Мазкур бўлим ташрифчилар ва бошқа келувчилар учун қисқа муддат яшаш жойлари беришни ўз ичига олади. Шунингдек талабалар, ишчилар ва аҳолининг шунга ўхшаш гуруҳлари учун узоқ муддат яшаш жойлари бериш киради. Баъзи объектлар фақат яшаш жойи беради, бошқа объектлар эса ҳам яшаш жойи ҳам овқат ва/ёки дам олиш ва кўнгил очиш жойлари билан таъминлайди.
Мазкур бўлим одатда ойлик ёки йиллик ижарага олинадиган квартиралар каби узоқ муддат яшаш учун жой бериш билан боғлиқ фаолиятни ўз ичига олмайди, бу фаолият тури кўчмас мулк билан операцияларга бағишланган секцияда таснифланади.
55.1
|
Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш жойлари
|
55.10
|
Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш жойлари
|
Мазкур синф одатда суткалик ёки ҳафталик асосда меҳмонлар ва ташрифчиларнинг қисқа яшаш даврида турар жой билан таъминлашни ўз ичига олади. Бунга меҳмонлар учун хоналар ёки люкс номерларда шинам турар жой бериш киради. Хизматлар ўз ичига кундалик йиғиштириш ва чойшаб ва ёстиқ жилдларни алмаштиришни олади. Шунингдек овқат ва ичимликлар бериш, парковка, кирхоналар хизмати, бассейн ва тренажер заллари, дам олиш ва кўнгил очиш жойлари, шунингдек конференц-заллар ва мажлис ўтказиш учун жойлар каби кўпгина қўшимча хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- меҳмонхоналар
- санаторийлар
- люкс даражасидаги меҳмонхоналар
- мотеллар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- одатда ойлик ёки йиллик муддатга фойдаланиш учун уйлар, шинам ёки шинам бўлмаган квартира ёки апартаментларни бериш, 68 бўлимга қаранг
55.10.0
|
Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш жойлари
|
55.2
|
Дам олиш кунларида ва бошқа қисқа яшаш муддатларида турар жой билан таъминлаш
|
55.20
|
Дам олиш кунларида ва бошқа қисқа яшаш муддатларида турар жой билан таъминлаш
|
Бу синф одатда суткалик ёки ҳафталик асосда, яшаш/овқатланиш ва ухлаш учун мўлжалланган тўлиқ жиҳозланган хоналардан ташкил топган, ошхона анжомлари ёки тўлиқ жиҳозланган ошхоналарни қўшган ҳолда, алоҳида хоналарда асосан меҳмонлар ва ташрифчиларнинг қисқа яшаш даврида турар жой билан таъминлашни ўз ичига олади. Бу апартамент кўринишидаги квартира ёки алоҳида турган кўп қаватли бинолардаги ёки блоклардаги квартира, ёки бир қаватли бунгало, шале, коттедж ва кичик уйчалар бўлиши мумкин. Шунингдек агар кўзда тутилган бўлса, қўшимча хизматларнинг баъзи турлари кўрсатилиши мумкин.
Бу синф қуйидагилар томонидан бериладиган турар жойни ўз ичига олади:
- болалар учун ёки бошқа дам олиш уйлари
- келувчилар учун квартира ва бунгалолар
- йиғиштириш ёки таом тайёрлаш хизматлари кўрсатилмайдиган коттедж ва уйчалар
- турбаза (хостел), тоғдаги оромгоҳ ва кемпинглар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- йиғиштириш, чойшаб ва ёстиқ жилдларни алмаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан таъминланган қисқа муддатли турар жой бериш, 55.10га қаранг
- одатда ойлик ёки йиллик муддатга фойдаланиш учун уйлар, шинам ёки шинам бўлмаган квартира ёки апартаментларни бериш, 68 бўлимга қаранг
55.20.0
|
Дам олиш кунларида ва бошқа қисқа яшаш муддатларида турар жой билан таъминлаш
|
55.3
|
Туристик оромгоҳлар, дам олиш ва кўнгилочар парклар ва шаҳарчалар
|
55.30
|
Туристик оромгоҳлар, дам олиш ва кўнгилочар парклар ва шаҳарчалар
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- туристик оромгоҳлар, трейлер парклари, кўнгилочар шаҳарчалар, шунингдек овчилик ёки балиқ овлаш ерларида ташрифчилар ва меҳмонларни қисқа муддатга жойлаштириш учун жой тақдим этиш
- автомобилда дам олиш учун жой ва жиҳозлар тақдим этиш
Бу синф шунингдек қуйидаги турлардаги турар жойни ўз ичига олади:
- чодирлар ва/ёки қопкўрпаларни жойлаштириш учун мўлжалланган пана жойлар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- турбазалар, тоғдаги оромгоҳлар ва кемпинглар, 55.20га қаранг
55.30.0
|
Туристик оромгоҳлар, дам олиш ва кўнгилочар парклар ва шаҳарчалар
|
55.9
|
Яшаш учун бошқа жойлар хизматлари
|
55.90
|
Яшаш учун бошқа жойлар хизматлари
|
Бу синф бир кишилик ёки умумий хоналарда ёки талабалар, кўчиб юрувчи (мавсумий) ишчилар ва бошқа шахслар учун ётоқхоналарда вақтинча ёки узоқ муддатга турар жой беришни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- талабалар ётоқхоналари
- мактаб ётоқхоналари
- ишчилар шаҳарчалари
- пансионлар
- ухлаб кетиладиган темир йўл вагонлари
55.90.0
|
Яшаш учун бошқа жойлар хизматлари
|
56
|
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни етказиш бўйича хизматлар
|
Мазкур бўлим доимий ёки вақтинча ишловчи, ўтириш учун жой берувчи ёки бермайдиган анъанавий ресторанларда, ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш ёки тез хизмат кўрсатиш ресторанларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни, жумладан дарҳол истеъмол қилишга яроқли озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни бериш бўйича хизматларни ўз ичига олади. Муассасалар эмас, балки дарҳол истеъмол қилишга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзи таклиф қилинаётгани белгиловчи омил ҳисобланади.
Мазкур бўлим дарҳол истеъмол қилишга тайёр бўлмаган овқатларни, дарҳол истеъмол қилишга мўлжалланмаган овқатларни ва овқат ҳисобланмайдиган тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олмайди (10 бўлим “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш” ва 11 бўлим “Ичимликлар ишлаб чиқариш”га қаранг). Шунингдек мазкур корхонада тайёрланмаган ва тайёр овқат ҳисобланмайдиган ёки дарҳол истеъмол қилишга мўлжалланмаган овқатларни сотиш ҳам бу бўлимга кирмайди (G секцияси “Улгуржи ва чакана савдо” га қаранг).
56.1
|
Ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича хизматлар
|
56.10
|
Ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича хизматлар
|
Мазкур синф махсус умумий овқатланиш жойларида ёки ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш ресторанларида берилишидан, овқатни бино ичида ейиш, ўзи билан олиб кетиш ёки уйга етказиб беришга буюртма берилишидан қатъи назар истеъмолчиларга овқат етказиб бериш бўйича хизматларни ўз ичига олади. Моторли автомобилларда ёки моторсиз вагончаларда дарҳол истеъмол қилиш учун овқатларни тайёрлаш ва бериш ҳам шу синфга киради.
Бу синф қуйидагилар фаолиятини ўз ичига олади:
- ресторанлар
- кафелар
- тез хизмат кўрсатувчи ресторанлар
- олиб кетиш учун овқатлар бериладиган жойлар
- музқаймоқ сотиш учун вагончалар
- овқат сотиш учун кўчма вагончалар
- савдо палаткаларида овқат тайёрлаш бўйича фаолият
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- алоҳида объектларни жалб қилган ҳолда етказиб бериш билан боғлиқ ресторан ва барлар фаолияти
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- савдо автоматлари орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси, 47.99га қаранг
- муассасаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича концессиялар фаолияти, 56.29га қаранг
56.10.0
|
Ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича хизматлар
|
56.2
|
Буюртма бўйича овқат етказиб бериш ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича бошқа хизматлар
|
Мазкур гуруҳ алоҳида тадбирлар муносабати билан ёки маълум вақт мобайнида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан боғлиқ фаолиятни, шунингдек спорт ва бошқа муассасаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича фаолиятни ҳам ўз ичига олади.
56.21
|
Буюртма бўйича овқат етказиб бериш
|
Бу синф алоҳида ҳоллар муносабати билан истеъмолчи белгилаган жойга шартнома асосида озиқ-овқатни етказиб бериш бўйича хизматларни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тез бузиладиган тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини қайта сотиш учун ишлаб чиқариш, 10.89га қаранг
- тез бузиладиган маҳсулотларнинг чакана савдоси, 47 бўлимга қаранг
56.21.0
|
Буюртма бўйича овқат етказиб бериш
|
56.29
|
Овқатланишни ташкил қилишнинг бошқа турлари
|
Мазкур синф саноат миқёсида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни, яъни маълум вақт мобайнида истеъмолчига шартнома асосида озиқ-овқат етказиб бериш бўйича хизматларни ўз ичига олади. Шунингдек спорт ва бошқа муассасаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича фаолиятни ҳам ўз ичига олади. Овқат асосан бош бўлинмада тайёрланади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- тайёр овқат етказиб берувчи контракт фирмалари фаолияти (масалан, транспорт компаниялари учун)
- спорт ва бошқа муассасаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича фаолият
- ошхона ва кафетерийларнинг шартнома асосидаги фаолияти (масалан, заводлар, офислар, касалхона ва мактаблар учун)
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тез бузиладиган тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини қайта сотиш учун ишлаб чиқариш, 10.89га қаранг
- тез бузиладиган маҳсулотларнинг чакана савдоси, 47 бўлимга қаранг
56.29.0
|
Овқатланишни ташкил қилишнинг бошқа турлари
|
56.3
|
Ичимлик етказиш
|
56.30
|
Ичимлик етказиш
|
Бу синф биноларда дарҳол истеъмол қилинадиган ичимликларни тайёрлаш ва беришни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагилар фаолиятини ўз ичига олади:
- барлар
- таверналар
- емакхоналар
- дискотекалар (ичимликлар истеъмоли устун бўлган)
- пивохоналар
- кафелар
- мева шарбати сотиладиган дўкончалар
- ичимлик сотувчи кўчма киоскалар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- упаковка қилинган/қилинмаган ичимликларни қайта сотиш, 47га қаранг
- савдо автоматлари орқали ичимликларни чакана сотиш, 47.99га қаранг
- ичимлик берилмайдиган дискотека ва рақс майдончаларининг фаолияти, 93.29га қаранг
56.30.0
|
Ичимлик етказиш
|
J
|
АХБОРОТ ВА АЛОҚА
|
Мазкур секция маданият соҳасидаги ахборот ва маҳсулотларни олиш, тарқатиш, алоқа воситалари, ахборот технологиялари каби маҳсулотларни узатиш ва тарқатиш, маълумотларга ишлов бериш ва ахборот хизматларининг бошыа фаолиятини op ичига олади.
Мазкур секциянинг асосий компонентлари нашриётчилик фаолияти (58 бўлим), дастурий таъминот чиқаришни қўшган ҳолда, кино- ва овоз ёзиш компаниялари (59 бўлим), радио- ва телекомпаниялар (60 бўлим), телекоммуникация хизматлари (61 бўлим), ахборот технологиялари билан боғлиқ фаолият (62 бўлим) ва ахборот хизматларининг бошқа хизматлари ҳисобланади.
Нашриётчилик фаолияти маҳсулотга муаллифлик хуқуқини сотиб олиш ва уларни тиклаш ва турли шаклларда тарқатиш йўли билан босиб чиқаришни ўз ичига олади. Бу секцияга шунингдек нашриётчилик фаолиятининг барча шакллари киради (босма, электрон ёки аудио шаклда, Интернет орқали, CD-ROM билан ишлаш бўйича справочниклар каби мультимедия маҳсулотлари шаклида).
Телевизион дастурларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ фаолиятни мазкур жараённинг барча босқичларини акс эттирувчи 59, 60 ва 61 бўлимлар қамраб олган. Кинофильмлар, телесериалларни ишлаб чиқариш 59 бўлимда кўрсатилган фаолият доирасида амалга оширилади, радио-, тедевизион дастурларни ишлаб чиқариш ва янгиликларни тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилиш эса 60 бўлимга киритилган. 60 бўлим шунингдек ишлаб чиқарувчи томонидан радиоэшиттириш, дастурларни намойиш қилишни ўз ичига олади. Учинчи томонларнинг ТВ-дастурларнинг тўлиқ сериясини тарқатиши 61 бўлимга киритилган. 61 бўлимда кўрсатилган бундай тарқатиш тўғридан-тўғри намойиш қилиш, йўлдош ёки кабел тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
Мазкур бўлим китоблар, рисолалар, буклетлар, луғатлар, қомуслар, атласлар, хариталар ва диаграммаларни нашр қилиш, газета, журнал ва даврий нашрларни, обуначилар рўйхатини ва бошқа босма нашрларни босиб чиқариш, шунингдек дастурий таъминот чиқаришни ўз ичига олади.
Нашриётчилик фаолияти маҳсулотга муаллифлик хуқуқини сотиб олиш ва уларни тиклаш ва турли шаклларда тарқатиш йўли билан босиб чиқаришни ўз ичига олади. Бу бўлимга шунингдек нашриётчилик фаолиятининг, кинофильмларни намойиш қилишдан ташқари, барча шакллари (босма, электрон ёки аудио шаклда, Интернет орқали, CD-ROM билан ишлаш бўйича справочниклар каби мультимедия маҳсулотлари шаклида) киради.
Мазкур бўлимга кинофильмлар, видеотасмалар ва DVD-дискларидаги ёки бошқа тарқатувчилардаги фильмларни намойиш қилиш ва ёзувлар ёки аудиоматериаллардан бош нусхалар ишлаб чиқариш кирмайди (59 бўлим). Шунингдек бу бўлимга ахборот тарқатувчиларни босиб чиқариш (18.11, 18.12га қаранг) ва кўплаб нусха кўчириш (18.20га қаранг) кирмайди.
Мазкур гуруҳ китоб, газета, журнал ва бошқа даврий нашрлар, справочниклар, қўлланмалар, обуначилар рўйхатини нашр қилиш билан боғлиқ фаолиятни, шунингдек фотосуратларни, гравюраларни, откриткаларни, режа-жадвалларни, бланкларни, плакатларни ва санъат асарлари репродукцияларини босиб чиқариш ишларини ўз ичига олади. Бу асарлар одатда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган интеллектуал ижод ҳисобланади.
58.11
|
Китоблар нашр қилиш
|
Бу синф босма ва электрон кўринишда (CD дисклари, электрон тарқатувчилар ва ҳ.к.), аудиоформатда ёки Интернетда китобларни нашр қилиш билан боғлиқ фаолиятни ўз ичига олади.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- китоблар, рисолалар, буклетлар ва шу каби босма маҳсулотларни нашр қилиш, луғатлар ва қомусларни нашр қилишни қўшган ҳолда
- атлас, харита ва диаграммаларни нашр қилиш
- аудио-китобларни нашр қилиш
- қомусларни CD-ROMда нашр қилиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- глобусларни тайёрлаш, 32.99га қаранг
- реклама маҳсулотини нашр қилиш, 58.19га қаранг
- мусиқа китобларини нашр қилиш, 59.20га қаранг
- мустақил муаллифлар фаолияти, 90.03га қаранг
58.11.0
|
Китоблар нашр қилиш
|
58.12
|
Маълумотнома ва рўйхатлар нашр қилиш
|
Бу синф шаклан ҳимояланган, мазмунан ҳимояланмаган рўйхатларни (маълумотлар базасини) нашр қилишни ўз ичига олади. Бундай рўйҳатлар ҳам босма, ҳам электрон кўринишда нашр қилиниши мумкин.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- обуначилар рўйҳатини нашр қилиш
- телефон справочникларини нашр қилиш
- прецедент ҳуқуқ бўйича тўпламлар ёки фармацевтика тўпламлари каби бошқа қўлланма ва тўпламларни нашр қилиш
58.12.0
|
Маълумотнома ва рўйхатлар нашр қилиш
|
58.13
|
Газеталар нашр қилиш
|
Бу синф ҳафтада камида тўрт марта чиқариладиган газеталар, жумладан реклама газеталарини нашр қилишни ўз ичига олади. Нашр ҳам босма, ҳам электрон кўринишда бажарилиши мумкин, Интернетда нашр қилишни қўшган ҳолда.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- янгиликлар агентликлари фаолияти, 63.91га қаранг
58.13.0
|
Газеталар нашр қилиш
|
58.14
|
Журналлар ва даврий нашрлар нашр қилиш
|
Бу синф ҳафтада тўрт мартадан кам чиқадиган вақтли матбуот ва бошқа журналларни нашр қилишни ўз ичига олади. Нашр ҳам босма, ҳам электрон кўринишда бажарилиши мумкин, Интернетда нашр қилишни қўшган ҳолда. Радио ва телекўрсатувлар дастурини нашр қилиш ҳам шу синфга киради.
58.14.0
|
Журналлар ва даврий нашрлар нашр қилиш
|
58.19
|
Нашриётчилик фаолиятининг бошқа турлари
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- нашр қилиш (жумладан электрон кўринишда):
• каталоглар
• фотосуратлар, гравировкалар, почта откриткаси
• табрик откриткалари
• бланклар
• плакатлар, санъат асрлари репродукциялари
• реклама маҳсулоти
• бошқа нашр қилинган маҳсулот
- статистик ва бошқа маълумотларни электрон нашр қилиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- реклама газеталарини нашр қилиш, 58.13га қаранг
- дастурий таъминотни электрон режимда тақдим этиш (иловаларни жойлаштириш ва бу соҳада хизмат кўрсатиш), 63.11га қаранг
58.19.0
|
Нашриётчилик фаолиятининг бошқа турлари
|
58.2
|
Дастурий таъминот нашр қилиш
|
58.21
|
Компьютер ўйинлари нашр қилиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- барча платформалар учун компьютер ўйинлари чиқариш
58.21.0
|
Компьютер ўйинлари нашр қилиш
|
58.29
|
Бошқа дастурий таъминотлар нашр қилиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- тайёр дастурий таъминотни нашр қилиш, жумладан тизимсиз дастурий таъминотни маълум бозор учун ўз ҳисобидан таржима қилиш ёки мослаштириш:
• операцион тизимлар
• бизнес ва бошқа иловалар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- дастурий таъминотдан нусха кўчириш, 18.20га қаранг
- буюртма бўйича тайёрланмаган дастурий таъминотнинг чакана савдоси, 47.41га қаранг
- нашр қилиш билан боғлиқ бўлмаган дастурий таъминотни ишлаб чиқариш, жумладан тизимсиз дастурий таъминотни маълум бозор учун комиссион тўловлар ёки шартнома асосида таржима қилиш ёки мослаштириш, 62.01га қаранг
- дастурий таъминотни электрон режимда тақдим этиш (иловаларни жойлаштириш ва бу соҳада хизмат кўрсатиш), 63.11га қаранг
58.29.0
|
Бошқа дастурий таъминотлар нашр қилиш
|
59
|
Кино-, видеофильмлар, телевизион дастурлар, фонограммалар ва мусиқали ёзувларни ишлаб чиқариш
|
Достарыңызбен бөлісу: |