Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет52/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57

Мазкур гуруҳ ўз ичига шартнома асосида ёки хақ эвазига бошқа субъектларга "ресепшен" (яъни учрашувлар, ташрифчилар, мижозларни қабул қилишни ташкиллаштириш), молиявий режалаштириш, тўлов счетларини юбориш, ёзув-чизувларни олиб бориш, бухгалтерия журналларини юритиш, ходимларни ва моддий воситаларни тақсимлаш (яъни кадрлар бўлими ва бошқа кадрлар хизматларининг маъмурий фаолияти), логистика каби кундалик идоравий маъмурий хизматлар кўрсатишни олади.

Мазкур гуруҳ ўз ичига шунингдек бошқа субъектларга шартнома асосида ёки доимий тўловлар асосида, одатда корхона ва ташкилотлар ўзи учун ўзи амалга оширадиган, жорий ёрдамчи ишлар ҳисобланувчи ёрдамчи тадбирларни олади.

Бу гуруҳда таснифланган бўлинмалар корхона фаолиятининг тўлиқ спектрини амалга ошириш учун хизмат кўрсатувчи ходимлар билан таъминламайди. Фаолиятнинг конкрет турини амалга оширувчи бўлинмалар ўша фаолият турига асосан таснифланади.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- бундай хизматларни кўрсатувчи ходимларни ёллаш бўйича фаолият, 78 бўлимга қаранг.


82.11

Комплекс маъмурий-бошқарув хизмати кўрсатиш

Бу синф ўз ичига шартнома асосида ёки хақ эвазига бошқа субъектларга "ресепшен" (яъни учрашувлар, ташрифчилар, мижозларни қабул қилишни ташкиллаштириш), хатларни қабул қилиш, молиявий режалаштириш, бухгалтерия журналларини юритиш, тўлов счетларини юбориш, ходимларга хизмат кўрсатиш (яъни кадрлар бўлими ва бошқа кадрлар хизматларининг маъмурий фаолияти) каби кундалик идоравий маъмурий хизматлар комплексини кўрсатишни олади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- мазкур фаолиятнинг фақат битта аниқ турини амалга ошириш, мазкур фаолият тури бўйича синфга қаранг

- ёрдамчи ходимлар билан таъминлаш, 78 га қаранг


82.11.0

Комплекс маъмурий-бошқарув хизмати кўрсатиш

82.19

Суратлардан нусха кўчириш ишлари, хужжатлар тайёрлаш ва ихтисослашган идора

хизматининг бошқа турлари

Мазкур бўлим ўз ичига нусха кўчириш, хужжатлар тайёрлаш ва махсус идоравий ёрдамчи ишларни олади. Бунда хужжатлардан нусха кўчириш оз миқдорда амалга оширилади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- хужжатларни тайёрлаш

- хужжатларни таҳрир қилиш ва текшириш

- матнни териш ва электрон ишлов бериш

- ёрдамчи котиблик хизматлари

- хужжатларни кўчириб ёзиш ва бошқа котиблик хизматлари

- хатлар ва резюме ёзиш

- почта қутиларини ижарага бериш ёки саралаш ва манзилига жўнатиш каби бошқа почта ва курьер хизматлари

- фотонусха кўчириш

- дубликатлар тайёрлаш

- ёруғ сезгир қоғозга нусха кўчириш

- бошқа хужжат-нусха кўчириш хизматлари (офсет, тез, рақамли босмалар, босишдан олдинги тайёргарлик каби босма хизматларисиз)



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- хужжатларни босиб чиқариш (офсет, тез босма ва ҳ.к.), 18.12га қаранг

- босмага тайёрлаш бўйича хизматлар, 18.13га қаранг

- почта реклама кампанияларини ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш, 73.11га қаранг

- ихтисослаштирилган стенография хизматлари,масалан судлардаги стенография, 82.99

- ижтимоий стенография хизматлари, 82.99га қаранг


82.19.0

Суратлардан нусха кўчириш ишлари, хужжатлар тайёрлаш ва ихтисослашган идора

хизматининг бошқа турлари

82.2

Ахборот-маълумотнома хизмати фаолияти

82.20

Ахборот-маълумотнома хизмати фаолияти

Бу синф қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади:

- телефон маълумотнома марказлари, операторлар қўнғироғига жавоб бериш, қўнғироқларни автоматик тақсимлаш, компьютерли телефон узеллари, жавобларнинг диалогли овозли тизимлари ёки буюртма олиш учун шунга ўхшаш тизимлар, маҳсулотлар бўйича маълумотлар билан таъминлаш, ёрдам кўрсатиш ёки истеъмолчилар шикоятига жавоб қайтариш мақсадида мижозларга хизмат кўрсатиш

- мижозларга бозордаги товарлар ва хизматларни сотиш, бозор тадқиқотларини ўтказиш ва жамоат фикрини ўрганиш ва шу каби фаолият учун чиқувчи қўнғироқлар телефон марказлари




82.20.0

Ахборот-маълумотнома хизмати фаолияти

82.3

Конференциялар ва савдо кўргазмалари ташкил қилиш

82.30

Конференциялар ва савдо кўргазмалари ташкил қилиш

Бу синф бизнес-намойишлар, йиғилишлар, конференциялар ва учрашувлар каби турли ҳодисаларни, бундай тадбирларни ўтказиш жойларида ишлаш учун ходимлар билан таъминлаган ёки таъминламаган ҳолда, ташкил қилиш, юриштириш ёки ўтказишни ўз ичига олади.




82.30.0

Конференциялар ва савдо кўргазмалари ташкил қилиш

82.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган, хўжалик фаолиятига ёрдамчи хизмат кўрсатиш

Бу гуруҳ тўловларни йиғиш бўйича агентлар фаолиятини, хусусий шахс ёки фирманинг молиявий ҳолати ёки тижорат амалиёти билан боғлиқ тўлашга қодирлигини баҳолаш ва бошқа тоифаларга киритилмаган бизнесни қувватлашга қаратилган бошқа ёрдамчи фаолиятни ўз ичига олади.




82.91

Тўловларни йиғиш бўйича агентликлар ва кредит бюролари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- мижозларнинг талаблари бўйича счетларни ёки қарз мажбуриятларини йиғиш каби тўловларни ёки пул переводларини йиғиш

- жисмоний шахслар бўйича кредит тарихи ва меҳнат дафтарлари, корхоналар бўйича кредит тарихи каби маълумотларни тўплаш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг қарзни тўлашга қодирлигини баҳолаш зарур бўлган молиявий муассасалар, чакана савдо точкалари ёки бошқа субъектларга маълумотни тақдим этиш бўйича фаолият




82.91.0

Тўловларни йиғиш бўйича агентликлар ва кредит бюролари фаолияти

82.92

Ўраб жойлаштириш фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- жараён автоматлаштирилган ёки автоматлаштирилмаганлигидан қатъи назар хақ эвазига ёки шартнома асосида жойлаштириш бўйича фаолият

• аэрозолли упаковкаларни тўлдириш

• бутилка ва банкаларни суюқ маҳсулотлар, жумладан ичимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш

• қаттиқ товарларни шаффоф упаковкага, зар қоғозга ўраш

• ҳавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда медицина препаратларини жойлаштириш

• этикеткалар ёпиштириш, тамға босиш ва устига ёзув ёзиш

• посилка ва совғаларни жойлаштириш

• гўштни қадоқлаш ва жойлаштириш

• ҳавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда медицина препаратларини қадоқлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- алкоголсиз ичимликлар ва минерал сувларни ишлаб чиқариш, 11.07га қаранг

- транспортда ташиш учун жойлаштириш ишлари, 52.29га қаранг


82.92.0

Ўраб жойлаштириш фаолияти

82.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган, хўжалик фаолиятига ёрдамчи хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- барча суд йиғилишларини стенографик ҳужжатлаштиришни ва стенографик қайд қилишни таъминлаш ва ёзилган материалларни кўчириб ёзиш:

• суд докладлари ёки стенография бўйича хизматлар

• ижтимоий стенография хизматлари

- магнитли ленталар ёки дисклардаги ёзилган овозни расшифровка қилиш

- томошалар, учрашувлар, йиғилишлар, конференцияларни телевидениедан олиб кўрсатиш билан бир вақтда кадрлар ўртасига титрларни киритиш

- манзиллар кодини киритиш бўйича хизматлар

- штрих- кодларни киритиш бўйича хизматлар

- шартнома асосида ёки хақ эвазига маблағ йиғиш бўйича ташкилотлар хизматлари

- мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тиклаш бўйича фаолият

- тўланмаган қарз эвазига маблағ ундириш бўйича хизматлар

- автомобиллар тўхташ жойларида пул йиғиш бўйича хизматлар

- мустақил аукционерлар фаолияти

- мижозларни жалб қилиш дастурларини бошқариш

- лояллик дастурларини бошқариш

- шартнома асосида ёки хақ эвазига хайдовчилик гувоҳномаларини бериш

- бошқа тоифаларга киритилмаган корхоналар учун амалга ошириладиган ёрдамчи фаолият



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- хужжатларни транскрипция қилиш хизматларини кўрсатиш, 82.19га қаранг

- фильм ёки плёнкадаги субтитр хизматлари, 59.12га қаранг


82.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган, хўжалик фаолиятига ёрдамчи хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари







O

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА МУДОФАА; МАЖБУРИЙ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

Бу секция давлат бошқаруви соҳасидаги давлат характеридаги фаолиятни ўз ичига олади. Бу секция қонунларни қабул қилишни ва қонунларнинг ва тегишли низомларнинг суд шарҳини, шунингдек уларга асосланган дастурларни бошқариш: қонун чиқариш, солиқ солиш, миллий мудофаа, жамоат тартиби ва миграция хизматлари, ташқи ишлар ва давлат дастурларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Фаолият турини мазкур секцияга киритишда ҳуқуқий ёки институционал мақом белгиловчи омил ҳисобланмайди; бу кўпроқ юқорида кўрсатилган фаолиятнинг хусусиятига боғлиқ. Таснифлагичнинг бошқа бўлимларида таснифланган фаолият турлари улар давлат бошқарув органлари томонидан амалга оширилган тақдирда ҳам мазкур секцияга киритилмайди. Масалан, мактаб таълими тизимини бошқариш мазкур секцияда таснифланади (яъни, норматив хужжатларни ишлаб чиқиш, текширишлар ўтказиш, ўқув режаларини тузиш), лекин таълимнинг ўзи кирмайди (Р секциясига қаранг), қамоқхона госпитали ёки ҳарбий госпитал “соғлиқни сақлаш” сифатида таснифланади (Q секциясига қаранг). Худди шу каби мазкур секцияга киритилган баъзи фаолият турларини ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар амалга оширишлари мумкин.

Мазкур секция шунингдек мажбурий ижтимоий таъминот соҳасидаги фаолиятни қамраб олади.




84

Давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий ижтимоий таъминот

Бу бўлим ўз ичига давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятни олади. Институционал муассаса мақоми белгиловчи ҳисобланмайди. Федералдан маҳаллийгача даражадаги ҳокимият органлари киради.

Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олади:

- мудофаа фаолияти, жамоат тартибини ҳимоялаш ва хавфсизликни таъминлаш, адлия ва суд соҳасидаги фаолият, халқаро фаолият

- умумий характердаги давлат бошқаруви (марказий, регионал ва маҳаллий ҳокимият органларининг қонун чиқариш, ижро этиш ва молиявий фаолияти), иқтисодий фаолиятни самарали юритишни бошқариш ва кўмаклашиш

-мажбурий ижтимоий таъминот.



Барча давлат маъмурий ташкилотлари фаолияти ҳам бу бўлимда таснифланавермайди. Масалан, таълим муассасаларининг фаолияти Р секциясига, харбий госпиталлар фаолияти – Q секциясига киритилган.


84.1

Умумий тусдаги давлат бошқаруви; ижтимоий-иқтисодий бошқарув

Бу гуруҳ ижтимоий ва иқтисодий хаёт соҳасидаги умумий бошқарувни (масалан: давлат бошқарувининг ҳамма босқичларида ижро, қонунчилик, суд, молиявий бошқариш) ва кузатишни ўз ичига олади.




84.11

Умумий тусдаги давлат бошқаруви

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- марказий, регионал ва маҳаллий бошқарув органларининг ижро этиш ва қонун чиқариш фаолияти

- фискал (солиқ) фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш:

• солиқ солишни амалга ошириш

• товарларга солиқ ва бож йиғиш, солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатларини текшириш

• божхонани бошқариш

- бюджетни амалга ошириш ва давлат маблағлари ва давлат қарзини бошқариш:

• пул маблағларини (солиқни) йиғиш ва уларни ишлатиш устидан назорат

- умумий (фуқаролик) тадқиқотлар ва улар билан боғлиқ воситалар соҳасидаги сиёсатни бошқариш

- давлат бошқарувининг турли босқичларида иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш хизматлари, шунингдек статистик ва социологик хизматларнинг фаолиятини ва бошқаришни таъминлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- давлат ёки давлат тузилмалари эгаллаган биноларни бошқариш, 68.2, 68.3га қаранг

- инсоннинг шахсий фаровонлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар соҳасидаги сиёсатни ва у билан боғлиқ воситаларни бошқариш, 84.12га қаранг

- иқтисодий самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган тадқиқотлар соҳасидаги сиёсатни бошқариш, 84.13га қаранг

- мудофаа ва у билан боғлиқ воситалар соҳасида тадқиқотларни бошқариш, 84.22га қаранг

- давлат архивларини бошқариш, 91.01га қаранг


84.11.1

Давлат ҳокимияти ва бошқарувининг республика идоралари фаолияти

84.11.2

Давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ҳудудий идоралари фаолияти

84.11.3

Маҳаллий бошқарув идоралари фаолияти

84.11.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган давлат хизматларини бошқариш

84.12

Медицина ва маданий хизматлар кўрсатишни таъминловчи муассасалар фаолиятини бошқариш, ижтимоий таъминотдан ташқари бошқа ижтимоий хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуйидаги соҳаларда шахсий фаровонликни оширишга қаратилган дастурларни давлат томонидан бошқариш:

• соғлиқни сақлаш

• таълим

• маданият

• спорт

• дам олиш



• атроф муҳитни ҳимоялаш

• турар жой

• ижтимоий хизматлар

- тадқиқотлар ва улар билан боғлиқ воситалар соҳасидаги сиёсатни бошқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маданий-кўнгилочар тадбирларни ташкил этишдаги ҳомийлик иштироки

- ижодий ходимлар ўртасида давлат грантларини тақсимлаш

- аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш дастурларини бошқариш

- чиқиндиларни йиғиш ва йўқотиш бўйича фаолиятни бошқариш

- атроф муҳитни ҳимоялаш бўйича дастурларни бошқариш

- турар жой билан таъминлаш бўйича дастурларни бошқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- канализация, чиқиндиларни йўқотиш ва санитария ишлови, 37, 38, 39 бўлимларга қаранг

- мажбурий ижтимоий таъминот бўйича фаолият, 84.30га қаранг

- таълим, Р секциясига қаранг

- инсон саломатлигини ҳимоялаш билан боғлиқ фаолият, 86 бўлимга қаранг

- музейлар ва бошқа маданий муассасалар фаолияти, 91 бўлимга қаранг

- давлат кутубхона ва архивлари фаолияти, 91.01га қаранг

- спорт ва дам олиш билан боғлиқ фаолият, 93 бўлимга қаранг.


84.12.0

Медицина ва маданий хизматлар кўрсатишни таъминловчи муассасалар фаолиятини бошқариш, ижтимоий таъминотдан ташқари бошқа ижтимоий хизматлар

84.13

Иқтисодий фаолиятни самарали олиб боришга кўмаклашиш ва бошқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- иқтисодиётнинг турли соҳаларида давлат бошқаруви ва тартибга солиш, субсидиялар ажратишни ҳам қўшган ҳолда:

• қишлоқ хўжалигида

• ердан фойдаланишда

• ёқилғи-энергетика ва минерал ресурслардан фойдаланишда

• инфратузилмада

• транспортда

• алоқада

• меҳмонхона бизнеси ва туризмда

• улгуржи ва чакана савдода

- иқтисодий ўсишни ошириш мақсадида тадқиқотлар ва улар билан боғлиқ воситалар соҳасидаги сиёсатни бошқариш

- ишчи кучининг бандлигига тегишли умумий масалаларни бошқариш

- регионларни ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш, масалан, ишсизлик даражасини камайтириш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тадқиқотлар ва экспериментлар ўтказиш бўйича фаолият, 72 бўлимга қаранг


84.13.0

Иқтисодий фаолиятни самарали олиб боришга кўмаклашиш ва бошқариш

84.2

Давлат томонидан умуман жамиятга хизматлар кўрсатиш

Мазкур гуруҳ ўз ичига ташқи сиёсатни юритишни, давлат мудофаасини ва жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашни олади.




84.21

Халқаро фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ташқи ишлар вазирлиги ва чет элда жойлашган ёки халқаро ташкилотлар бўлимлари ҳузуридаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарини бошқариш ва фаолиятини ташкил қилиш

- фаолият доираси миллий чегаралардан ташқарига тарқалган ахборот ва маданият хизматларини бошқариш, тартибга солиш ва кўмаклашиш

- чет мамлакатларга тўғридан-тўғри ёки халқаро ташкилотлар орқали ёрдам кўрсатиш

- хорижий мамлакатларга харбий ёрдам кўрсатиш

- ташқи савдо, халқаро молия ва хорижий техник ёрдамни бошқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- халқаро характердаги офатларга тааллуқли фаолият ёки тўқнашувларда қатнашган қочоқларга тааллуқли хизматлар,88.99га қаранг.


84.21.0

Халқаро фаолият

84.22

Мудофаа фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- миллий мудофаа, шунингдек қуруқликдаги, денгиз, ҳаво ва космик қуролли кучлари билан боғлиқ масалаларни бошқариш, назорат қилиш, кузатиш ва тартибга солиш:

• қуруқликдаги кучлар, денгиз флоти ва ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар қисмлари

• муҳандислар, транспорт қўшинлари, алоқа, разведка, моддий-техник таъминот, штабларнинг шахсий таркиби ва бошқа жанговар бўлмаган бўлинмалар

• миллий мудофаанинг заҳирадаги ва ёрдамчи кучлари

• харбий техника билан таъминлаш, харбий логистика (моддий қисмларни, муҳандислик-техника қисмларини таъминлаш ва ҳ.к.)

• харакатдаги армиядаги қуролли кучлар шахсий таркибига медицина хизмати кўрсатиш бўйича фаолият

- фуқаролар мудофаасини бошқариш, назорат қилиш ва фаолиятини таъминлаш

- фавқулоддаги вазиятларда харакат режасини ишлаб чиқишга ёрдам бериш ва фуқаролик муассасалари ва аҳолини жалб қилган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказиш

- тадқиқотлар ўтказиш ва мудофаа характеридаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мамлакат мудофаа қобилиятини оширишга қаратилган тегишли воситаларни бошқариш.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тадқиқотлар ва экспериментлар ўтказиш бўйича фаолият, 72 бўлимга қаранг

- чет мамлакатларга харбий ёрдам кўрсатиш, 84.21га қаранг

- харбий трибуналлар фаолияти, 84.23 га қаранг

- тинч даврдаги фавқулоддаги вазиятлар чоғида аҳолини зарур товарлар билан таъминлаш, 84.24 га қаранг

- харбий мактаб, колледж ва академияларнинг таълим бериш фаолияти, 85.4га қаранг

- харбий госпиталлар фаолияти, 86.10га қаранг.


84.22.0

Мудофаа фаолияти

84.23

Адлия ва суд соҳасидаги фаолият



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет