Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет53/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маъмурий, фуқаролик ва жиноий судлар, ҳарбий трибуналлар ва суд тизимини бошқариш ва фаолиятини таъминлаш, шу жумладан ҳукумат томонидан пул маблағлари ёки хизматлари билан таъминланган ҳолда ҳукумат ёки бошқа шахслар номидан юридик вакиллик қилиш ва маслаҳат бериш

- суд қарорларини чиқариш ва қонунни шарҳлаш

- фуқаролик ишларини арбитраж кўриб чиқиш

- қамоқхона ва аҳлоқ тузатиш муассасаларини бошқариш

- ҳукумат ташкилотлари ёки хусусий ташкилотлар шартнома асосида ёки хақ эвазига амалга оширишидан қатъи назар аҳлоқни тузатиш чоралари соҳасида хизмат кўрсатиш.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- маслаҳат бериш хизматлари ва фуқаролик, жиноий ва бошқа ишларда вакиллик қилиш, 69.10га қаранг

- қамоқхона мактаблари фаолияти, 85 бўлимга қаранг

- қамоқхона госпиталлари фаолияти, 86.10га қаранг.


84.23.0

Адлия ва суд соҳасидаги фаолият

84.24

Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- давлат ҳокимияти органлари томонидан молиялаштирилувчи мунтазам ва ёрдамчи милиция кучларини, шунингдек портлардаги, чегарадаги милиция кучлари, қирғоқ соқчилари ва бошқа махсус милиция кучларини, кўча харакатини бошқариш, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш, милиция лабораториялари фаолияти ва ҳибсларни рўйхатга олишни қўшган ҳолда, бошқариш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш

- тинчлик даврида фавқулодда ҳодисалар чоғида аҳолини энг зарур товарлар билан таъминлаш

- балиқларни ҳимоя қилиш ва балиқларни назорат қилиш инспекциялари фаолияти.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- суд лабораториялари фаолияти, 71.20га қаранг

- қуролли кучлар билан боғлиқ масалаларни бошвариш ва тартибга солиш, 84.22га қаранг.


84.24.0

Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолият

84.25

Фавқулоддаги вазиятларда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёнғинлар билан курашиш ва ёнғинга қарши ҳимоя:

• давлат томонидан молиялаштириладиган, ёнғинларнинг олдини олиш, ўт ўчириш, одамлар ва хайвонларни қутқариш, табиий офат, сув тошқинлари, йўл-транспорт ҳодисалари чоғида ёрдам кўрсатишни таъминловчи мунтазам ва ёрдамчи ўт ўчирувчи бригадаларни бошқариш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича фаолият

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- денгиз ўт ўчирувчи кемалари томонидан хизмат кўрсатиш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш соҳасида хизмат кўрсатиш, 02.40га қаранг

- ўт ўчириш ва аланга олган нефт ва газни ўчириш, 09.10га қаранг

- аэропортларда ўт ўчириш ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ихтисослашмаган бўлинмалар хизматлари, 52.23га қаранг.


84.25.0

Фавқулоддаги вазиятларда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолият

84.3

Мажбурий ижтимоий таъминот соҳасидаги фаолият

84.30

Мажбурий ижтимоий таъминот соҳасидаги фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳукумат тақдим этадиган ижтимоий таъминот дастурларини молиялаштириш ва бошқариш

• касалликлардан, ишдаги бахтсиз ходисалардан ва ишсизликдан суғурта қилиш

• нафақалар (қарилик бўйича ва истеъфога чиқиш ҳолларида)

• бола парваришлаш бўйича таътиллар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, бевалик сабабли даромадини йўқотиш ёки штатларни қисқартириш ҳолларидаги компенсация дастурлари.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- мажбурий бўлмаган ижтимоий суғурталаш, 65.30га қаранг

- ижтимоий таъминот бўйича хизматлар ва бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 88.10, 88.99га қаранг.


84.30.0

Мажбурий ижтимоий таъминот соҳасидаги фаолият

P

ТАЪЛИМ

Мазкур секция кундузги ёки сиртқи шаклда, шунингдек радио ва телевидение, Интернет тармоғи ва почта ёзишмалари орқали давлат томонидан бериладиган ёки хусусий турли даражадаги таълимни ва турли касбларга ўргатишни ўз ичига олади.

Бу ерга турли даражадаги мунтазам мактаб тизими доирасида турли муассасалар берадиган таълим, шунингдек катталар учун таълим ва саводсизликни тугатиш дастурлари ҳам киради. Шунингдек тегишли даражадаги ҳарбий мактаб ва академиялар, қамоқхона мактаблари ва ҳ.к.лар киради. Секцияга ҳам давлат таълими, ҳам хусусий таълим киритилган.

Бошланғич таълимнинг хар бир босқичи жисмоний ва руҳий камчиликлари бўлган ўқувчиларни махсус ўқитишни ўз ичига олади.

Бу секцияларга тушунтиришларда келтирилган таълимнинг даражалари ва босқичлари бўйича таянишлар Халқаро таълим классификацияси 1997га асосланади. Халқаро таълим стандартларининг “0” босқичи бўйича ўқитадиган таълим муассасалари фаолияти 85.10 синфида, “1” босқичи - 85.20 синфда, “2-3” босқичлари - 85.3 гуруҳда, “4” босқичи - 85.41 синфда, “5-6” босқичлари - 85.42 синфда таснифланади.

Мазкур секция шунингдек ўз ичига асосан спорт ва кўнгилочар тадбирларни, масалан теннис ёки гольф ўйнашни ва ёрдамчи таълим тадбирларини ташкил қилишга йўналтирилган таълимни олади.

Бу секция қуйидагиларни ўз ичига олади:

- транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш мактаблари каби ўқитишнинг бошқа турлари

- мазкур секция гуруҳларида кўрсатилган таълим турларига ўхшаш хизматлар кўрсатадиган катталар учун таълим.


85

Таълим

85.1

Мактабгача таълим

85.10

Мактабгача таълим

Бу синф болаларни тарбиялаш ва ўқитишни таъминловчи турли йўналишдаги мактабгача таълимнинг умумтаълим дастурларини амалга оширувчи мактабгача таълим муассасалари тармоғи фаолиятини ўз ичига олади (болалар боғчалари, тайёрлов синфлари ва ҳ.к). Мактабгача таълим асосан энг кичик болаларни мактаб муҳити билан таништириш, яъни уй ва мактаб шароити ўртасида кўприк бўлиши учун яратилган қўлланмаларнинг бошланғич босқичи сифатида таърифланади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- болаларга кундузи қараб туриш бўйича фаолият, 88.91га қаранг.


85.10.0

Мактабгача таълим

85.2

Бошланғич таълим

85.20

Бошланғич таълим

Бу синф бошланғич таълимни ўз ичига олади: тарих, география, табиий ва ижтимоий фанлар, санъат ва мусиқа каби предметларни тушуниш билан бир қаторда ўқиш, ёзиш ва арифметика негизлари бўйича тайёрлаш, ўқув фаолиятининг асосий малака ва кўникмалари, назарий фикрлаш элементлари, ўқув харакатларини назорат қилишнинг оддий усуллари, ўзини тутиш ва сўзлашиш маданияти, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш.

Бундай таълим одатда болаларга берилади, лекин элементар мактаб учун ёши жуда катта ҳисобланувчиларга мўлжалланган, мазмунан бошланғич таълим дастурларига ўхшаш, мактаб тизими доирасида ёки бу доирадан ташқаридаги саводхонлик дастурлари ҳам киритилган (масалан, катталар учун саводхонлик дастурлари).

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- 85.5 гуруҳда кўрсатилган катталар учун таълим

- болаларга кундузи қараб туриш бўйича фаолият, ўқувчиларга кундузи қараб туришни қўшган ҳолда, 88.91га қаранг.


85.20.0

Бошланғич таълим

85.3

Ўрта таълим

Мазкур гуруҳ умумий ўрта таълим, техник ва профессионал таълим беришни ўз ичига олади.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- 85.5 гуруҳда кўрсатилган катталар учун таълим.


85.31

Умумий ўрта таълим

Бу синф инсоннинг бутун умри давомида ўқиши ва ривожланиши учун пойдевор бўладиган ва келгусида ўқишни давом эттириш имконини берадиган таълим беришни ўз ичига олади. Бундай муассасалар кўпроқ предметга йўналтирилган дастурларни тақдим этади ва кўп ҳолларда бир неча ўқитувчилар ўз махсус предметлари бўйича машғулот ўтказадилар.

Предметга ихтисослашиш бу босқичда ўқиш давомида орттириладиган тажрибага таъсир кўрсата бошлайди, хатто умумий дастурга амал қилувчилар учун ҳам. Бундай дастурлар ўқувчиларни ёки техник таълим олишга ёки маълум бир ихтисосни танлаш заруратисиз олий таълим муассасасига киришига тайёрлашга мўлжалланган.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- мажбурий мактаб таълими даврига мос келувчи бошланғич умумий ўрта таълим

- асосан олий таълим муассасаларига киришга тайёрловчи умумий ўрта таълимнинг юқори босқичи.




85.31.0

Умумий ўрта таълим

85.32

Техник ва профессионал ўрта таълим

Бу синф асосан ҳозирги вақтдаги ёки келажакдаги касбий фаолиятга мос келувчи назария асослари ва амалий малака предметларига ихтисослашиш ва ўқитишни ўз ичига олади. Дастурнинг мақсади турлича бўлиши мумкин: ўқувчини касбий фаолиятнинг кенг спектрига ёки конкрет танланган касбга тайёрлаш.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- 85.4 гуруҳда кўрсатиб ўтилган олий таълимдан пастроқ босқичдаги техник ва касбий таълим

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- туристик гидлар, экскурсия раҳбарларини тайёрлаш

- ошпазлар, меҳмонхона ва ресторан менеджерларини ўқитиш

- косметолог ва сартарошлар мактаблари

- компьютерларни таъмирлашни ўргатиш

- профессионал хайдовчилар учун хайдовчилик курслари (юк машиналари, автобуслар, такси, профессионал учувчилар учун курслар).



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- олий техник ва касбий таълим, 85.4га қаранг

- хобби, дам олиш ва ўзини ривожлантириш мақсадида бериладиган санъат таълими, 85.52га қаранг

- хайдовчиларни профессионал ўқитишга мўлжалланмаган автомобил хайдовчилари мактаблари, 85.53га қаранг

- иш жойи билан таъминламайдиган ижтимоий ишнинг бир қисми сифатида ишхонада ўқитиш, 88.10, 88.99га қаранг.


85.32.0

Техник ва профессионал ўрта таълим

85.4

Олий таълим

Бу гуруҳ бакалавр ва магистр даражасини олишга олиб келувчи ўртадан юқори маълумотни ўз ичига олади. Кириш учун ўрта маълумот тўғрисидаги гувоҳнома талаб қилинади. Бу босқичда бир қисми назарий билимлар олишга, бошқа қисми амалий билимлар олишга қаратилган турли тематик дастурлар таклиф этилади.

Шунингдек илмий даража берувчи олий маълумотдан кейинги таълим киради.

Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- 85.5 гуруҳда кўрсатилган катталар учун таълим.


85.41

Ўрта таълимдан кейинги таълим

Бу синф университет дипломи ёки шунга тенг дипломни олишга олиб келмайдиган ўртадан юқори маълумотни ўз ичига олади.




85.41.0

Ўрта таълимдан кейинги таълим

85.42

Олий таълим

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- олий таълимнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- олий маълумот берувчи санъат мактаблари ишларини ташкил қилиш.


85.42.0

Олий таълим

85.5

Таълимнинг бошқа турлари

Мазкур гуруҳ ҳаёт давомида қўшимча билим ва малака олиш учун, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш, янги касбни эгаллаш ёки ўзини ривожлантириш мақсадида таълим олишни давом эттиришни ўз ичига олади.

85.1-85.4 гуруҳларда акс эттирилган таълим фаолияти, яъни мактабгача таълим, бошланғич таълим, ўрта ёки олий таълим бу гуруҳга кирмайди. Гуруҳларга ёки якка тартибда атлетикани ўргатувчи, чет тиллар, санъат, драма, мусиқага ўргатувчи ёки махсус таълим берувчи оромгоҳлар ва мактаблар киради, 85.1-85.4 гуруҳларда кўрсатилган таълим турларидан ташқари.

Бу гуруҳ шунингдек жисмоний тарбия соҳасидаги таълимни ва бошқа таълим фаолиятини, шу жумладан бошқа гуруҳларга киритилмаган махсус таълимни ўз ичига олади.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- 85.1-85.4 гуруҳларда таснифланмаган таълим.




85.51

Спорт таълими, жумладан кўнгил очиш мақсадидаги таълим

Бу синф оромгоҳлар ва мактабларда гуруҳларда ёки якка тартибда спорт турлари фаолиятига ўргатишни ўз ичига олади. Суткалик ва кундузги спорт оромгоҳлари ҳам мазкур синфга киради. Академик мактаблар, коллежлар ва университетлар бу синфга кирмайди. Таълим мижоз ёки компаниянинг ўқув хоналарида, таълим муассасаларида ёки бошқа жойларда амалга оширилиши мумкин. Мазкур синфга киритилган таълим расмий равишда ташкил этилади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- спорт таълими (бейсбол, баскетбол, крикет, футбол ва ҳ.к.лар)

- оромгоҳлардаги спорт таълими

- гимнастикани ўргатиш

- академия ва мактабларда отда юришни ўргатиш

- сузишни ўргатиш

- профессионал спорт инструкторлари, ўқитувчилари, тренерлари хизматлари

- жанговор якка курашларни ўргатиш

- карта ўйинларини ўргатиш (масалан, бриджни)

- йогани ўргатиш.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- маданий таълим, 85.52га қаранг

- спорт мактаблари ёки турар жой билан таъминловчи мактаб-интернатларда умумтаълим предметларини ўқитиш, 82.2, 85.3га қаранг.


85.51.0

Спорт таълими, жумладан кўнгил очиш мақсадидаги таълим

85.52

Маданият соҳасидаги таълим

Бу синф санъатга, драма ва мусиқага ўқитишни ўз ичига олади. Бундай турдаги таълим берувчи муассасалар “мактаблар”, “студиялар”, “синфлар” деб аталишлари мумкин. Улар асосан хобби, дам олиш ва ўзини ривожлантириш учун таълимни амалга оширадилар, лекин бу таълим касбий диплом, бакалавр ёки магистр унвонини беришга олиб келмайди.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- пианиночи-инструкторлар хизматлари ва бошқа мусиқавий таълим

- санъат таълими

- рақс ўргатиш ва рақс студиялари

- драма мактаблари (академияларидан ташқари)

- тасвирий санъат мактаблари (академияларидан ташқари)

- театр санъати мактаблари (академияларидан ташқари)

- фотосуратчилик мактаблари (тижоратлардан ташқари).



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- чет тилларга ўқитиш, 85.59га қаранг.


85.52.0

Маданият соҳасидаги таълим

85.53

Транспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш мактаблари фаолияти

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- учиш аппаратини бошқариш, елканли қайиқда сузиш, тижорат сертификатлари ва рухсатномалар бермайдиган кемачилик мактаблари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- хайдовчиларни профессионал ўқитишга мўлжалланган хайдовчилик мактаблари, 85.32га қаранг.


85.53.0

Транспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш мактаблари фаолияти

85.59

Бошқа тоифаларга киритилмаган таълимнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- босқичларга бўлинмаган таълим

- университетлардаги кураторлик

- репетиторлик бўйича марказларда ўқитиш

- касбий имтиҳонларга тайёрлаш бўйича курсларда ўқитиш

- чет тиллар курсларида ўқитиш

- компьютер саводхонлигига ўқитиш

- диний ўқитиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- сувдаги қутқарувчиларни ўқитиш

- қийин шароитлардан чиқиш бўйича машғулотлар

- нотиқлик санъатига ўқитиш

- тез ўқишга ўргатиш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- катталар учун саводхонлик дастурлари, 85.20га қаранг

- умумий ўрта таълим,85.31га қаранг

- техник ва ўрта касбий таълим, 85.32га қаранг

- олий таълим, 85.4га қаранг.


85.59.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган таълимнинг бошқа турлари

85.6

Таълим соҳасидаги ёрдамчи фаолият

85.60

Таълим соҳасидаги ёрдамчи фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- таълим жараёни ёки тизимини қувватловчи, таълим бермайдиган хизматлар кўрсатиш:

• таълим масаласида маслаҳат бериш

• таълим йўналишини танлаш масаласида маслаҳат бериш

• тестларни баҳолаш бўйича фаолият

• тестларни ўтказиш бўйича фаолият

• ўқувчилар (студентлар) алмашиш дастурини ташкил этиш.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар, 72.20га қаранг.


85.60.0

Таълим соҳасидаги ёрдамчи фаолият




Q

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

Бу секция соғлиқни сақлаш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ўз ичига олади. У касалхона муассасаларида кўрсатиладиган хизматлар мажмуини, кенг ихтисосли ва ихтисослаштирилган касалхоналарда, санаторийларда, профилакторийларда, касалларни даволаш ва парваришлашни амалга оширувчи муассасаларда, руҳий касалликлар касалхоналарида, ақли заифлар учун касалхоналарда, соғлиқни тиклаш марказларида, моховхоналарда ва пациентларни стационар даволаш ва ташхис қўйиш учун шароити бўлган бошқа даволаш муассасалари хизматларини қамраб олади. Умумий ихтисосли врачлар (терапевтлар), мутахассис врачлар ва жарроҳлар амалга оширувчи умумий ва махсус медицина соҳасидаги, умумий ва махсус стоматология соҳасидаги маслаҳат бериш ва даволаш ҳам киритилган. Шунингдек парваришга муҳтож аҳолига касалхона муассасаларидан ташқарида ижтимоий хизмат кўрсатиш киради.




86

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолият


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет