Бу синф маслаҳат хизматлари кўрсатиш, компания ва бошқа ташкилотларга корпоратив стратегик ва операцион режалаштириш, бизнеснинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш, ўзгаришларни бошқариш, таннархни камайтириш ва бошқа молиявий масалалар; маркетинг мақсадлари ва сиёсати; ходимлар бўйича сиёсат, ўрнатилган қоидалар ва режалаштириш; компенсациялар тўлаш ва ходимларнинг нафақага чиқиш стратегияси, ишлаб чиқаришни ва назоратни режалаштириш каби бошқарув масалалари бўйича, бошқарма ва ташкилий қувватлашни ўз ичига олади.
Мазкур синф маслаҳат хизматлари, компаниялар ва жамоат ташкилотларини бошқарув ва ташкилий қувватлашни ўз ичига олиши мумкин, жумладан:
- бухгалтерия ҳисоби методикасини ва ҳисобот юритиш қоидалари ва дастурлари, бюджетни назорат қилиш ишларини лойиҳалаштириш
- компанияларга ва жамоат ташкилотларига режалаштириш, ташкилий тадбирлар, самарадорлик ва назоратни таъминлаш, бошқариш масалалари бўйича маълумотлар соҳасида маслаҳат хизматлари кўрсатиш ва қувватлаш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- бухгалтерия тизими учун компьютер дастурлари ва иловалари ишлаб чиқариш, 62.01га қаранг
- юридик хизматлар ва вакиллик, 69.10га қаранг
- бухгалтерия ҳисоби, банк операциялари ва аудиторлик хизматлари, солиқ солиш бўйича маслаҳатлар, 69.20га қаранг
- архитектура ва инженерия соҳаларида хизмат кўрсатиш, 71.11, 71.12га қаранг
- атроф муҳит, агрономия, хавфсизлик бўйича маслаҳат хизматлари ва шу каби маслаҳат хизматлари, 74.90га қаранг
- бўш иш ўринларини тўлдириш ва ходимларни қидириш бўйича маслаҳат хизматлари, 78.10га қаранг
- таълим соҳасида маслаҳат хизматлари, 85.60га қаранг
70.22.0
|
Тижорат фаолияти ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш
|
71
|
Меъморчилик, мухандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги фаолият
|
Бу бўлим меъморчилик соҳасида маслаҳат бериш, қурилиш лойиҳаларини бошқариш ва бошқа мухандислик фаолиятини, чизмалар тузиш, қурилишни кузатиш, ўлчовларни амалга ошириш, жойни суратга олиш, хариталар тузишни ўз ичига олади.
Бу бўлим шунингдек таҳлил қилиш учун кимёвий, физик ва бошқа ўлчовларни ўз ичига олади.
71.1
|
Меъморчилик, мухандислик изланишлари соҳасидаги фаолият ва бу соҳаларда техник маслаҳатлар бериш
|
71.11
|
Меъморчилик соҳасидаги фаолият
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- меъморчилик соҳасидаги маслаҳат хизматлари
• биноларни лойиҳалаштириш, жумладан ишчи чизмалар тузиш
• шаҳарларни планлаштириш, жумладан ландшафт меъморчилиги
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- компьютер технологиялари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш, 62.02, 62.09га қаранг
- интерьерни безатиш, 74.10га қаранг
71.11.0
|
Меъморчилик соҳасидаги фаолият
|
71.12
|
Мухандислик изланишлари соҳасидаги фаолият ва бу соҳаларда техник маслахатлар бериш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мухандислик дизайни (яъни машиналар, материаллар, асбоблар, тузилмалар, жараёнлар ва тизимларнинг конструкциясини ишлашда физика қонунлари ва инженерия принципларидан фойдаланиш) ва бу соҳада маслахат хизмати кўрсатиш:
• машинасозлик, саноат қурилишини лойихалаштириш
• фуқаролик қурилиши, гидротехник иншоотлар ва транспорт қурилишини ўз ичига олган лойиҳалар
• сув ресурсларини бошқариш лойиҳалари
• электроника ва электротехника, тоғ-кон инженерияси, кимёвий технологиялар, машинасозлик, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, хавфсизлик техникаси бўйича лойиҳалар
- кондициялаш, совутиш тизимлари, атроф муҳитнинг санитар ҳолати ва ифлосланишини назорат қилиш борасидаги мухандислик ишланмаларининг лойихаларини ишлаб чиқиш
- геофизик, геологик ва сейсмик тадқиқотлар
- геодезик ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар:
• ер майдонлари ва уларнинг чегараларини ўлчаш
• гидрологик қидирув ишлари
• ер ости қатламларини ўрганиш бўйича ишлар
• картографик фаолият ва фазовий ахборотлар соҳасидаги фаолият
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тоғ-кон ишларига тегишли тест бурғулаш ишлари, 09.10, 09.90га қаранг
- комплекс дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ёки нашр қилиш, 58.29, 62.01га қаранг
- компьютер технологиялари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш, 62.02, 62.09га қаранг
- техник синовлар, 71.20га қаранг
- мухандислик илмий- тадқиқот ишлари ва мухандислик ривожи, 72.19га қаранг
- саноат дизайни, 74.10га қаранг
- аэрофотосуратга олиш, 74.20га қаранг
71.12.0
|
Мухандислик изланишлари соҳасидаги фаолият ва бу соҳаларда техник маслахатлар бериш
|
71.2
|
Техник синовлар ва таҳлиллар
|
71.20
|
Техник синовлар ва таҳлиллар
|
Мазкур синф материаллар ва маҳсулотларнинг барча турларини физик, кимёвий ва бошқа таҳлил қилиш мумкин бўлган синовларини ўтказишни ўз ичига олади, жумладан:
• акустик ва вибрацион синовлар
• минераллар таркибини ва улардаги аралашмаларни синаш
• овқатланиш гигиенаси соҳасидаги синовлар, жумладан ветеринар назорати ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш устидан назорат
• материалларнинг куч, қалинлик, чидамлилик, радиоактивлик каби физик ва эксплуатацион хусусиятларини синаш
• материалларнинг хусусиятлари ва ишончлилигини синаш
• монтаж қилинган механизмларнинг эксплуатацион хусусиятларини синаш: двигателлар, автомобиллар, электрон ускуналар ва ҳ.к.
• пайванд чоклари ва бирикиш жойларини радиографик тестдан ўтказиш
• емирилишларни таҳлил қилиш
• атроф муҳит параметрларини текшириш ва ўлчаш: ҳаво ва сув ресурсларининг ифлосланиши
- махсулотларни, жумладан халқ истеъмол моллари, машина двигателлари, ҳаво-транспорт техникаси, босим остидаги контейнерлар, атом электр станцияларини, сертификациялаш
- йўл хавфсизлигини таъминлаш учун автотранспорт техникасини даврий синовдан ўтказиш
- моделлар ва макетлардан фойдаланиб синов ўтказиш (масалан: ҳаво-транспорт техникаси, сув усти техникаси, тўғонлар)
- полиция лабораториялари фаолиятини бошқариш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- хайвонлардан олинган проба намуналарини тестдан ўтказиш, 75.00га қаранг
- кўриш диагностикаси, медицина ва стоматология пробаларини синаш ва таҳлил қилиш, 86га қаранг
71.20.0
|
Техник синовлар ва таҳлиллар
|
|
|
72
|
Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар
|
Мазкур бўлим тадқиқот ва ишланмаларнинг уч турини ўз ичига олади: 1) фундаментал тадқиқотлар: аввало ҳодиса ва фактлар асосида ётган принциплар ҳақида янги билимлар олиш мақсадида амалга ошириладиган, лекин бу маълумотлардан фойдаланишни назарда тутмаган экспериментал ёки назарий ишлар, 2) амалий тадқиқотлар: аниқ амалий мақсадга эришишга қаратилган янги билимлар олиш мақсадида амалга ошириладиган бирламчи тадқиқотлар, ва 3) экспериментал тадқиқотлар: тадқиқотлар ва амалий тажриба натижасида орттирилган мавжуд билимларга асосланган, янги материаллар, маҳсулотлар ва мосламаларни ишлаб чиқариш, янги жараёнлар, тизимлар ва хизматларни жорий қилиш ва ишлаб чиқарилган ва ўрнатилганларини яхшилашга йўналтирилган системали ишлар, режалаштириш.
Тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари бу бўлимда икки тоифага бўлинади: табиий фанлар ва инженерия; ижтимоий ва гуманитар фанлар.
Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- бозорни тадқиқ қилиш, 73.20га қаранг
72.1
|
Табиий фанлар ва инженерия соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
|
Мазкур гуруҳ табиий фанлар ва инженерия соҳасидаги база тадқиқотлари, амалий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишлари тушунчаларини бирлаштиради.
72.11
|
Биотехнологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
|
Мазкур синф қуйидаги биотехнологияларда тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишларини ўз ичига олади:
- ДНК/РНК: генлар, медицина ген инженерияси, генлар намуналари, ген инженерияси, ДНК ва РНКларни дастурлаштириш, синтез қилиш, гиперболизациялаш, генларнинг ифодаланиш ихтисосини тузиш, сезишга қарши технологиясидан фойдаланиш
- оқсиллар ва бошқа молекулалар: протеин ва пептидларни дастурлаштириш, синтез қилиш, инженерияси (жумладан катта молекулалар гормонлари); катта молекуляр дори-дармонлар учун такомиллаштирилган озиқланиш усуллари; протеинларни протеомика, изоляция қилиш ва тозалаш, сигнал узатиш, хужайравий сезиш органларини идентификациялаш
- хужайра ва тўқималарни ўстириш ва инженерияси: хужайра ва тўқималарни ўстириш, тўқималар инженерияси (жумладан тўқималарни ўстириш ва ишлов бериш учун ёрдамчи воситалар ва биомедицина инженерияси), хужайралар бирикмалари, вакцина ва иммунитет кучайтирувчилари, эмбрионлар билан манипуляция ўтказиш
- жараёний биотехнологиялар техникаси: бижғитиш учун биореакторлардан фойдаланиш, биоишлов бериш, био ишқорда ювиш, материалларни толали массага айлантириш, дарахт емирувчи замбуруғлар ёрдамида оқартириш, олтингугуртни био йўқотиш, биотўғрилаш, биофильтрлаш ва фитотўғрилаш
- генлар ва РНКларни бошқариш: ген терапияси, вирусларни бошқариш
- биоинформатика: генлар, протеинларнинг изчиллиги, биологик жараёнларнинг моделлаштирувчи комплекслари, жумладан системали биология бўйича маълумотлар базасини яратиш
-нанобиотехнология: биосистемаларни ўрганиш бўйича мосламалар ва медицина препаратларидан фойдаланиш, ташхис қўйиш бўйича иловалар яратиш учун асбоблар ва нано ва микрофабрикация жараёнларини қўллайди.
72.11.0
|
Биотехнологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
|
72.19
|
Табиий фанлар ва инженерия соҳасидаги бошқа тадқиқот ва ишланмалар
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- табиий фанлар ва инженерия соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар, биотехнологик тадқиқотлар ва экспериментал ривожланишдан ташқари:
• табиий фанлар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
• инженерия ва технологиялар соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
• медицина фанлари соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
• қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
• асосан табиий фанлар ва инженерия соҳасидаги интизомлараро тадқиқотлар ва ишланмалар
72.19.0
|
Табиий фанлар ва инженерия соҳасидаги бошқа тадқиқот ва ишланмалар
|
72.2
|
Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
|
72.20
|
Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар
- гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар (иқтисод, психология, социология, ҳуқуқшунослик, лингвистика ва тилшунослик, санъатшунослик ва ҳ.к.)
- асосан ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги интизомлараро тадқиқотлар ва ишланмалар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- бозорни тадқиқ қилиш, 73.20га қаранг
72.20.0
|
Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар ва экспериментал ишланмалар
|
|
|
73
|
Реклама фаолияти ва бозор коньюнктурасини ўрганиш
|
Мазкур бўлим даврий нашр воситаларида, газеталарда, радио ва телевидениеда, ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида реклама кампанияларини яратиш ва жойлаштиришни, шунингдек намойиш юзалари ва сайтларни яратишни ўз ичига олади.
73.1
|
Реклама фаолияти
|
73.11
|
Реклама агентликлари
|
Бу синф реклама хизматларининг тўлиқ тўпламини (яъни ўз имкониятларидан ёрдамида ёки шартнома асосида), жумладан маслаҳат хизматлари, маҳсулот яратиш, реклама материаллари ишлаб чиқариш, уларни сотиб олиш бўйича хизматларни ўз ичига олади.
Мазкур синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- реклама кампанияларини ташкил қилиш ва ўтказиш:
• газеталарда, даврий нашр воситаларида, радио ва телевидениеда, Интернет ресурсларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида рекламани яратиш ва жойлаштириш
• очиқ жойларда реклама воситаларини яратиш ва жойлаштириш, масалан билбордлар, панеллар, бюллетенлар, реклама рамкалари, ойналарда, кўргазма залларида, машина ва автобусларнинг ташқи қисмида ва ҳ.к.
• аэрореклама
• реклама материаллари ёки реклама намуналарини тарқатиш ва етказиб бериш
• стендлар ва бошқа кўргазма тузилмалари ва жойларини ташкил қилиш
- мижозларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш мақсадида маркетинг кампаниялари ва бошқа реклама хизматларини ўтказиш:
• товарларни юриштириш
• сотиш жойидаги реклама
• почта ёрдамидаги реклама
• маркетинг маслаҳатлари
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- реклама маҳсулотларини нашр қилиш, 58.19га қаранг
- радио, телевидение ва филмлар учун реклама роликларини ишлаб чиқариш, 59.11га қаранг
- радио учун реклама хабарлари ишлаб чиқариш, 59.20га қаранг
- бозорни тадқиқ қилиш, 73.20га қаранг
- реклама фотосуратлари, 74.20га қаранг
- учрашув ва намойишларни ташкил қилиш, 82.30га қаранг
- почта фаолияти, 82.19га қаранг
73.11.0
|
Реклама агентликлари
|
73.12
|
Оммавий ахборот воситаларида реклама бериш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- оммавий ахборот воситаларида рекламани бериш, оммавий ахборот воситаларида рекламанинг хар хил турлари учун вақт ва жой сотиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- вақт ва жойнинг бевосита эгалари (масалан, ноширлар) томонидан реклама вақти ва жойини сотиш, тегишли фаолият турига қаранг
- жамоатчилик билан алоқа бўйича ишлар, 70.21га қаранг
73.12.0
|
Оммавий ахборот воситаларида реклама бериш
|
73.2
|
Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш
|
73.20
|
Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- бозор коньюнктурасини ва кенг тарқалган ва харидорларга яхши таниш товарлар ва хизматлар билан бир қаторда янги, харидорларга нотаниш товарлар ва хизматларни сотишнинг потенциал имкониятларини ўрганиш; янги товар ва хизматларни сотишни ташкил қилиш мақсадида, жумладан агентлар томонидан реклама қилиш йўли билан, уларга аҳолининг эҳтиёжини ва харидорлар талабини ўрганиш; бундай тадқиқотлар натижасини статистик таҳлил қилиш
- сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича аҳоли ўртасида сўров ўтказиш йўли билан жамоат фикрини ўрганиш ва сўров натижаларини статистик таҳлил қилиш
73.20.0
|
Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш
|
74
|
Бошқа профессионал, илмий ва техника фаолияти
|
Мазкур бўлим касбий, илмий ва техник хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади( юридик ва банк фаолиятидан; меъморчилик ва мухандислик ишларидан; техник синовлар ва таҳлилдан; бошқариш ва бошқарув бўйича маслаҳатлар хизматидан; тадқиқотлардан, реклама ишларидан ташқари).
74.1
|
Ихтисослашган дизайнерлик фаолияти
|
74.10
|
Ихтисослашган дизайнерлик фаолияти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- тўқимачилик маҳсулотлари, кийимлар, пойафзал, қимматбаҳо тақинчоқлар, мебелларнинг моделини тайёрлаш ва интерьерни безатиш, бошқа модали товарларнинг, шунингдек шахсий фойдаланиш учун предметлар ва маиший товарларнинг моделини тайёрлаш
- саноат дизайни – инсон фактори ва эҳтиёжи, хавфсизлиги, тақсимлаш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш жараёнида бозор муомалаларини ҳисобга олган ҳолда махсулотдан фойдаланишни, унинг баҳоси ва ташқи кўринишини оптималлаштирувчи, жумладан маҳсулотни тугалловчи материали, механизмлари, шакли, ранги ва сиртининг дизайни ва техник тавсифларни яратиш ва ишлаб чиқиш
- графика дизайнерларининг фаолияти
- интерьер дизайнерларининг иши
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- Интернет саҳифаларининг дизайни ва уларни дастурлаштириш, 62.01га қаранг
- меъморчилик дизайни, 71.11га қаранг
- муҳандислик дизайни (яъни, машиналар, материаллар, асбоблар, тузилмалар, жараёнлар ва тизимларнинг лойиҳасини ишлашда табиат қонунлари ва мухандислик принципларидан фойдаланиш), 71.12га қаранг
74.10.0
|
Ихтисослашган дизайнерлик фаолияти
|
74.2
|
Фотография соҳасидаги фаолият
|
74.20
|
Фотография соҳасидаги фаолият
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- реклама ва истеъмол учун фотоишларни ишлаб чиқариш:
• паспортлар, мактаблар, тўй маросимлари учун портрет фотосуратлар
• реклама, нашрий маҳсулотлар, мода журналлари, кўчмас мулк агентликлари учун, туризм мақсадлари учун фотосуратлар тайёрлаш
• аэрофотосуратга олиш
• воқияларни видеосуратга олиш: тўйлар, учрашувлар ва ҳ.к.
- плёнкаларга ишлов бериш:
• буюртмачининг негативидан проявка қилиш, босиб чиқариш ва катталаштириш
• фотоплёнкани проявка қилиш ва фотосуратларни босиб чиқариш бўйича лабораториялар
• бир лаҳзали фотомагазинлар (фототехника сотувчи магазинларнинг қисми бўлмаган)
• слайдларни тайёрлаш
• фотосуратларни нусхалаш ва тиклаш ёки ретушлаш
- фотожурналистлар иши
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- хужжатларни микро суратга олиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- кино ёки телеиндустрия учун киноплёнкага ишлов бериш, 59.12га қаранг
- картография фаолияти ва макон маълумотлари соҳасидаги фаолият, 71.12га қаранг
- фотоавтоматлар (ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи), фотомашиналар иши, 96.09га қаранг
74.20.0
|
Фотография соҳасидаги фаолият
|
74.3
|
Ёзма ва оғзаки таржима
|
74.30
|
Ёзма ва оғзаки таржима
|
74.30.0
|
Ёзма ва оғзаки таржима
|
74.9
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган профессионал, илмий ва техник фаолият
|
74.90
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган профессионал, илмий ва техник фаолият
|
Достарыңызбен бөлісу: |