112
11.1-чизма. Бозорни тадқиқ қилишни амалга оширишнинг тартиби
Маркетинг тадқиқотларини амалга
оширишда ахборотларни йиғиш
босқичи ўта муҳим ҳисобланади. Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилишда
турли манбалардан олинган ахборотлар таҳлил қилинади. Шу жиҳатдан
ахборотлар умумий, тижорат ва махсус ахборотлар туркумига ажратилади.
Бозор ҳолатини ва ишлаб чиқаришни умумий жиҳатларини ифодалайдиган
ахборотлар умумий ҳисобланади, ҳамда уларни
йиғиш манбалари давлат ва
тармоқ статистикасига топшириладиган махсус ҳисобот ҳужжатларидир.
Бозор конъюктурасини тадқиқ қилиш жараѐнини ўзаро боғлиқ бўлган уч
босқичга бўлиш мумкин. Бу босқичларни алоҳида-алоҳида кўриб
ўтамиз.Биринчи босқич — бозор конъюктурасини тадқиқ қилиш.ґар бир
тадқиқотда, изланишда, ривожланишда бўлгани
каби бозор конъюктурасини
тадқиқ қилишда ҳам ўзига хос тамойиллар мавжуддир.
Бу тамойиллардан асосийлари учта бўлиб, улар мақсадга қаратилганлик,
комплекслик ва доимийликдир.Мақсадга қаратилганлик
тамойили бозор
конъюктурасини тадқиқ қилиш ва унинг ривожланиш жараѐнларини
аниқлашни корхонанинг келгусидаги режалари билан узвий боғлиқликда
амалга оширишни ўз ичига олади.Комплекс ѐндашув эса:
биринчидан, бозорнинг барча асосий элементларини таҳлил қилишни;
иккинчидан, бозорни тадқиқ қилишда умумиқтисодий ўзгаришлар ва
бошқа товарлар бозорида бўладиган ўзгаришлар билан ўзаро алоқадорликда
таҳлил қилишни;
учинчидан, бозорга таъсир кўрсатувчи барча омилларни ўрганишни ўз
ичига олади.
Достарыңызбен бөлісу: