Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет55/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57

Мазкур бўлим муассасаларни бошқариш ва мижозларнинг маданий ва кўнгил очиш бўйича эҳтиёжларини қондириш учун хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади. У шунингдек омма кўриши учун мўлжалланган жонли чиқишларни, кўргазмаларни ўтказишга кўмаклашиш ва иштирок этишни, концерт ва театр залларидан, бошқа санъат объектларидан фойдаланиш ва бошқариш бўйича фаолиятни; ижодий касб намоёндалари (хайкалтарошлар, рассомлар, адабиётчилар ва ҳ.к.)нинг фаолиятини, бадиий асар яратиш ва жонли чиқишларни уюштириш учун бадиий, ижодий ва техник ходимларни етказиб беришни ўз ичига олади.



Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- турли музейларнинг, ботаника ва хайвонот боғларининг, тарихий ёдгорликларнинг, табиат қўриқхоналарининг ишлари ва улар билан боғлиқ фаолият, 91 бўлимга қаранг

- азарт ўйинлар ва пул тикиладиган жойлар, 92 бўлимга қаранг

- спорт ва дам олиш билан боғлиқ фаолият, 93 бўлимга қаранг

Маданий, кўнгил очар хизматлар ёки дам олиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи баъзи муассасалар қуйидагича таснифланади:

- бадиий фильмлар ва видеомахсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш, 59.11, 59.12, 59.13га қаранг

- фильмларни намойиш қилиш бўйича фаолият, 59.14га қаранг

- радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар, 60.1, 60.2га қаранг.


90.0

Ижод, санъат ва кўнгил очиш соҳасидаги фаолият

Бу гуруҳ ижодий, бадиий ва кўнгил очиш фаолият турларини ўз ичига олади.




90.01

Театрлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- саҳнада жонли театр томошалари, концертлар, опера ёки рақс ва бошқа томошаларни қўйиш:

• гуруҳлар, цирклар ёки труппалар, оркестрлар ва ансамбллар фаолияти

• алоҳида рассомлар ва актёрлар, раққослар, созандалар, маърузачилар, конферансье, бадиий сўз усталари ёки нотиқлар каби артистлар фаолияти.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- шахсий театр ва бадиий агентлар ва агентликлар фаолияти, 74.90га қаранг

- актёрларни танлаш бўйича фаолият, 78.10га қаранг.


90.01.0

Театрлар фаолияти

90.02

Спектакллар намойишини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- саҳна талаб қилувчи жонли театр томошалари, концертлар, опера ва рақслар ёки бошқа томошаларни техник қўллаб-қувватлаш:

• режиссёрлар, продюсерлар, саҳнани безатувчи рассомлар ва декораторлар, ёритиш мухандислари ва ҳ.к.фаолияти

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- зарур жиҳозлар ва аппаратура билан таъминланган ёки таъминланмаган театр труппалари продюсерлари ва антрепренёрлари фаолияти.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- шахсий театр ва бадиий агентлар ва агентликлар фаолияти, 74.90га қаранг

- актёрларни танлаш бўйича фаолият, 78.10га қаранг.


90.02.0

Спектакллар намойишини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

90.03

Санъат соҳасидаги фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- хайкалтарошлар, рассомлар, карикатурачилар, мультипликаторлар, ўймакорлар, офортчи рассомлар каби алоҳида рассомларнинг фаолияти

- алоҳида ёзувчиларнинг фаолияти, фантастика, техник адабиётлар каби жанрларни қўшган ҳолда

- мустақил журналистлар фаолияти

- суратлар ва ҳ.к.лар каби санъат асарларини таъмирлаш.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- асл нусха бўлмаган ҳайкаллар яратиш, 23.70га қаранг

- органлар ва бошқа тарихий мусиқа асбобларини қайта тиклаш, 33.19га қаранг

- бадиий фильмлар ва видеомахсулотлар ишлаб чиқариш, 59.11, 59.12га қаранг

- мебелларни таъмирлаш (музейлардагидан ташқари), 95.24га қаранг.


90.03.0

Санъат соҳасидаги фаолият

90.04

Театр ва концерт заллари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маданий-оммавий кўнгилочар тадбирлар ўтказиш учун концерт ва театр заллари ва санъатнинг бошқа объектларидан фойдаланиш ва бошқариш бўйича фаолият.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кинотеатрлар фаолияти, 59.14га қаранг

- билет тарқатувчи агентликлар фаолияти, 79.90га қаранг

- турли музейлар фаолияти, 91.02га қаранг.


90.04.0

Театр ва концерт заллари фаолияти

91

Кутубхоналар, архивлар, музейлар ва бошқа маданият муассасалари

Мазкур бўлим кутубхоналар ва архивлар фаолиятини, турли музейлар, ботаника ва хайвонот боғлари ишини, тарихий жойлар ва табиат қўриқхоналари ишини ўз ичига олади.

У шунингдек тарихий, маданий ва илмий хусусиятга эга объектлар, жойлар ва табиат мўжизаларини асраш ва кўргазма қилишни ўз ичига олади.

Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- пляжлар ва маданият ва истироҳат боғлари ишлари каби спорт кўнгил очиш фаолияти, 93 бўлимга қаранг.


91.0

Кутубхоналар, архивлар, музейлар ва бошқа маданият муассасалари

91.01

Кутубхоналар ва архивлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- турли кутубхоналар (шу жумладан кўчма ва фото-кутубхоналар) кўрсатадиган хужжатлар ва маълумотлар билан боғлиқ хизматлар, жамиятга ёки студентлар, илмий ходимлар, ташкилотлар аъзолари каби фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифаларига хизмат кўрсатувчи ўқув заллари, эшитиш (лингафон хоналари) ва томоша заллари фаолияти; давлат архивларини бошқариш:

• ихтисослашган ва ихтисослашмаган маълумотларни йиғишни ташкил қилиш

• каталоглар тузиш

• китоб, харита, вақтли матбуот, фильмлар, плёнкалар, санъат асарларини вақтинча фойдаланиш и сақлашга бериш

• маълумотларга бўлган эҳтиёжга асосан маълумотларни саралаш

- фотосуратлар ва кинолар кутубхонасини юритиш ва кутубхоналарнинг бошқа хизматлари.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- клуб туридаги муассасалар фаолияти: клублар (кўчмас ва кўчма), маданият саройлари ва уйлари, халқ ижодиёти уйлари, меъморлар, рассомлар, бастакорлар, адабиётчилар, журналистлар, врачлар, киночилар уйлари ва ҳ.к.

- китоб палаталари фаолияти.


91.01.0

Кутубхоналар ва архивлар фаолияти

91.02

Музейлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- турли музейлар фаолияти:

• бадиий музейлар, заргарлик буюмлари, мебел, кийимлар, сопол буюмлар, кумуш буюмлар музейлари

• табиат тарихи, фан ва технологиялар музейлари, тарих музейлари, харбий музейлар ва тарихий уй-музейлар

• бошқа ихтисослаштирилган музейлар

• очиқ ҳаводаги музейлар.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тижорат суратлар галереялари фаолияти, 47.78га қаранг

- бадиий асарлар ва музей коллекциялари объектларини таъмирлаш, 90.03га қаранг

- кутубхоналар ва архивлар фаолияти, 91.01га қаранг.


91.02.0

Музейлар фаолияти

91.03

Тарихий жойлар ва биноларни, маданият ёдгорликларини асраш бўйича фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тарихий жойлар ва биноларни, маданий ёдгорликларни асраш бўйича фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тарихий жойлар ва биноларни таъмирлаш, F секциясига қаранг


91.03.0

Тарихий жойлар ва биноларни, маданият ёдгорликларини асраш бўйича фаолият

91.04

Ботаника боғлари, хайвонот боғлари ва қўриқхоналар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ботаника ва хайвонот боғлари фаолияти, болалар учун хайвонот боғларни қўшган ҳолда

- табиат қўриқхоналарининг фаолияти, ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни қўшган ҳолда



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ландшафт ва боғдорчилик фаолияти, 81.30 га қаранг

- спорт балиқ ови учун қўриқхоналар иши, 93.19 га қаранг.


91.04.0

Ботаника боғлари, хайвонот боғлари ва қўриқхоналар фаолияти

92

Азартли ўйинларни ташкил қилиш ва гаров тузиш бўйича хизматлар

Мазкур бўлим казино, бинго ва видеотерминал заллари каби азарт ўйинлар муасасалари ишини хамда лотерея ва пул тикиш каби азартли ўйинлар бўйича хизмат кўрсатиш, шунингдек лотереяни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда отчопар ва бошқа жойларда гаров тузишни ўз ичига олади.




92.0

Азартли ўйинларни ташкил қилиш ва гаров тузиш бўйича хизматлар

92.00

Азартли ўйинларни ташкил қилиш ва гаров тузиш бўйича хизматлар

Бу синф карта ўйинлари ва казиноларнинг қуйидаги фаолиятини ўз ичига олади:

- лотерея билетларини сотиш

- ўйин автоматларининг иши

- виртуал азарт ўйинли виртуал сайтлар иши, шунингдек виртуал ўйинлар учун Web-сайтлардан фойдаланиш

- букмекерлик ва пул тикиш

- гаров тузиш, шу жумладан отчопарларда

- казинолар иши, шу жумладан сузиб юрувчи казинолар




92.00.0

Азартли ўйинларни ташкил қилиш ва гаров тузиш бўйича хизматлар

93

Спорт, дам олишни ва кўнгил очишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият

Мазкур бўлим ўз ичига ўйин-кулги ва спорт хизматлари кўрсатишни олади (музейлар, тарихий қўриқхоналар, ботаника ва хайвонот боғлари ва табиат қўриқхоналари фаолияти, шунингдек азарт ўйинлар ва шу кабилардан ташқари).



Мазкур бўлим ўз ичига драматик санъат, мусиқа ва санъатнинг жонли театр томошалари, концертлар, опера ёки рақс постановкалари ва саҳна постановкалари билан боғлиқ бошқа турларини олмайди, 90 бўлимга қаранг.


93.1

Спорт соҳасидаги фаолият

Бу гуруҳ ўз ичига спорт объектларининг спорт тадбирларини ўтказиш бўйича фаолиятини, асосан жонли спорт тадбирларида иштирок этувчи спорт жамоалари ва клублари, томошабинлар олдида жонли спорт тадбирларида қатнашувчи мустақил атлетлар фаолиятини; асосан пойга ва бошқа спорт тадбирларида иштирок этувчи машина, итлар, отлар эгаларининг фаолиятини; жисмоний тарбия бўйича клублар ва соғломлаштириш марказлари фаолиятини; спорт тадбирлари ва мусобақалари қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослашган хизматлар кўрсатувчи спорт мураббийлари фаолияти; арена ва стадионлар операторлари фаолиятини; бошқа тоифаларга киритилмаган спорт тадбирларини ташкил қилиш, ўтказишга кўмаклашиш ва бошқариш бўйича фаолиятни олади.




93.11

Спорт объектлари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- спорт тадбирларини ўтказиш бўйича ёпиқ ва очиқ объектлар фаолияти (бу объектлар тўсиқлар, томга эга бўлиши, томошабинлар учун трибуналар билан жиҳозланган бўлиши мумкин):

• футбол, хоккей стадионлари, крикет ва регби ўйнаш учун стадионлар

• итлар, отлар учун югуриш йўлкалари

• автомобиллар учун йўлкалар

• сузиш учун бассейн ва стадионлар

• енгил атлетика билан шуғулланиш учун стадионлар

• спортнинг қишки турлари учун стадионлар ва ареналар

• хоккей учун муз ареналари

• бокс учун ареналар

• гольф ўйнаш учун майдонлар

• боулинг заллари

- очиқ ҳавода ёки ёпиқ хоналарда профессионаллар ёки ҳаваскорлар учун спорт тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Бу синф ўз ичига бошқарув ва мазкур объектларда ишлаш учун ходимлар билан таъминлашни олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- чанғи кўтаргичларининг иши, 49.39га қаранг

- кўнгилочар ва спорт товарларини ижарага бериш, 77.21га қаранг

- фитнес-заллар фаолияти, 93.13га қаранг

- парклар ва пляжлар фаолияти, 93.29га қаранг


93.11.0

Спорт объектлари фаолияти

93.12

Спорт клублари фаолияти

Бу синф ўз ичига ўз аъзоларига спорт тадбирларида қатнашиш имконини берадиган профессионал, ёки ярим профессионал, ёки ҳаваскорлик спорт клубларининг фаолиятини олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- спорт клубларининг фаолияти:

• футбол

• боулинг

• сузиш

• гольф


• бокс

• спортнинг қишки турлари

• шахмат

• енгил атлетика

• отиш ва ҳ.к.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- профессионал спорт инструкторлари, ўқитувчилари, мураббийлари хизматлари, 85.51га қаранг

- спорт иншоотларидан фойдаланиш ва бошқариш, 93.11га қаранг

- спорт клублари томонидан профессионаллар ёки ҳаваскорлар учун очиқ ҳавода ва ёпиқ жойларда спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, 93.11га қаранг.


93.12.0

Спорт клублари фаолияти

93.13

Фитнесс-клублар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- фитнесс ва бодибилдинг клублари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- профессионал спорт инструкторлари, ўқитувчилари, мураббийлари хизматлари, 85.51га қаранг




93.13.0

Фитнесс-клублар фаолияти

93.19

Спорт соҳасидаги бошқа фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- спорт иншоотлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар спорт тадбирларига кўмаклашиш ва тайёрлаш бўйича фаолият

- мустақил спортчилар ва атлетлар, судьялар, хронометражчилар фаолияти

- спорт лигалари ва бошқариш органлари фаолияти

- спорт тадбирлари ўтказишга алоқадор фаолият

- пойгачи отлар учун отхоналар, итлар учун питомниклар, пойгачи автомобиллар учун гаражлар фаолияти

- спорт балиқ ови учун қўриқхоналар иши

- тоғда йўл кўрсатувчилар хизмати

- спорт тадбирлари рекламаси

- спорт балиқ ови ва овчилиги бўйича ёрдамчи фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- спорт жиҳозлари ижараси, 77.21га қаранг

- спорт мактаблари фаолияти, 85.51га қаранг

- спорт инструкторлари, ўқитувчилари, мураббийлари фаолияти, 85.51га қаранг

- ўз иншоотлари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган спорт клублари томонидан профессионаллар ёки ҳаваскорлар учун очиқ ҳавода ва ёпиқ жойларда спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, 93.11га қаранг.

- парклар ва пляжлар фаолияти, 93.29га қаранг.


93.19.0

Спорт соҳасидаги бошқа фаолият

93.2

Дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш бўйича фаолият

Мазкур гуруҳ муассасаларни бошқариш ва мижозларнинг турли кўнгилочар қизиқишларини қондириш учун хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади. Бу гуруҳ механизациялашган тепалик, сувдаги тепалик, ўйинлар, шоу каби аттракционли парклар фаолиятини, ярмаркалар ва пикник майдончалари ташкил қилиш билан боғлиқ фаолият каби дам олиш ва кўнгил очишни ташкил қилиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- драматик санъат, мусиқа ва санъатнинг бошқа турлари,90га қаранг

- спорт фаолияти, 93.1га қаранг.


93.21

Истироҳат боғлари ва тематик боғлар фаолияти

Бу синф кўнгил очиш ва тематик боғларнинг фаолиятини ўз ичига олади. У механизациялашган тепалик, сувдаги тепалик, ўйинлар, шоу каби аттракционли парклар фаолиятини, ярмаркалар ва пикник майдончалари ташкил қилиш билан боғлиқ фаолият каби дам олиш ва кўнгил очишни ташкил қилиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.




93.21.0

Истироҳат боғлари ва тематик боғлар фаолияти

93.29

Дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш бўйича бошқа фаолият

Бу синф бошқа тоифаларга киритилмаган дам олиш ва кўнгил очишни ташкил қилиш билан боғлиқ фаолиятни (дам олиш ва кўнгил очиш паркларидан ташқари) ўз ичига олади:

- ўйин автоматлари иши

- дам олиш парклари (таъминотсиз), шу жумладан дам олиш ва кўнгил очиш парклари жиҳозларини ижарага бериш

- кўнгил очиш мақсадида транспорт воситаларини, масалан қайиқлар, сув велосипедлари, елканли кемаларни бериш, яхталар учун пристанлардан фойдаланиш

- тоғ чанғи треклари фаолияти

- кўнгил очиш комплексининг ажралмас қисми сифатида дам олиш учун жиҳозларни ижарага бериш

- дам олишга алоқадор ярмарка ва шоулар

- пляжлар фаолияти, хаммом, чўмилиш жойи, қулфли жавонлари бўлган хоналар каби иморатларни, стулларни ижарага беришни қўшган ҳолда

- рақс майдончаларининг иши.

Бу синф шунингдек муайян бинога эга бўлган ёки бўлмаган продюсерлар ёки санъат соҳасидаги тадбиркорлар фаолиятини ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- осма йўллар, чанғи кўтаргичларининг иши, 49.39га қаранг

- балиқ овлаш сафари, 50.10, 50.30га қаранг



- дам олиш парклари, ўрмонлар ва палаткали шаҳарчаларда қисқа муддат тўхташ учун жой ва хоналар билан таъминлаш, 55.30га қаранг

- трейлер парклари, дам олиш оромгоҳлари, овчилик ва балиқ овлаш учун оромгоҳлар, палаткали шаҳарчалар ва майдончалар, 55.30га қаранг

- дискотекалар, 56.30га қаранг

- театр ва цирк труппалари, 90.01га қаранг.


93.29.0

Дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш бўйича бошқа фаолият







S

БОШҚА ТУРДАГИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

Мазкур секция ўз ичига аъзолик ташкилотлари фаолиятини, компьютерлар, шахсий буюмлар ва маиший асбобларни таъмирлашни, шунингдек бошқа жойда таснифланмаган қатор хизматларни олади.




94

Аъзолик ташкилотлари фаолияти


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет