магситрлик диссертацияси мустақил ИТИ ҳисобланади ва муайян тадқиқот муаммосини ечимини топишга бағишланади.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
магистрант ИТИ билан шуғулланиши учун қандай интеллектуал салоҳият талаб қилинади;
-
тадқиқотчи ИТИ режасини тузаётганда унинг ўзи мазкур йўналишга қандай ҳисса қўша олиши керак;
-
магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёни қандай тадқиқот босқичларига боғлиқ бўлади.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
тадқиқотчи илм-фанда шуғулланаётган ўз муаммоси бўйича қандай фикрлар мавжудлигини, улар орқали фанда қандай ютуқлар қўлга киритилаётганлигини ўрганиши ва уларга мос билимларни ўзлаштириши керак;
-
тадқиқотчи ИТИ режасини тузаётганда унинг ўзи мазкур йўналишга қандай ҳисса қўша олишини илмий-методологик жиҳатдан англамоғи лозим;
-
тадқиқотчи ИТИ ни бажариш жараёнида оралиқ ва жорий натижаларни таҳлил қилиб борса ва улар натижалари билан илмий семинарларга қатнашиб турилса, тадқиқот тўғри кетаётганлигига ишонч ҳосил қилиниб борилади.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
-
Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари. Проф.К.Султонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўз Р ОАК, 2008. – 25 б.
-
Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
10.3. диссертация мавзуси, мақсади ва вазифалари
Таянч иборалар ва атамалар: диссертация мавзуси, диссертация мақсади, диссертациянинг вазифалари, муаммо, далилий материаллар йиғиш, магистрнинг илмий салоҳиятини аниқлаш, доимий суҳбат, ахборотли варақа, ахборотлар бериш, хулосалаш, ишчи гипотеза, баҳолаш, ҳимояга тақдим қилиш.
Мавзунинг матни: Магистрлик диссертацияси мавзуси, мақсади ва вазифалари
10.3.1. Диссертация мавзуси. Магистрлик диссертациялари мавзулари олий ўқув юрти, магистратура бўлими, магистрант беркитилган кафедранинг ИТИ йўналиши ва магистрант ҳамда мўлжалланган илмий раҳбар ҳамкорлигида танланади. Мавзу таълим тизимида амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўзда тутилган ва амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга мос бўлиши керак.
Мавзуни танлашда,бажарилаётган ИТИни илм-фан йўналишларидан бирини ривожлантиришга ҳисса қўшишини эътиборга олиш керак ва албатта унинг назарий ҳамда амалий аҳамияти ишчи гипотезада ўз аксини топмоғи лозим.
10.3.2. Диссиртация мақсади.
МАҚСАД бу- танланган муаммони белгиланган мавзу бўйича амалга оширилиш лозим бўлган ижодий фаолиятнинг «Уфқ»га етиб бориш жараёнини ифодалайдиган ва илм-фанда муайян йўналиш бўйича янги сифат босқичини таъминлайди.
10.3.3. Магистрлик диссертациясининг вазифалари:
-
Танланган (режалаштирилган) муаммо (мавзу) юзаси-дан тадқиқот ўтказишнинг аҳамиятини асослаш (мавзу долзарблигини асослаш).
-
Муаммо ечимини қўлга киритиш учун керак бўладиган методологик асосларни ва ишчи фаразни тўғри ифодалаш.
-
ИТИнинг илмий асосланган режасини тузиш.
4.Муаммо(мавзу)га оид маълумотлар, далилий материаллар йиғиш ва уларни ИТИда фойдаланиш учун ахборот кўринишига келтириш ҳамда уларни тадқиқот мақсадига мослаб тизимларга ажратиш ва қайта ишлаш.
5.Режа асосидаги ИТИни олиб бориш ва олинган натижаларини назарий ва амалий жиҳатдан баҳолаш.
6. Ўтказилган тадқиқотлар асосида натижаларни умумлаштириш ва хулосалар чиқариш ҳамда улар асосида услубий тавсиялар тайёрлаш.
Диссертация мавзуси, мақсади ва вазифалари магистрлик диссертациясини тайёрлашнинг ўзаро уйғун бўлган асосий қисмларидир. Улар асосида мос тадқиқот объекти ва методологияси ва ишчи фарази аниқланади.Шу сабабли ҳам диссертацияни тайёрлашга киришишда юқоридаги учала босқичга кучли эътибор қаратиш лозим. Бунда илмий раҳбар ва магистрант фаолият кўрсатадиган кафедра ҳам фаол иштирок этмоғи лозим.Бу борада улар зиммасида қуйидаги вазифалар ва бурчлар туради:
-
магистрантнинг илмий салоҳиятини аниқлаш;
-
магистрантнинг илм - фаннинг (кафедрага тегишли) қайси йўналиши бўйича қизиқиши ва мазкур йўналиш бўйича БМКлари устунроқлигини таҳлили(баҳолаш);
-
кафедра йўналишидаги муаммолар ҳақида магистрантга ахборотлар бериш (ахборотли варақа, олинган натижалар аҳамияти, оғзаки тушунтириш ва шу каби усуллар бўйича) ва шу асосда илмий иш мавзусини аниқлаш;
-
ИТИнинг режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
-
диссертация мавзуси бўйича магистрантга керакли бўладиган адабиётлар, ахборотлар, далилий манбалар танлашда ёрдам бериш, лозим топилганда қурилмалар ва компьютерлардан фойдаланишга имкониятлар яратиш;
-
мавзу бўйича доимий суҳбат ўтказиб туриш ва унинг натижасига асосланиб, ИТИнинг кейинги қисми учун маслаҳатлар бериш;
-
магистрант ишининг кетишини даврий равишда кафедрада назорат қилиш ва режа асосида улар ишлари натижаларини кафедра қошидаги илмий-услубий семинарда муҳокама қилиш ва мос тавсиялар ёки хулосаларни бериш;
-
ИТИнинг бажарилишидаги ҳар бир босқични тўлиқ баҳолаб,тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериш;
-
ИТИнинг якунланганлиги аниқлангандан кейин, ишни яхлитлигича яна бир бор баҳолаш керак, шу асосда ишнинг тайёрлигига тўла баҳо бериб хулосалаш керак ва ҳимояга тақдим этишга розилик бериш керак.Бу бўйича махсус тайёрланган шакллар бўлади.
Умуман олганда, диссертантнинг ижодий фаолияти шахсан кафедра мудири томонидан режа асосида назорат қилиниб турилади. Магистрантларнинг барча фаолиятлари, айниқса ижодий фаолиятлари кафедрада ишлаб чиқилган “Магистрлик диссертацияларини тайёрлаш бўйича топшириқлар” асосида амалга оширилади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
диссертация мақсади ким томонидан қўйилади;
-
тадқиқот вазифалари деганда нима тушунилади?
-
мавзу билан ИТИ соҳасида қандай боғлиқлик бор?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
мақсад – бу танланган муаммони белгиланган мавзу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ижодий фаолиятнинг “Уфқ” га етиб бориш жараёнини ифодалайдиган ва илм-фанда муайян йўнлиш бўйича янги сифат босқичини таъминлайди;
-
магистрлик диссертациялари мавзулари олий ўқув юрти магистратура бўлими, магистрант беркитилган кафедранинг ИТИ йўналиши ва магистрант ҳамда мўлжалланган илмий раҳбар ҳамкорлигида танланади.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
тадқиқот мавзуси билан ишчи гипотеза орасидаги боғлиқлик ИТИ нинг сифатини оширишга қандай таъсир кўрсатади;
-
мавзу ва унинг долзарблигини баҳолашда тадқиқот мақсад-вазифалари қандай аҳамият касб этади. Буни ўз ижодий фаолиятингиз бўйича амалга ошириб кўринг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
ИТИ мавзусини танлашда бажарилаётган ижодий ишини илм-фан йўналишларидан бирини ривожлантиришга ҳисса қўшишини эътиборга олиш керак ва албатта унинг назарий ҳамда амалий аҳамияти ишчи гипотезада ўз аксини топмоғи лозим;
-
ИТИ нинг якунланганлиги аниқлангандан кейин, ишни яхлитлигича яна бир бор баҳолаш керак, шу асосда ишнинг тайёрлигига тўла баҳо бериб хулосалаш керак ва ҳимояга тақдим этишга розилик бериш керак. Бу бўйича махсус тайёрланган шакллар бўлади;
-
илмий раҳбар ИТИ нинг бажарилишидаги ҳар бир босқични тўлиқ баҳолаб, тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериши лозим бўлади.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
-
Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари. Проф.К.Султонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўз Р ОАК, 2008. – 25 б.
-
Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
10.4. диссертация тузилиши ва мазмуни
Таянч иборалар ва атамалар: диссертация тузилиши, кириш, боблар, хулосалар, иловалар, диссертация мазмуни, услубий тайёргарлик даражаси, метод ва методологияни танлаш, ютуқ ва камчиликлар таҳлили, илмий ишланмалар.
Мавзунинг матни: Диссертациянинг тузилиши ва мазмуни.
Диссертация ишида кириш, боблар ва хулосалар ҳамда иловалар ўз ифодасини топади. Диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар ўз аксини топиши керак:
-
тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
-
тадқиқот мақсади ва унга эришиш учун келиб чиқадиган вазифалар;
-
муаммонинг ишланганлик даражаси;
-
тадқиқот объекти ва предмети;
-
тадқиқот методи ва методологик асослари;
-
тадқиқотнинг ишчи фарази ва илмий янгилиги;
-
тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти;
-
диссертация иши бўйича олинган натижаларнинг илмий омма орасидаги муҳокамалари ҳақида маълумот;
-
ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар ва қўлга киритилган натижалар;
-
диссертациянинг боблари ва хулосалари ҳақида, иловалар бўйича, таркибий қисмлари ҳақидаги маълумотлар.
Диссертацияни расмийлаштиришдаги боблар унинг асосини ташкил этади. Ундаги боблар сони муаммо салоҳияти ва унинг ечимини баёни ҳажмига қараб турлича бўлади. Энг асосийси уларда муаммони ўрганилганлик таҳлили, муаммо бўйича мақсад ва вазифаларни амалга оширишдаги самарали илмий тадқиқотлар, яъни илмий назарий асослари тушунарли, ихчам, яхлит муаммо сифатида баён қилиниши лозим, чунки диссертация таснифидан ҳам маълумки, бундай илмий асар илм-фаннинг муайян бир муаммосини ҳал қилишга ёки аниқ бир фан соҳаси бўйича илмий-назарий фикр ва унинг ечимига бағишланган бўлади. Ҳеч бўлмаганда янги илмий-амалий хулоса ва тавсиялар чиқаришга бағишланган бўлади.
Диссертация хулосасида асосан, олиб борилган ИТИ бўйича қўлга киритилган натижалар ўз ифодасини топади. Бу айниқса диссертацияни тайёрлашдаги муаммо мақсади, вазифалари ва диссертация бўйича илмий янгиликлар ҳамда ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатларни ўзида акс эттирса яхши бўлади.
Диссертациядаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳам ИТИда муҳим роль ўйнайди, чунки улар муаммонинг ўрганилганлик даражасини аниқлашда қандай адабиётлардан (дунё бўйича – интернет орқали олинади, республика бўйича ва ҳ.к.) фойдаланилганлигига эътибор бериш ҳам диссертацияни баҳолашда битта муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Диссертациянинг иловаларида меъёрий ҳужжатлар (ИТИ натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги далолатнома ва маълумотномалар, шунингдек, ТСИ бўйича бошқа ҳужжатлар ҳамда патент, муаллифлик гувоҳномаси, ихтиролар ҳақидаги хужжатлар нусҳалари) ва диссертация ҳажми чегараланган-лигини эътиборга олиб иловага олиб чиқиладиган материаллар ҳам (компьютерли тизимлар учун маълумотлар омбори, компьютерли дастур блок-схемаси, дастурлар, дарс машғулотлари матнлари, таклиф этилаётган таълим техноло-гиясига оид билимлар банки ва ҳ.к.) ўз ифодасини топади.
10.4.2. Диссертация мазмуни.
Маълумки, диссертацияни аввало назарий жиҳатдан муҳимлиги, мавзунинг долзарблиги, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти, олинган натижаларнинг илм-фаннинг янги истиқболига қўшадиган ҳиссалари ва шу кабилар орқали баҳолашлари билан бирга тадқиқотчи диссертациясининг умумий, услубий тайёрланганлик даражаси ва расмийлаштиришга кўра ҳам баҳолайдилар.
Бу борада диссертациянинг тузилишини ўз вақтида мукаммал, меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида тайёрлаб бориши, тадқиқотчига ИТИни бажаришнинг мақсад-вазифаларини тўғри ифодалаши, тадқиқот объекти ва предмети ҳамда тадқиқот методларини тўғри танлаш, шунингдек, диссертация тайёрлаш жараёнининг алгоритмик босқичларига тўлиқ амал қилиш имконини беради.
Бу борада диссертация мазмунини ифодалашда қуйидагиларга эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди:
-
мавзу долзарблигини асослашда олдиндан олиб борилган тадқиқот натижаларининг қисқача, ҳеч бўлмаганда умумий кўринишдаги таҳлили;
-
мавзуни нафақат республикамизда, балки чет эллардаги ютуқ ва камчиликларининг таҳлили (бунга тўлиқ имконият бор бўлиб, уни интернет халқаро тармоқ орқали ҳал қилиш мумкин);
-
мавзу долзарблигини қолган кўрсаткичлар бўйича мавзуга тегишли ДТС ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда далилий маълумотлар;
-
тадқиқот мақсади ва уни ҳал қилишдан келиб чиқадиган вазифалар аниқ кўрсатилиши керак;
-
ИТИ объект ва уни мақсад-вазифаларга уйғун ҳолда асослаш;
-
ИТИни метод ва методологиясини танлашни асослаб бериш керак, чунки ҳимоя пайтида «Сиз нима учун ушбу методдан ёки методологиядан фойдаландингиз, бундан самаралироқлари бор эмасми?», деган савол туғилиши мумкин;
-
мавзуга оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва уларни танланган метод ёки методология учун фойдаланишни таъмин-лаш мақсадида ахборотларга айлантириш ва лозим топилаганда уларни керакли тизимлар кўрнишида шакллантириш;
-
ахборотлар асосида илмий методологик тадқиқотни олиб бориш ва уларнинг натижаларини илмий услубий тилда баён қилиш;
-
тадқиқотнинг илмий янгилигини исботлаш ва уларнинг аниқ ҳолатлар учун амалий татбиқларига кўрсатмалар бериш;
-
ИТИ натижаларининг амалий аҳамиятини аниқлаш ва уни илмий-амалий жиҳатдан асослаш;
-
олинган илмий ишланмалар бўйича ТСИни ўтказиш;
-
таклиф қилинаётган натижаларнинг илмий - назарий ва илмий-амалий аҳамиятларини баҳолаш ва улардан амалий фаолиятда ҳамда илм-фаннинг кейинги истиқболлари учун фойдаланишга тавсиялар тайёрлаш.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
диссертациянинг кириш қисми асосан қандай кетма-кетликда расмийлаштирилади;
-
диссертациянинг иловаларига қандай маълумотларни чиқариш мумкин;
-
олинган илмий ишланмаларнинг амалий аҳамияти ИТИ нинг қайси босқичи асосида баҳоланади.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар ўз аксини топмоғи лозим: мавзунинг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва унга эришиш учун келиб чиқадиган вазифалар; муаммонинг ишланганлик даражаси; тадқиқот объекти ва предмети; тадқиқот методи ва методологик асослари; тадқиқотнинг ишчи фарази ва илмий янгилиги; тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти; олинган натижалардан омманинг танишлиги; ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар қа қўлга киритилган натижалар; диссертациянинг боблар ва хулосалари ҳақида, иловалар бўйича, таркибий қисмлари ҳақидаги маълумотлар;
-
диссертация хулосасида асосан, олиб борилган ИТИ бўйича қўлга киритилган натижалар ўз ифодасини топади;
-
диссертациянинг иловаларида меъёрий ҳужжатлар, далолатномалар, патент, муаллифлик гувоҳномаси, ихтиролар ҳақида ҳужжатлар нусхалари, диссертация ҳажми чегараланганлигини эътиборга олиб иловага чиқариладиган материаллар ҳам ўз ифодасини топади.
Мавзу юзасидан муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
ИТИ долзарблигини асослашда мавзунинг ишланганлик даражсини аниқлаш қандай амалга оширилади?
-
диссертацияни расмийлаштиришда боблар қандай шакллантирилади?
-
диссертация мазмунига қандай талаблар қўйилади?
-
ИТИ нинг илмий янгилиги қандай исбот қилинади;
-
илмий ишланма қандай қилиб синовдан ўтказилади?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
диссертацияни расмийлаштиришда боблар унинг асосини ташкил этади. Ундаги боблар сони муаммо салоҳияти ва унинг ечимини баёни ҳажмига қараб турлича бўлади. Бунда муаммонинг ўрганганлик даражаси, мақсад, вазифалар, илмий назарий асослар тушунарли, ихчам, яхлит муаммо сифатида баён қилиниши лозим;
-
диссертация хулосасида олиб борилган ИТИ бўйича қўлга киритилган натижалар ўз ифодасини топади. Бу айниқса диссертацияни тайёрлашдаги муаммо мақсади, вазифалари ва диссертация бўйича илмий янгиликлар ҳамда ҳимояга олиб чиқилдиган ҳолатларни ўзида акс эттирса яхши бўлади;
-
мавзуга оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва уларни танланган метод ёки методология учун фойдаланишни таъминлаш мақсадида ахборотларга айлантириш ва лозим топилганда уларни керакли тизимлар кўринишида шакллантириш лозим бўлади.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
-
Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари. Проф.К.Султонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўз Р ОАК, 2008. – 25 б.
-
Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
10.5. диссертацияни расмийлаштириш
Таянч иборалар ва атамалар: мавзуни долзарблиги, тадқиқот объекти, ишланганлик даражаси, изланишнинг методологик асослари, таҳлилий материаллар, илмий аҳамиятлилиги, библиографик кўрсатгич, алифбо тартибида жойлашган адабиётлар рўйхати, меъёрий ҳужжатлар, йўриқномалар, статистик материаллар, оппонент, яхлит илмий асар, тақризлар, илмий ижодий жараён, таклиф-мулоҳозалар, эътирозлар.
Мавзунинг матни: Диссертацияни расмийлаштириш.
Тадқиқот мавзуси долзарблиги, тадқиқот объектини чуқур ўрганиш, муаммонинг ишланганлик даражаси ва муаммо ечимини излашнинг мутодологик асосларини ифодалашлар орқали йиғилган таҳлилий материалларни тадқиқот мақсад-вазифаларига қараб тизимларга ажратилган ахборотлар ҳамда ИТИ методологик асослари ва улар асосидаги илмий ишланмалар, шунингдек ТСИни ўтказиб бўлгандан кейин, улар асосида магистрлик диссертациясини ёзишга киришилади. Магистрлик диссертациясини расмийлаштириш, унинг мазмун-моҳиятини ёритиш билан бирга унга тегишли бўлган барча ҳужжатларни ҳам тўплашни ўз ичига олади. Шунинг билан бирга у ОЎЮ магистратурасини битирувчиси эгаллаши лозим бўлган БКМларни эгаллаганлигини белгиловчи ИТИ ҳамдир. Шу сабабли ҳам магистрлик диссертацияси мазмун жиҳатдан ҳам, ҳажм жиҳатдан ҳам ва айниқса илмий жиҳатдан номзодлик диссертациясига яқин бўлиши керак ва уни давом эттириб номзодлик диссертациясигача етказиш мумкин бўлсин. Магистрлик диссертациясига бу талабдан ташқари яна бир муҳим талаб қўйилади. У диссертациянинг илмий аҳамиятлилиги ва ундаги ИТИ жараёнини баён этишнинг изчиллиги ва узвийлиги. Бунга диссертациянинг ҳар бир қисми баёни (кириш, боблар, параграфлар, хулосалар, адабиётлар ва иловалар) тааллуқли бўлиб, изчилликни ёки узвийликни бузадиган кейинги натижаларга алоқаси бўлмаган материаллар диссертация матнига келтирилмаслиги керак, чунки диссертация айни бир муаммо ечимига бағишланган яхлит илмий асар бўлмоғи лозим.
Бунда баъзи маълумотлар диссертациянинг охирида илова сифатида берилиши мумкин.
Диссертациядаги барча кўргазмали материаллар (жадвал, чизма, диаграмма, расм, технологик карта, компьютерли тизим ва ҳ.к.)дан фойдаланилади ва улар ҳам диссертация мазмун-моҳиятига мос келиши керак.
Диссертацияда бошқа муаллифлар ишларидан фойдаланилганда, албатта манба (адабиёт) кўрсатилиши шарт.
Библографик кўрсаткич қуйидагича тузилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва илмий ишлари.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари.
3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари.
4.Алифбо тартибида жойлашган махсус адабиётлар рўйхати.
5.Меъёрий ҳужжатлар.
6.Йўриқномалар.
7.Статистик материаллар ва уларнинг тўпламлари.
Диссертацияни ҳимояга тавсия қилишда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
-
илмий раҳбарнинг диссертацияни ҳимоя қилишга ёзма тавсияси;
-
кафедрада белгиланган аппонентлар ва бошқа мутахассисларнинг диссертацияга тақризлари;
-
диссертациянинг кафедрадан муҳокамадан ўтганлиги ва ҳимояга тавсия қилинганлиги ҳақидаги баённомаси (дастлабки ҳимоя ҳужжатлари);
-
ИТИ бўйича эълон қилинган ишилар ва шу кабилар.
Магистратура бўлими (маркази) бошлиғи ёки факультет декани диссертация ишини илмий раҳбар ва оппонентлар тақризлари билан Давлат аттестация комиссиясига йўллайди ва очиқ ҳимояга тавсия қилади.
Магистрлик диссертациясига илмий раҳбар ва аппонентлар тақриз ёзишда қуйидагиларги эътибор бериш керак;
-
илмий раҳбар тақризида диссертация мавзуси долзарблиги; магистрлик диссертацияси мақсад-вазифалари, тадқиқотчи томонидан ёритилиш жараёни ҳақидаги маълумотлар ва ундаги шахсан тадқиқотчи иштироки; диссертацияни тайёрлаш жараёнида тадқиқотчининг қўлга киритган янгиликлари; илмий ишланмаларнинг янгилиги қай даражада асосланганлиги; тадқиқотчининг ИТИ натижаларини ёзишдаги шахсий маҳорати; ИТИ натижаларини умумлаштириш ва ундан келиб чиқадиган хулосалар ҳамда таклифларнинг сифати, назарий ва амалий аҳамияти; диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйилган талабларига тўғри келиши; магистрлик диссертацияси мавзусининг амалий фаолият билан боғлиқлиги ёки унга алоқаси ва энг асосийси танланган йўналиш бўйича илм-фанга қўшадиган ҳиссаси ҳамда тадқиқотчининг ўзи илмий ижодий жараёнга тайёр эканликлари ўз аксини топмоғи керак;
-
оппонентлар тақризида диссертация мавзусининг долзарблиги; муаммонинг қўйилиши, мавзу мақсад ва вазифаларига мослиги; илмий янгилиги; диссертациянинг муайян йўналиш бўйича назарий ва амалий аҳамияти; ИТИ натижаларининг нечоғлик илмий-амалий жиҳатдан асосланганлиги; диссертация ишининг методологик асослари ва унинг тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан тугалланган ишдан иборат эканлиги; диссертацияни ёзишдаги илмий тили, услуби ва уларнинг диссертация матнида ўз ифодасини топиши; диссертация иши бўйича эълон қилингин ишлари ва уларнинг диссертация мавзусини қамраб олиш даражаси; диссертацияда ИТИ жараёни кетма-кетлигига амал қилиши, яъни матнни баён қилишдаги узвийлик, узлуксизликка амал қилинганлиги – муайян муаммо бўйича яхлит илмий асардан иборат эканлиги ва ниҳоят диссертациянинг магистрлик диссертацияларига қўйилган талабларига жавоб беришлиги ўз аксини топмоғи лозим.
Оппонент томонидан берилган тақриз диссертантга ҳимоядан бир ҳафта олдин етказилиши керак ва унда оппонентнинг шахсий имзоси, берилган вақт ҳамда рўйхатга олинганлик рақами бўлиши керак. Бу вақт оралиғида диссертант оппонент томонидан кўрсатилган камчиликларга ўз муносабатини, таклиф-мулоҳазаларини ва эътирозлар билдиришга тайёргарлик кўради.
Ҳар қандай диссертациянинг кириш қисми ўша иш тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имкониятини яратади. Мазкур дарсликнинг ушбу қисмида магистрлик ва номзодлик диссертациялар тўғрисидаги тушунчаларни яна бойитиш мақсадида иккита намунани келтиришни лозим топдик. Улар Фармонов Ўктам Неъматуллаевичнинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг назарий-педагогик асослари” мавзусидаги магистрлик ва Кушвактов Неъмат Ҳусановичнинг “Талабаларни миллий-маънавий қадриятларни ўрганишга тайёрлашнинг педагогик ва компьютерли асослари” мавзусидаги номзодлик диссертациялари кириш қисмларини ўз ичига олади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
Абдулла Қодирий номли
ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТ
Қўлёзма ҳуқуқида
Фармонов Ўктам Неъматович
бўлажак бошланҒич синф ўҚитувчиларини тайёрлашда маънавий Қадриятлардан фойдаланишнинг назарий-педагогик асослари
(Математика фанини ўқитиш мисолида)
Мутахассислик: 5 А 140801 - педагогика назарияси ва тарихи
Достарыңызбен бөлісу: