссертация ёки монография ёзиш билан тугалланади.
Булардан ташқари ИТИнинг барча босқичларига тегишли бўлган муҳим ҳужжат ҳисоботлар бор бўлиб, уларнинг кўринишлари ва тузилишлари турлича бўлади. Улар қайси тадқиқот босқичи ёки жараёнига қараб махсус шаклларда (айрим ҳолларда фақат матнли ҳолатда) тайёрланади. Улар: тадқиқотчи томонидан олиб борилаётган ИТИнинг асосий йўналиши ва мавзу бўйича даврий ахборотлар (улар ҳар ойда ёки кварталда ёки бир йилда ва ҳ.к. шунга ўхшаш даврларда берилиб борилади); тадқиқотчининг ўз илмий мавзуси бўйича ҳисоботи(унда чоп этилган мақолалар сони ва ҳажми,чоп этилган бошқа рисолалар сони ва ҳажми,чет эллардаги илмий анжуманларга қатнашиш натижаси, амалиётга жорий этиладиган ишлар сони берилади ва ҳ.к.); тадқиқотчининг ўз илмий мавзуси бўйича таълимнинг фаол усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг таҳлилий натижалари(унда мавзу номи,мавзу бўйича яратилган таълимнинг фаол усуллари ва уларнинг мақсад-вазифалари,мавзу бўйича жорий этилаётган ЯПТлар номлари, ЯПТни қўллашнинг ўқитишни бошқаришдаги роли ва ўрни, яратилган ЯПТнинг муаммо (мавзу) мақсадига эришганлиги бўйича улуши ва шу кабилар ўрин олади.
Педагогик ИТИнинг якуний босқичи муҳим натижаларидан деб қуйидаги ҳужжатларни ҳам қайд этиш мумкин:
-
педагогик тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш ҳақида маълумотнома (унинг намунавий кўриниши 1-иловада келтирилган);
-
олий ўқув юртларига жорий этиладиган илмий тадқиқот ишлари натижалари бўйича далолатнома (унинг намунавий кўриниши 2-иловада берилган).
Тадқиқотчи ИТИнинг натижаси ҳақидага маълумотлар асосида жорий фаолиятни бошласа, изланишлар бесамара бўлмайди. Ушбу ишимизнинг кейинги қисмида бевосита магистрлик диссертацияларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган маълумотларни келтирамиз.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
ИТИ да дастлабки натижалар нималардан иборат?
-
ИТИ да оралиқ натижалар нималардан иборат?
-
ИТИ да якуний натижалар нималардан иборат бўлади.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
ИТИ нинг дастлабки босқичларида тадқиқот йўналиши, мавзу аниқлангандан кейин, унинг долзарблиги ва мақсад вазифалари белгилаб олинади. Бу муаммо қўйилишидаги вазифаларни тадқиқотнинг методологик асоси, ишчи фаразлар ёрдамида амалга оширилади ва шу тариқа илмий тадқиқот олиб борилиб, муайян босқичларни ўтгандан кейин бирин-кетин натижалар қўлга киритила бошлайди;
-
илмий изланиш ишини ёзиш ва унга муаллиф томонидан шакллантирилган, ривожлантирилган фикрларни баён қилиш ва унинг мантиқий кетма-кетлиги алгоритмик тарзда ифодалаш ҳамда тўпланган ашёларни ўз ичига олган илмий натижаларни тизимларга ажратиш, таҳлил қилиш ва ниҳяоят яхлит ИТИ ни барпо қилиш. Бу диссертация ёки монография ёзиш билан тугалланади.
Мавзуга оид муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
мавзу долзарблиги қандай асосланади?
-
ишчи гипотеза қандай шакллантирилади?
-
дастлабки натижалар бўйича ҳисоботлар қандай тайёрланади?
-
олинган илмий натижалар қандай кўринишларда расмийлаштирилади?
-
ИТИ нинг натижаларидан амалиётда фойдаланганлигини қандай баҳолайсиз?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
ИТИ ни олиб боришда албатта барча назоратга мунтазам равишда эътибор бериш керак бўлади ва бу билан ижодий фаолиятни мақсадга мувофиқ олиб боришга имконият яратилади;
-
ИТИ ни олиб боришда унинг натижаси нимадан иборат бўлишлигига эътибор қаратиш керак ва шу асосда ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш керак. Бу ИТИ жараёнида вақтни тежаш имкониятини яратади.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
-
Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари. Проф.К.Султонов таҳрири остида. – Тошкент: ЎзР ОАК, 2008. – 25 б.
-
Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
10.2. диссертация тайёрлашда тадқиқотчи вазифалари
Таянч иборалар ва атамалар: магистр, академик даража, магистратура, диссертация, илмий тасаввур, аспирантура, докторантура, реферат ёзиш, янги фикр, илмий дунёқараш, маълумотларни ахборот кўринишига келтириш, ижодий жараён, тадқиқотчининг шахсий кузатишлари, умумлаштириш ва хулосалар чиқариш, тадқиқотчининг илмий ишланмалари, алгоритмик тизим.
Мавзунинг матни: Магистрлик диссертациясини тайёрлашда тадқиқотчи вазифалари.
Магистр – лотинча magister - бошлиқ.
Магистр – олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ магистратура дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража.
Магистр – кўпгина ривожланган мамлакатларда ОЎЮда бериладиган академик даража бўлиб, у ОЎЮни тугатиб, барча назоратларни ижобий топширган ва магистрлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган шахсларга берилади.
Магистратура – бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим босқичи ва УТТнинг бир бўғини.
Диссертация – лотинча dissertatio – тадқиқот, мулоҳаза – илмий даража олиш учун тақдим этиладиган ва илмий жамоат-чилик олдида якка тартибда ҳимоя қилинадиган илмий асар.
Диссератацияни ҳимоя қилиш дастлаб ўрта асрларда немис тилида сўзлашадиган мамлакатларнинг университетларида пайдо бўлган. Бу XVI-XVII асрлардан бошлаб бошқа мамлакатларга ҳам тарқала бошлади. Ўзбекистонда 1934 йилдан фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш ижро этила бошлади.
Магистрлик диссертацияси мутахассислик бўйича магистр номли академик даражани олиш учун ёзилади ва ҳимоя қилинади.
Ўзбекистонда 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида магистрлар учун илмий ёки илмий-техникавий мазмундаги магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш жорий этилди.
Магистрлик диссертацияси ҳам мустақил ИТИ ҳисобланади ва муайян тадқиқот муаммоси ечимини топишга бағишланади.
Магистрлик диссертациясининг муаллифи мустақил равишда ИТИни бажаришга тайёр бўлиши керак. Бунда муаллифнинг бакалавр-академ даражасини олиш даврида шаклланган БКМ ва илмий салоҳияти муҳим манба бўлиб хизмат қилади, чунки бакалавр даражасини олишда бунга мустаҳкам асос яратилади. Жумладан, «Олий таълимнинг ДТС»ида математик ва табиий-илмий фанлар блокига қўйилган талабларда «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунур таълими билан узвийлик ҳамда узлуксизликни инобатга олган ҳолда билишнинг математик усуллари, ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва узатиш усулларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида олий даражадаги тасаввурларни шакллантириш; коинотнинг табиий объект эканлиги ва унинг эволюцияси; табиий фанларнинг ўзаро фундаментал бирлиги; табиий ҳодисаларни тадқиқ этиш концепцияси; табиатдан оқилона фойдаланиш ва инсон фаолиятининг экологик тамойиллари; табиатга путур етказмайдиган технологиялар яратиш истиқболлари ҳақида илмий тасаввурларни шакллантириши; муайян билим соҳаси учун зарур бўлган фундаментал фанларни чуқур ўрганишнинг илмий ва назарий асосларини таъминлаши лозим», дейилган.
Шунинг билан бирга, агарда муаллиф – тадқиқотчи юқоридаги талаблар билан биргаликда, ўқув режасидаги «Қўшимча фанлар блоки»даги режалаштирилган БКМларни эгаллаш яхши йўлга қўйилган бўлса, магистрлик диссертациясини тайёрлашда катта имконият яратилган бўлади. Бу УТТнинг «Олий таълимнинг бакалавриат босқичи олий таълимнинг магистратура босқичи аспирантура докторантура» бўғинидаги узвийлик ва узлуксизлик таъминлашга мустаҳкам асос бўлиб, у илмий салоҳиятли кадрлар тайёрлаш имкониятини кенгайтиради, акс ҳолда бакалавриат таълим босқичида ўрганган БКМ, магистратурадаги ўрганадиган мутахассислик йўналишига тўғри келмаса ёки тадқиқотчи аспирантурада бошқа муаммо билан шуғулланса муаммо мақсадига етиб бориш сезиларли даражада сусайиши мумкин.
Тадқиқотчи илм-фанда шуғулланаётган ўз муаммоси бўйича қандай фикрлар мавжудлигини, улар орқали фанда қандай ютуқлар қўлга киритилганлигини ўрганиши ва уларга мос билимларни ўзлаштирилиши керак. Демак, тадқиқотчи ўзи танлаган йўналиш бўйича ўзигача бўлган меросни чуқур ўрганиши, таҳлил қилиши ва улар асосида йўналишнинг ютуқ ва камчиликларини баҳолаб бориш керак ва тадқиқот режасини тузаётганда тадқиқотчининг ўзи мазкур йўналишга қандай ҳисса қўша олишини илмий-методологик жиҳатдан англамоғи лозим.
Мавжуд ишланмаларни ва адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, айниқса уларни таҳлил қилиш давомида қиёслаш магистрантни илмий фикрлашга ўргатади, ўрганилаётган фикр-ларнинг қай даражада асосли ва тўғри эканлиги ҳақидаги тасав-вурга эга қилади, услублар ичидан энг мақбулини (оптималини, самаралисини) танлаш ҳақида илмий билимлар билан қуроллантиради. Бунинг билан тадқиқотчи диссертация муаммосига оид мавжуд билимларни эгаллайди ва ушбу соҳа бўйича унинг илмий дунёқараши ҳамда фикрлаш қобилиятлари кенгаяди.
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш жараёнида тадқиқотчининг шуғулланаётган мавзу бўйича билимга эга бўлиши муаммо ечимини ҳал қилишга етарли бўлмайди, чунки илмий фаолият натижаларини баҳолаш ва уларни расмийлаштиришни ҳам, шунингдек, тадқиқотчининг илмий ишланмаларини баён қила олиш (нотиқлик) ҳамда ўз илмий ишининг аҳамиятини кўрсата олиши ҳам керак. Бундай омиллар асослари тадқиқотчига бакалавриат таълим босқичида шаклланган бўлса, ижодий жараён самарали кечади. Бунда реферат ёзиш, курс иши (лойиҳаси)ни тайёрлаш, малакавий битирув ишлари билан шуғулланиш, шунингдек, турли илмий, илмий-услубий тўгарак ёки семинарларга мунтазам қатнашиш муҳим аҳамият касб этади. Демак, магистрант кузатувчан, синчков, меҳнатсевар, янги фикрнинг пайдо бўлишига доимо қизиқиб борувчи, саводли, илмий дунёқараши кенг (ўз тенгдошларига нисбатан), кенг қамровли илмий салоҳиятга эга бўлган ва хуллас ижодкор бўлиши керак экан. Ана шундагина магистрлик диссертациясини ўз вақтида тайёрлаб бўлади ва аспирантурага асос яратади.
Магистрлик диссертациясининг тадқиқотчи томонидан мустақил тайёрлашга эришилиши ИТИнинг кейинги босқичларида ижодий фаолият учун мустаҳкам пойдевор бўлади ва натижада унинг илмий дунёқараши кенгаяди.
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш жараёни қатор тадқиқот босқичларига эътибор беришни талаб қилади. Улар: йўналишни (соҳани) аниқлаш; мавзуни танлаш; мавзунинг долзарблигини назарий асослаш; мавзу бўйича тадқиқотчининг шахсий кузатишлари; мавзу бўйича тўпланган маълумотларнинг таҳлили ва уларни тизимларга ажратиб ахборот кўринишига келтириш; мавзу бўйича у ёки бу ҳолатларнинг ўзи тўплаган маълумотлар асосида илмий ва амалий аҳамияти ҳамда қийматини асослаб бериш, умумлаштириш ва хулосалар чиқариш; умумаҳамиятли бўлган меъёр ва мезонлар асосида магистр илгари сураётган фикрлар, ғоялар, хулосалар ва тавсияларнинг ҳақиқийлигига онгли равишда ишонтира олиши керак; магистрлик диссертациясидаги ТСИни аниқ режалаш-тириш, уларни ўтказишнинг қатъий алгоритмик тизимини ишлаб чиқиш ва шу асосда иш олиб бориб, лозим топилганда баъзи тузатишларни киритиш; ИТИ назарий (илмий-методологик) қисми натижалари билан ТСИ натижаларининг мувофиқлигини баҳолаш ва ниҳоят, диссертацияни расмийлаштиришга киришиш.
Ушбу жараёнда тадқиқотчи оралиқ ва жорий натижалар бўйича кафедрадаги илмий, илмий-услубий семинарларда қатнашиб турилса ИТИнинг тўғри ёки нотўғри кетаётганлиги бўйича хулосалар шаклланади. Бунда охирги босқич магистрлик ишининг дастлабки ҳимояси бўлиб, у кафедра қошидаги (баъзан магистратура бўлими ёки илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректор қошидаги) илмий, илмий-услубий семинарда муҳокамадан ўтказилиб, ҳимояга тавсия этилади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
магистрлик даражаси кимларга берилади?
-
диссертация қандай илмий асар ҳисобланади?
-
диссертацияни тайёрлашда илмий раҳбарнинг вазифалари нималардан иборат?
-
магистрант бўлиш учун қандай таянч маълумотлар керак?
-
Республикамизда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш қачон жорий этилган.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
|