111
11-МАВЗУ. ТАШҚИ БОЗОР КОНЪЮНКТУРАСИНИ ЎРГАНИШНИНГ
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
11.1. Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш йўналишлари
11.2. Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш босқичлари
11.3. Бозор конъюнктураси кўрсаткичларини таҳлил қилиш
11.4. Бозор конъюнктурасини прогнозлаш
11.1. Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш йўналишлари
Бозор — бу сотувчилар ва харидорларнинг товарларни пул воситасида
айирбошлаш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлари, уларнинг ўзаро
алоқаларидир. Бозорда сотувчилар ва харидорлар
бир-бирларини топадилар,
бозор уларни боғлаб турувчи механизм ҳисобланади. Бозорнинг субъектлари —
иштирокчилари ҳам бир хил эмас. Улар икки гуруҳга бўлинадилар: сотувчи ва
харидорлар, улар бозор муносабатларида турли вазифани бажарадилар.
Сотувчилар бозордаги товар ва хизматларни таклиф этувчи фирма, корхона ѐки
хусусий тадбиркорлардан иборат бўлиб улар ўз товарларини сотадилар ѐки
ижарага берадилар. Харидорлар — кенг қатлам
истеъмолчилардан иборат
бўлиб, улар бозорга ўз талаб-эҳтиѐжларини қондириш учун чиқадилар.
Харидорлар
оддий
истеъмолчи
фуқаролар,
бизнесменлар,
хусусий
тадбиркорлар,
давлат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ва ҳоказолардан
иборат бўлади. Маркетинг фаолиятида бозорни
тадқиқ қилиш асосан икки
йўналишда амалга оширилади (11.1-чизма):
1.
Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш.
2.
Тижорат фаолияти хусусиятларини таҳлил қилиш.
Расмдан кўриниб турганидек, бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш ҳам
ўз навбатида икки асосий блокни ўз
ичига олади, булар:
Маркетинг тадқиқотларини амалга оширишда
бозорни тадқиқ қилиш
қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
• ахборотларни йиғиш, уларни тартибга
солиш ва қайта ишлаш;
• ўрганилаѐтган объектнинг хусусиятларини аниқлаш;
• яқин
режалаштирилаѐтган
давр
учун
объектнинг
ўзгаришини
прогнозлаш;
• прогнозлаш натижаларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш.
Достарыңызбен бөлісу: