Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет37/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57

Мазкур синф 30 бўлимнинг мотоцикл ва велосипедлардан ташқари бошқа транспорт ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- локомотивлар ва темир йўл вагонларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш ( реконструкция ва капитал таъмирлашдан ташқари)

- хайвонларни қўшиб ишлатиладиган аравача, арава ва фургонларни таъмирлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- локомотивлар ва темир йўл вагонларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 30.20га қаранг

- харбий жанговор автотранспорт воситаларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 30.40га қаранг

- дўконлардаги аравачаларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 33.11га қаранг

- темир йўл двигателларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 33.12га қаранг

- мотоциклларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 45.40га қаранг

- велосипедларни таъмирлаш, 95.29га қаранг


33.17.1

Темир йўл локомотивлари ва харакатдаги составлар, жумладан трамвайлар, метро вагонлари ва троллейбусларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш

33.17.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган транспорт ускуналарининг бошқа турларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш

33.19

Бошқа ускуналарни таъмирлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- балиқ овлаш учун тўрларни таъмирлаш, жумладан йиртиқларини ямаш

- йўғон арқонлар, кема қайишлари, холстлар, елканлар, брезентлар, қопламалар, чодирларни таъмирлаш

- ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар учун қоп ва пакетларни таъмирлаш

- ёғоч тараларни (яшиклар, бочкалар ва шунга ўхшаш буюмларни) таъмирлаш ва қайта ясаш

- резина техника ва бошқа резина буюмларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шиналардан ташқари)

- шиша, пластмасса, керамика қувурлар ва завод қувурлар тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш

- абразив буюмларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (чархловчи, силлиқловчи тошлар)

- бильярд, боулинг ва бошқа жетон ёрдамида ишлатиладиган ўйин автоматлари учун электр ускуналарни таъмирлаш

- органлар ва бошқа тарихий мусиқа асбобларини реставрация қилиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уй ва офислар учун мебелларни таъмирлаш, мебелларни реставрация қилиш (95.24)

- велосипедларни таъмирлаш (95.29)

- кийимларни таъмирлаш ва қайта тикиш (95.29).


33.19.0

Бошқа ускуналарни таъмирлаш

33.2

Саноат техника ва ускуналарини монтаж қилиш (йиғиш)

33.20

Саноат техника ва ускуналарини монтаж қилиш (йиғиш)

Мазкур синф техникани ихтисослашган ўрнатишни ўз ичига олади. Лекин эскалаторлар, электр симлари, бузиб очишга қарши тизимлар ёки ҳавони кондициялаш тизимлари каби биноларнинг интеграл қисмини шакллантирувчи ускуналарни ўрнатиш қурилишга тегишли бўлимларда таснифланган.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- саноат корхоналарида саноат ускуналарини ўрнатиш

- технологик жараёнлар устидан назорат ускуналарини йиғиш

- бошқа саноат ускуналарини ўрнатиш, шу жумладан:

• телекоммуникация (алоқа ускуналари)

• йирик компьютер тизимлари

• рентген, электр медицина (электр терапия) ускуналари

- умумфойдаланиш учун ускуналарни ўрнатиш

- монтажчи-конструкторларнинг фаолияти

- тегирмонларни ўрнатиш

- машина ва ускуналарни жиҳозлаш

- боулинг учун ускуналарни ўрнатиш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- биноларда лифт ва эскалаторлар, электр симлари, сигнализация тизими, ҳавони кондициялаш, иситиш тизимлари, автоматик эшиклар ўрнатиш (43.2)

- дурадгорлик ишлари, ёғоч ва бошқа материаллардан эшиклар, зина панжаралари, ускуналар ва дўконлар учун мебелларни ўрнатиш (43.32)

- шахсий компьютерларни ўрнатиш (62.09).


33.20.0

Саноат техника ва ускуналарини монтаж қилиш (йиғиш)







D

ЭЛЕКТР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, ГАЗНИ, БУҒНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҲАВОНИ КОНДИЦИЯЛАШ

Мазкур секция электр энергиясини, табиий газни, буғни, иссиқ сувни ва шу кабиларни доимий тармоқлар - кабеллар, қувурлар, сув қувурлари орқали етказиб бериш билан боғлиқ фаолиятни ўз ичига олади. Ўтказилган тармоқларнинг масштаби унча муҳим эмас, бу секцияга шунингдек электр энергиясини, табиий газни, буғни, иссиқ сувни ва шу кабиларни саноат объектлари ёки турар жой массивларига тақсимлашни ҳам ўз ичига олади.

Мазкур секция электр энергияси ёки газни ишлаб чиқарувчи, назорат қилувчи ва тақсимловчи электр ва газ комплекс/станцияларининг ишини ўз ичига олади.

Секцияга буғ генераторлари ва ҳавони кондициялаш тизими ишининг тавсифи ҳам киритилган.



Мазкур секция сув билан таъминлаш ва канализация тизимининг ишини ўз ичига олмайди (36, 37га қаранг). Мазкур секция шунингдек газ қувурлари орқали газни ташишни ҳам ўз ичига олмайди (одатда узоқ масофаларга).


35

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш

35.1

Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш

Мазкур гуруҳ электр энергиясини ишлаб чиқаришни, уни генератор тизимларидан тақсимлаш марказлари ва истеъмолчиларга узатишни ўз ичига олади.




35.11

Электр энергияси ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича генератор қурилмаларнинг иши, жумладан иссиқлик, ядроли, гидроэлектр ва газ турбиналари, дизелли ва янгиланувчи энергия манбали

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- электр энергиясини чиқиндиларни ёқиш йўли билан ишлаб чиқариш (38.21).




35.11.1

Иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш

35.11.2

Гидро электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш

35.11.9

Бошқа электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш

35.12

Электр энергиясини узатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр энергиясини узатиш учун тизимларнинг ишлаб чиқариш жойидан то тақсимлаш тизимларигача иш қобилиятини таъминлаш


35.12.0

Электр энергиясини узатиш

35.13

Электр энергиясини тақсимлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- барча турдаги электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини охирги истеъмолчига электр тармоқлари орқали етказиб берувчи электр энергиясини тақсимлаш тизимларининг (электр тармоқлари, мачталар, счётчиклар, кабеллар) иш қобилиятини таъминлаш


35.13.0

Электр энергиясини тақсимлаш

35.14

Электр энергиясини сотиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр энергиясини истеъмолчиларга сотиш

- бошқа ташкилотлар ишлаб чиқарган электр энергиясини энергия тақсимлаш тармоқлари орқали сотиш бўйича воситачилар ёки агентларнинг фаолияти

- электр энергиясини етказиб бериш ва маълум вақт ичида етказиш имконияти устидан назорат


35.14.0

Электр энергиясини сотиш

35.2

Газсимон ёқилғини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш

Мазкур гуруҳ газни ишлаб чиқариш ва табиий ёки синтетик газни истеъмолчиларга газ қувурлари орқали етказиб беришни ўз ичига олади. Газ маҳсулотларини етказиб бериш соҳасидаги мутахассисларнинг ёки учинчи шахслар назорати остидаги газ тақсимлаш тизими воситасида табиий газни сотишни ташкил этишда қатнашувчи воситачиларнинг фаолияти ҳам шу гуруҳга киритилган.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ишлаб чиқарувчиларни газни тақсимловчилар ёки турли шаҳар марказлари билан боғловчи магистрал газ қувурларидан фойдаланиш (газни узоқ масофаларга транспортда ташиш) (49.50).


35.21

Газ ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- газ билан таъминлаш учун ишлатиладиган газни кўмирни ер остида газга айлантириш йўли билан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ёки чиқиндилардан сунъий газ ишлаб чиқариш

- барча турдаги газлардан (жумладан табииий газ) уларни тозалаш, аралаштириш ва бошқа жараёнлар ёрдамида маълум солиштирма ёниш иссиқлигига эга газсимон ёқилғи ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тозаланмаган табиий газни қазиб олиш, 06.20га қаранг

- кокс печларининг иши, 19.10га қаранг

- тозаланган нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, 19.20га қаранг

- саноат газларини ишлаб чиқариш, 20.11га қаранг


35.21.0

Газ ишлаб чиқариш

35.22

Газ билан таъминлаш тизими орқали газсимон ёқилғини тақсимлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- газсимон ёқилғининг барча турларини газ билан таъминлаш тармоқлари орқали тақсимлаш, узатиш ва етказиб бериш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- табиий газни қувурлар орқали узоқ масофаларга ташиш (49.50).


35.22.0

Газ билан таъминлаш тизими орқали газсимон ёқилғини тақсимлаш

35.23

Узатиш қувурлари орқали газсимон ёқилғини сотиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- истеъмолчиларга қувурлар орқали газсимон ёқилғи сотиш

- учинчи шахслар назорати остидаги газ тақсимлаш тизими воситасида газни сотиш ва тақсимлашни ташкил этишда қатнашувчи воситачилар ва агентлар фаолияти

- газсимон ёқилғини истеъмол қилиш ва транспортда ташиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- газсимон ёқилғининг улгуржи савдоси, 46.71га қаранг

- баллонлардаги суюлтирилган газнинг чакана савдоси, 47.78га қаранг

- ёқилғининг тўғридан-тўғри савдоси, 47.99га қаранг


35.23.0

Узатиш қувурлари орқали газсимон ёқилғини сотиш

35.3

Буғ узатиш ва ҳавони кондициялаш тизимлари

35.30

Буғ узатиш ва ҳавони кондициялаш тизимлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- иситиш, энергия билан таъминлаш ва бошқа мақсадлар учун буғ ва иссиқ сувни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш

- совитилган ҳавони ишлаб чиқариш ва тақсимлаш

- совитиш мақсадида совитилган сувни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш

- озиқ-овқат сифатида фойдаланиш учун ва бошқа мақсадларда муз ишлаб чиқариш




35.30.0

Буғ узатиш ва ҳавони кондициялаш тизимлари







E

СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ; КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМИ, ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Бу секция қаттиқ ва суюқ, саноат ва маиший, шунингдек заҳарланган чиқиндиларнинг барча турларига ишлов беришни (йиғиш, қайта ишлаш ва йўқотиш) ўз ичига олади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нуқтаи назаридан ўзига хослиги шундан иборатки, дастлабки хом ашё сараланган ёки сараланмаган, лекин ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита ишлатишга яроқсиз чиқиндилар ва ломдан иборат бўлади, ушбу фаолият натижасида иккиламчи хом ашё келгусида қайта ишлашга яроқли ҳолга келади, шунинг учун унга оралиқ маҳсулот сифатида қараш мумкин.

Бу секция сувни тақсимлаш бўйича фаолиятни ўз ичига олади, чунки у оқава сувларга ишлов бериш билан боғлиқ.


36

Сувни йиғиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш

Мазкур бўлим маиший ва саноат эҳтиёжлари учун сувни йиғиш, ишлов бериш ва тақсимлашни ўз ичига олади. Турли манбалардан сув йиғиш, шунингдек уни турли манбалар орқали тақсимлаш ҳам шу бўлимга киритилган.




36.0

Сувни йиғиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш

36.00

Сувни йиғиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш

Мазкур синф сувни йиғиш, ишлов бериш ва маиший ва саноат эҳтиёжлари учун тақсимлашни ўз ичига олади. Турли манбалардан сув йиғиш, шунингдек уни турли манбалар орқали тақсимлаш ҳам шу синфга киритилган.

Суғориш каналларининг иши ҳам шу синфга киритилган, лекин суғориш машиналари ва шу каби қишлоқ хўжалик техникаси ёрдамида суғориш ёки сув чиқариш бўйича хизмат кўрсатиш бу синфга кирмайди.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- дарё, кўл, қудуқлардан сув тўплаш

- ёмғир сувини йиғиш

- сув билан таъминлаш учун сувни тозалаш

- саноат учун ва бошқа эҳтиёжлар учун сувга ишлов бериш

- асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш учун денгиз сувини ёки ер ости сувларини чучуклаштириш

- сув қувурлари орқали, транспортда ёки бошқа воситаларда сувни тақсимлаш

- суғориш каналлари иши

- сув чиқариш механизмлари, сув босими ҳосил қилувчи қурилмалар, сув тозалаш иншоотларига эга бўлган сув қувурларидан фойдаланиш бўйича фаолият



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қишлоқ хўжалик мақсадлари учун суғориш ускуналарининг иши, 01.61га қаранг

- атроф муҳитнинг ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ишлатилган сувни тозалаш, 37.00га қаранг

- қувурлар орқали сув етказиб бериш (узоқ масофаларга), 49.50га қаранг


36.00.0

Сувни йиғиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш

37

Канализация тизими

Мазкур бўлим ахлатни йиғиш, тозалаш, ишлов бериш ва тақсимлаш амалга ошириладиган оқава сувлар тизими ва канализацияларни тозалаш ва ишлов бериш бўйича ишларни ўз ичига олади.




37.0

Канализация тизими

37.00

Канализация тизими

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- оқова сувлар тизими ёки оқова сувларга ишлов бериш станцияларининг иши

- бир ёки кўп марта ишлатилган маиший ёки саноат сув чиқиндиларини, шунингдек ёмғир сувини, канализация тизими, сувтўплагичлар, резервуарлар ва бошқа транспортировка воситалари (ахлат йиғиш учун транспорт воситалари) орқали йиғиш ва ташиш

- ахлат ўралари, тиндиргичлар ва септикларни бўшатиш ва тозалаш, кимёвий ҳожатхоналарга хизмат кўрсатиш

- химикатлар қўшиш, фильтрлаш, чўктириш каби механик, кимёвий ва биологик ишлов бериш ёрдамида сув чиқиндиларига ишлов бериш (жумладан маиший ва саноат сув чиқиндилари, сузиш бассейнларидаги сув ва ҳ.к.)

- канализация ва сизот каналларига техник хизмат кўрсатиш ва тозалаш, жумладан канализация қувурларини эгилувчан стерженлар билан тозалаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- устки ва ер ости сувларини ифлосланиш жойларида зарарсизлантириш, 39.00га қаранг

- бинолардаги дренаж қувурларини тозалаш ва тешиб ўтиш, 43.22га қаранг


37.00.0

Канализация тизими

38

Чиқиндиларни йиғиш, ишлов бериш, йўқотиш, утилизация қилиш

Бу бўлим чиқиндиларни йиғиш, ишлов бериш ва йўқотишни ўз ичига олади. У шунингдек чиқиндиларни маҳаллий ташиш ва иккиламчи хом ашё ишлаб чиқариш бўйича қурилмалардан фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.




38.1

Чиқиндиларни йиғиш

Мазкур гуруҳ маиший ва саноат чиқиндиларини тўпланган жойларидан, ахлат контейнерларидан, кўчма ахлат контейнерларидан, баклардан, идишлардан йиғишни ўз ичига олади. Бу гуруҳ зарарсиз ва зарарли чиқиндиларни, масалан маиший чиқиндиларни, озиқ-овқат элементлари, ишлатилган озуқавий ёғ ва мойлар, ишлатилган техник ва мотор мойлари, шунингдек қурилиш чиқиндиларини йиғишни ўз ичига олади.




38.11

Зарарсиз чиқиндиларни йиғиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- зарарсиз қаттиқ маиший ва саноат чиқиндиларини тўпланган жойларидан, ахлат контейнерларидан, кўчма ахлат контейнерларидан, баклардан, идишлардан йиғиш

- реверсияланувчи материалларни йиғиш

- жамоат жойларидаги ахлат урналаридан ахлат йиғиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қурилиш чиқиндиларини ва парчаланган чиқиндиларни йиғиш

- қурилишдан чиққан ахлатларни йиғиш ва олиб кетиш

- тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан чиққан чиқиндиларни йиғиш

- чиқиндиларни зарарсиз чиқиндиларни қайта ишлаш жойларига олиб бориш бўйича фаолият



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- зарарли чиқиндиларни йиғиш, 38.12га қаранг

- ахлатхоналар иши ва зарарсиз чиқиндиларни кўмиш, 38.21га қаранг

- қоғоз, пластмасса ва ҳ.к. алоҳида тоифаларга ажратиладиган ахлатхоналар иши, 38.32га қаранг


38.11.0

Зарарсиз чиқиндиларни йиғиш

38.12

Зарарли чиқиндиларни йиғиш

Бу синф портловчи моддалар, оксидланувчи, ёнувчи, заҳарли, зарарли, канцероген, ўювчи ёки инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун зарарли бошқа моддалар ва препаратлар каби қаттиқ ва қаттиқ бўлмаган хавфли чиқиндиларни йиғишни ўз ичига олади. Улар шунингдек идентификация қилиниши, ишлов берилиши, идишларга жойланиши ва транспортда ташиш учун уларга этикеткалар ёпиштирилиши мумкин.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- зарарли чиқиндиларни йиғиш:

• ишлатиб бўлинган мотор ёки машина мойларини

• биологик хавфли чиқиндиларни

• ядро чиқиндиларини

• ишлатиб бўлинган батарейкаларни ва ҳ.к.

- зарарли чиқиндиларни қайта ишловчи станциялар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- заҳарланган бинолар, спорт майдончалари, тупроқ, ер ости сувларига ишлов бериш ва тозалаш, масалан асбестни йўқотиш, 39.00га қаранг


38.12.0

Зарарли чиқиндиларни йиғиш

38.2

Чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет